8-маъруза ер усти ҳаракатлари билан боғЛИҚ БЎлган жараёнлар ва ҳодисалар



Download 41,1 Kb.
bet2/9
Sana20.04.2022
Hajmi41,1 Kb.
#566242
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 5282776256155228208

Сел ҳодисасини ўрганиш.
Сел халқ хўжалигига жуда катта зарар келтиради. У қаршисида учраган гидротехник иншоотларни, йўлларни, қишлоқ ва шаҳарларни, катта-катта экин майдонларини, боғ-роғларни вайрон қилиб, дарахтларни таг-томири билан қўпориб оқизиб кетади, ўнқир-чўнқирлар ҳосил қилади, баъзи территорияларни лой, қум, тош, харсангтош қатламлари билан кўмиб ташлайди.
С.М.Флейшманнинг маълумотига кўра, 1934 йилда Шимолий Американинг Кордильера тоғи системасига кирувчи Сан-Габриэль тоғи районида икки сутка давомида қаттиқ ёмғир ёғади. Ёғиннинг миқдори 432 мм га етади. Ваҳоланки, Ўрта Осиёнинг кўп жойларидаги йиллик ёғиннинг ўртача миқдори 400 мм дан камдир. Фақат баъзи районлардагина йилига 800 мм дан кўпроқ ёғин ёғади. Жумладан: Тошкентда бир йилда ўртача 367 мм, Шимолий Фарғонада (Косонсой районида) 304,6 мм, Мирзачўлда 250-300 мм, Зарафшон районида 111-328 мм, Қашқадарё территориясида 107-545 мм, Қаршида 200 мм, Душанбеда 538 мм га яқин қалинликда ёғин ёғади. Бундан кўриниб турибдики, Сан-Габриэль тоғига ёмғир жуда шиддатли ва тез ёққан. Натижада тоғ ён бағрига йиғилган тош уюмлари ва тупроқ қатламларини бутунлай емириб, сидириб, ҳаракатга келтирган. Сел оқими Лос-Анжелос шаҳригача бориб етган. Энг асосий сел оқими икки йўналишда Пигенз ва Холл дараларида вужудга келиб, тўлқиннинг баландлиги 2 метрдан 6 метргача етган. Пигенздан чиққан сел Л.Кресчент шаҳрини ёриб ўтади, Холл дарёсидан чиққан сел оқими эса Монтроз шаҳрига бостириб киради. Сўнгра сел оқимининг бўлиниб кетган тармоқлари Монтроз шаҳрининг пастроғидаги Вердюго дарасида бир-бирлари билан яна қўшилади ва 20 километр йўл босгач, Глейндейл шаҳрига кириб боради, кўча ҳаракатлари тўхтайди, оқим Лос-Анжелос атрофидаги кўчаларни ҳар хил оқизинди жинслар билан тўлдиради. Натижада 500 га яқин кўприк ишдан чиқади, бир неча уйлар бутунлай вайрон бўлиб, қанчадан-қанча одамлар бошпанасиз қолади. 1938 йили Лос-Анжелосда бундан ҳам кучлироқ сел қайд этилган. Бу сел оқими Кордильера ён бағридан 12 миллион кубометрга яқин тош, лойқа жинсларни оқизиб, шаҳар кўчаларига шиддат билан бостириб кирган, ҳамма турдаги алоқа транспорт воситалари ишдан чиққан. 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Мингларча уйлар вайрон бўлган. Бу сел оқимининг вужудга келишига шу райондаги ўрмон (дарахтзор)ларнинг плансиз қирқилиши ҳамда ёнғин натижасида ёниб битганлиги сабаб бўлган.
1921 йил 8 июнда Олмаота шаҳри сел оқимидан катта зиён кўрди. Бу ҳодиса шоҳиди Э.М.Женжуристнинг ёзишича, кечқурун соат 9 ларда кучли шовқин эшитилган. Сўнгра тоғ томондан лойқа, тош уюмлари, қор, муз парчаларини ўз ичига олган кучли сув тўлқини-сел тоғ яқинида жойлашган дачага бостириб кирган. Бу ерда боғларни ювиб, уйларни қулатган ва оқим гирдобига тушган ҳамма нарсани оқизиб шаҳарга етиб келган. Шаҳарда кўп уйларни вайрон қилиб, транспорт, алоқа тармоқларини ишдан чиқарган, шаҳар майдони 1,5 миллион тоннага яқин лойқа, тош бўлаклари билан қопланган, 400 дан ошиқроқ киши қурбон бўлган, бу селнинг вужудга келишига ҳаво ҳароратининг тўсатдан кўтарилиб, тоғдаги қорларнинг эриши ва қаттиқ ёмғир ёғганлиги сабаб бўлган.
2002 йилнинг июль-август ойларида дунёнинг турли чекаларида, жумладан Франция, Германия, Венгрия, Руминия, Чехословакияда, Хитойда, Эронда, Россиянинг жанубий ҳудудларида, Марказий Осиёнинг Қирғизистон, Тожикистон республикаларида, Жанубий Американинг Чили, Перу ва бошқа давлатлар ҳудудларида кучли ёғин ёғиши, ҳаво ҳароратининг ошиши оқибатида сел ҳодисаси вужудга келиши кузатилди, дарё ўзанларидаги сувни ҳажмини, тезлигини ошишига сабабли бўлди. Натижада минг-минглаб одамлар бошпанасиз қолди, кўприклар бузилди, иморат ва иншоотлар сув остида қолди ёки бутунлай вайрон бўлди. Айниқса Европанинг энг йирик дарёлари бўлмиш Дунай, Эльба, Дрезден дарёларидаги сувнинг сатҳи 5-10 метрга кўтарилди. Қанчадан-қанча тарихий обидаларни сув остида қолишига олиб келди. Олимларнинг фикрича июль-август ойларида сел ҳодисасини вужудга келишига сабаб планетамиз бўйича иқлимий шароитни қандайдир даражада ўзгариши деб кўрсатилади.
Сел ҳодисасини, уни одамзод учун етказадиган оқибатларини олдини олиш масаласига келсак, бунинг учун ана шу сел ҳодисаси юз берадиган районларда инженер-геологик текшириш ишлари ўтказилади. Бу текшириш вақтида аввало, ўрганиладиган районнинг иқлимига, геологик тузилишига, яъни қандай тоғ жинсларидан ташкил топганлигига, уларнинг ёшига, ётиш ҳолатларига, нураш даражасига аҳамият берилади. Шунингдек, йиллик тўпланадиган нураш материалларининг тахминий миқдорига, қалинлигига, геоморфологик тузилишига – тоғ ён бағирларининг тиклигига, нишаблик даражасига, дарё ўзанларининг шаклига, кенглигига; ер ости сувлари режимини йиллик ўзгариб туриш сабабларига асосий эътибор берилади. Текшириш натижасида шу районга тушадиган ёғиннинг тури, миқдори, фасллар, йиллар мобайнида ўзгариш қонунлари аниқланади. Натижада сел ҳодисаси вужудга келадиган ҳудудлар сел ҳодисаси ҳосил бўлиш интенсивлигига қараб, геологик, геоморфологик тузилишига, иқлимига, гидрогеологик, гидрологик шароитига, кўриладиган чораларнинг турига қараб бир-бирларидан фарқ қиладиган зоналарга, районларга, участкаларга ажратилади.
Сел ҳодисаси содир бўладиган ҳавза асосан уч зонага бўлинади.

Download 41,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish