8-маъруза ер усти ҳаракатлари билан боғЛИҚ БЎлган жараёнлар ва ҳодисалар



Download 41,1 Kb.
bet7/9
Sana20.04.2022
Hajmi41,1 Kb.
#566242
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 5282776256155228208

Дюналарйирик дарёлар, кўл, денгиз қирғоқларида ётқизилган қум заррачаларини шамол таъсирида кўчирилиб, ана шу сув ҳавзалари атроф районларига ётқизилиши натижасида пайдо бўлади ва барханлардан сув ҳавзаларига яқинлиги билан фарқ қилади. Шу билан бирга дюналарни ташкил қилган қум заррачалари кўпинча яхши силлиқланган, думалоқ ҳолатда бўлади. Дюналар асосан бир-бирларига параллел бўлган тизма – полосалар шаклида тарқалиб, эни бир неча километрга, баландлиги бир неча метрдан 100-200 метргача (Тунисда) бориб, шамол таъсир қиладиган томони анча ётиқроқ бўлади ва шамолга қарши томоннинг тиклиги 40 градусга бориши мумкин. Дюналар, айниқса, Франциянинг Атлантик океани қирғоқларида, Болтиқ бўйи районларида, Каспий ва Қора денгиз қирғоқларида, Амударё, Волга, Днепр, Дон дарёларининг қирғоқ яқинларида кўп тарқалган бўлиб, уларнинг йиллик силжиш амплитудаси 20 метрга етади.
Табиатда кузатилган кучли бўронлар ва уларни юзага келтирган ҳодисалар ҳақида қуйида маълумот берилади:
1. Шамол таъсирида чанг тўзонлари кўтарилиши ҳамда қайта ётқизилиши чўл минтақаларида тез-тез кузатилиб туради. Бунга мисол тариқасида Сурхондарё вилоятидаги «Афғон» шамолини, Ашхободда 1967, 1985 йилларда кўтарилган чанг-тўзонларни айтиб ўтишимиз мумкин.
1967 йил Ашхободда кўтарилган шамол натижасида бир неча соат давомида ўртача қалинлиги 0,12 м чанг ётқизиғи ётқизилган. 1985 йил кундуз кунги чанг тўзон кўтарилишидан ҳамма ёқни қоронғилик босган, чанг қуёш нурини тўсиб қўйган. Қум чангларининг ер юзида учиб юриши, қайта ётқизилиши жуда катта майдонларда кузатилган.
2. С.Бергнинг 1947 й. Хитой Халқ Республикаси бўйича берган ахборотига асосан 1927 йил март ойининг тунларидан бирида кучли бўрон пайтида Пишек шаҳрининг ҳар бир квадрат километр майдонида ўрта ҳисобда 43 тонна эол ётқизиқлари йиғилган.
3. Г.Ф.Якубов ёзишича 1940 йилда бошқирдистонда 30 га яқин чанг бўронлари кузатилиб, тўсиқлар олдида қалинлиги 2 м гача бўлган чанг зарралари йиғилган. Битта кучли шамол натижасида ҳар гектар майдондан тахминан 120-150 тонна майда заррачалар учириб кетилган.
4. Африкадаги саҳрои Кабир саҳроси ҳар йили 15-20 м масофага қараб сурилиб бормоқда. Бу саҳрода барханлар баландлиги 500 м гача етиши кузатилган. Шамолнинг ишини баҳолаш учун Хеопс пирамидаси билан солиштириш ўринлидир. Хеопс пирамидасининг баландлиги 135 м ни ташкил этиб, оғирлиги 2,5 т гача бўлган тоғ жинси бўлакларидан қурилган. Пирамидани 100 000 қул 2 йил давомида қурган.
Юқорида келтирилган мисолларда кўриниб турибдики, шамол таъсирида жуда катта геологик иш бажарилади. Эол жараёни инженерлик иншоотлари қурилишига кучли таъсир кўрсатиши мумкин.



Download 41,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish