8-Маъруза. Сертификатлаштириш ва сифатни бошқариш



Download 111 Kb.
bet1/8
Sana06.03.2022
Hajmi111 Kb.
#485026
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
8-maruza

8-Маъруза. Сертификатлаштириш ва сифатни бошқариш




Режа:
8.1. Ўзбекистон Республикасининг “Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида” ги қонуни. Сертификатлаштириш бўйича асосий атамалар ва тушунчалар.
8.2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган ва ҳудудидан олиб чиқилаётган маҳсулотларини сертификатлаштириш.
8.3. Сертификатлаштириш схемалари.


Таянч сўзлар: сертификат, сертификатлаштириш, сертификатлаш-тириш тизими, мажбурий сертификатлаштириш, ихтиёрий сертификатлаштириш, мувофиқлик, мувофиқлик баёноти.

8.1. Ўзбекистон Республикасининг “Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида” ги қонуни


Мазкур қонун 4 боб, 23 моддадан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикасида маҳсулотлар, хизматлар ва бошқа объектларни сертификатлаштиришнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини, шунингдек сертификатлаштириш иштирокчиларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилаб беради.


Қонуннинг 1-боби 1-моддасида сертификатлаштириш бўйича асосий тушунчаларга алоҳида аҳамият берилган, шунингдек қонунда Ўзбекистон Республикасида сертификатлаштириш органлари, уларнинг фаолияти, сертификатлаштириш объектлари ва субъектлари, сертификатлаштиришни ўтказиш шартлари тўғрисида ҳам маълумотлар келтирилган.
2-боб 7-моддасида кўрсатилишича маҳсулотни белгиланган талабларга мувофиқлиги тасдиқланган тақдирда сертификатлаштириш органи мувофиқлик сертификати беради. Тайёрловчи ана шу сертификат асосида мувофиқлик белгисини ишлатиш ҳуқуқига эга бўлиши таъкидланган ва албатта мувофиқлик белгилари сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларининг аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномалари “Ўзстандарт” агентлиги томонидан белгиланган тартибда Давлат реестридан ўтказилиши алоҳида кўрсатилган.
Маълумки, сертификатлаштириш ишлари давлат томонидан молиявий таъминланади.
Сертификатлаштириш қоидаларига риоя этилишини давлат томонидан текшириш ва назорат қилиш “Ўзстандарт” агентлигининг давлат инспекторлари томонидан қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда амалга оширилади.
“Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида” ги қонунда сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларининг (марказларнинг) жавобгарлиги ҳақида ҳам маълумотлар берилган бўлиб, 4-бобнинг 22-моддасига биноан сертификатлаштириш органлари ва синов лабораториялари (марказлари) мувофиқлик сертификатини асоссиз ва қонунга хилоф равишда берганлиги учун, синов натижалари ҳақида нортўғри маълумот берганлиги учун қонун ҳужжатларига белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Қонунда кўрсатилган тадбир ва тартиблар, албатта сертификатлаштириш ишларини юқори савияда ўтказилишини таъминлайди.

Download 111 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish