8 – дарс: Мавзу: Коррупцияга қарши кураш – фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг устувор шарти


-Мавзу: Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишга доир ҳуқуқий асосларни яратиш ва такомиллаштириш



Download 34,27 Kb.
bet2/7
Sana21.02.2022
Hajmi34,27 Kb.
#44501
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
8-дарс маърузаси

2-Мавзу: Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишга доир ҳуқуқий асосларни яратиш ва такомиллаштириш
Таянч сўз ва иборалар: резолюция, декларация, конвенция, коррупциявий жиноят, легаллаштириш, глобал муаммо, парламент назорати, ЭКОСОС, легаллаштириш

Ҳозирги кунда дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган энг бирламчи масалалардан бири коррупция муаммосидир. Шу боис унга қарши кураш халқаро миқёсга кўтарилиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалаларидан бирига айланди. Бинобарин, ушбу иллат нафақат ислоҳотлар йўлига жиддий тўсиқ бўлиши, балки ўтиш даврида белгиланган мақсадларга эришишга ҳам бевосита таҳдид туғдириши барчага маълум.


Мамлакатимизда мазкур муаммога қарши кураш масаласига мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ жиддий эътибор қаратиб келинмоқда. Ўтган давр мобайнида коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда унинг олдини олишга қаратилган мустаҳкам ҳуқуқий база шакллантирилди. Республикамизда БМТ ҳомийлигида қабул қилинган ЭКОСОС (БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий кенгаши)нинг Коррупцияга қарши кураш резолюцияси (1995 йил), Давлат мансабдор шахсларининг халқаро аҳлоқ кодекси (1996 йил), Халқаро тижорат ташкилотларида коррупция ва порахўрликка қарши кураш ҳақидаги декларация (1997 йил), Миллатлараро уюшган жиноятчиликка қарши кураш конвенцияси (2000 йил) ва бошқа халқаро ҳужжатларнинг қабул қилингани мазкур иллатга қарши курашда муҳим омил вазифасини ўтамоқда.
Халқаро ҳужжатлар ичида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган “Коррупцияга қарши конвенция” (2003 йил 31 октябрь) асосий халқаро-ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, у ушбу жиноятнинг моҳиятини тўлиқ очиб, унга қарши кураш чораларини белгилаб беради. Конвенция томонидан иштирокчи давлатларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш мақсадида доимий махсус Конференция таъсис этилган бўлиб, БМТнинг наркотик ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси унинг котибияти этиб белгиланган. Мамлакатимиз 2008 йил 7 июлда БМТнинг юқорида кўрсатиб ўтилган Конвенциясига қўшилди. Давлатимиз 2010 йил март ойида Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти доирасида қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашнинг Истанбул режаси”га (2003 йил 10 сентябрь) қўшилган. Шунингдек, Олий Мажлис томонидан Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи тўғрисидаги битими (Москва, 2011 йил 16 июнь) 2011 йил 13 декабрда ратификация қилинган.
Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунни қабул қилди. (2004 йил 26 август ) Ушбу Қонун ижросини таъминлаш юзасидан Адлия вазирлиги томонидан бир қатор идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилган.
2016 йилнинг 12 апрелидан кучга кирган “Парламент назорати тўғрисида”ги, 2017 йилнинг 3 январь куни қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг қабул қилиниши мамлакатимиз тараққиёт йўлида муҳим қадам бўлди.
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни ҳар томонлама тартибга солишга, давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга қарши чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга, жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг намоён бўлишига йўл қўймаслик, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупциянинг барча шаклларига нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтиришга қаратилган. Айнан шу борада аҳоли ҳуқуқий саводхонлигининг пастлиги — аҳоли томонидан қонунларни билмаслик ёки тушунмаслик мансабдор шахсга ўзининг шахсий манфаати йўлида қонунлардан фойданишга қулай шароит яратиб бермоқда. Аҳолининг давлатни назорат қилишдаги суст иштироки, давлат секторидаги хизмат қилаётган хизматчилар даромадларининг камлиги, мамлакат юқори бошқарув органларининг аҳолидан узилиб қолаётганлиги, мамлакатдаги диний ва аҳлоқ қоидаларига ўта берилувчанлик коррупция ва расмиятчиликни кучайишига туртки бўлиб турган омиллардан биридир.
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А. Каримов ўз навбатида “… Албатта, коррупцияни дунёдаги ҳеч қайси давлат бутунлай, таг-туги билан йўқ қила олмайди. Шунга қарамай, биз коррупциянинг барча кўринишларига қарши қатъий кураш олиб борамиз” деб таъкидлаган.
Коррупциявий жиноятлар давлат иқтисодиётига жиддий зиён етказиши билан бирга ҳалол меҳнат билан кун кечираётган кишиларга ҳам маънавий зарар келтиради. Хизмат фаолияти билан боғлиқ равишда содир этиладиган бундай ижтимоий хавфли қилмишларнинг яширин жиноятчилигича қолиши, бу жиноятларнинг кўплаб содир этилишига далда бўлиб хизмат қилади. Бу эса ўз навбатида ушбу тоифа жиноятчилик иштирокчиларига ва унга қарши курашиши керак бўлган давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан кишиларда нафрат ва салбий фикрлар пайдо бўлишига олиб келади.
Коррупция глобал муаммолардан бири бўлиб, у ҳар бир мамлакатнинг миллий давлатчилик асосларига, сиёсий ва иқтисодий хавфсизлигига жиддий хавф туғдиради.
Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 11 февраль куни коррупцияга қарши курашиш ҳамда жамоатчилик назорати тизимларини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Йиғилишдаги статистик маълумотларга кўра, “... коррупция иқтисодиёт ривожи, чинакам қулай тадбиркорлик ва инвестиция муҳити учун энг асосий тўсиқлардан биридир. Таҳлилларга кўра, бу иллат жаҳон иқтисодиётига ҳар йили ўртача 2,6 триллион доллар зарар келтиради. Мамлакатимиз ҳам муаммодан халос бўлмаган. Дунёдаги коррупция даражасини ўрганувчи Transparency International халқаро ташкилоти индексида Ўзбекистон охирги уч йилда 12 поғонага кўтарилган бўлса-да, ҳали бу иллат барҳам топмаган. Олинган маълумотларга кўра, соғлиқни сақлаш, таълим, банк, божхона, суд, прокуратура, ички ишлар, коммунал хизмат соҳаларида, шунингдек, фуқароларни ишга қабул қилишда коррупция кенг тарқалган. Таҳлилларга кўра, соғлиқни сақлаш тизимидаги харажатларнинг 25-30 фоизи самарасиз сарфланмоқда. Кўплаб соҳаларда давлат харидларини амалга ошириш тизими очиқ-ошкора эмас...”



Download 34,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish