1. Аҳоли даромадларининг шаклланиши ва унинг таркиби



Download 29,12 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi29,12 Kb.
#43131
Bog'liq
Документ Microsoft Word (2)


1. Аҳоли даромадларининг шаклланиши ва унинг таркиби. Аҳоли даромадлари дейилган уларнинг маълум вакт оралигиида одатда бир йилда олган пул маблаглари ва моддий неъматлари (уй хужалигида ишлаб чикарилгани билан бирга) суммаси тушунилади. Аҳоли истеъмол даражани тугридан-тугри уларнинг даромадлари даражасига боғлиқ буладики, бу даромадларнинг аҳоли турмуш даражасидаги ролини белгилаб беради. Аҳоли пул даромадлари иш хаки, тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромад, нафака, пенсия, стипендия шаклидаги барча пул тушумларини, мулкдан фоиз девиденд, рента шаклда олинадиган даромадларни, кимматли когозлар, кучмас мулк, кишлок хужалик махсулотлари, хунармадчилик буюмларини сотишдан олинадиган пул тушумларини хар хил хизматлар курсатишидан тушадиган даромадлар шу кабиларни уз ичига олади. Натурал даромад мехнат хаки хисобига олинадиган ва уй хужаликларининг уз истеъмоллари учун ишлаб чикарган махсулотлардан иборат булади. Даромадларнинг бозорли таксимланиши ишлаб чикаришнинг барча омиллари эгалари даромадлари талаб ва таклифлар конуни, хамда ишлаб чикариш омилларининг кейнги унумдорлиги асосида шаклланишини билдиради, шу нуктаи назардан талаб унчалик катта булмаган малакасиз ишчи кучи эгаларининг кам ва аксинча талаб юқори булган малакали /профессонал/ касб эгаларининг юқори даромад олиши тугри булади. Демак, бозор механизми фарофонлик даражасига хеч кандай кафолат бермайди. Шундай экан бозор иқтисодиѐтига йул тутган мамлакатларда давлат томонидан амалга ошириладиган, кенг ижтимоий тадбирларни билдирувчи «ижтимоий йуналтирилган бозор хужалиги» гояси алоҳида оммавийлик касб этади. Бунинг маъноси, бозор иқтисодиѐтига асосланган мамлакатлар реал хаѐтида даромадларнинг таксимланиши нафакат бозор кучларининг эркин харакати натижасида, балки даромадларнинг турли окимларини уларни кайта таксимлаш йули билан давлатнинг тартибга солиши асосида амалга оширилади. Бошкача айтганда, жамият хаѐтининг ижтимоий-иқтисодий шароитлари тартибга солинади, яъни жамият катламлари, ижтимоий гурухлар уртасидаги ва улар ичидаги муносабатлар ушлаб турилади, жамият аъзоларининг хаѐт даражаси ва фаровонлигини ошириш учун шароит таъминланади, уларнинг ижтимоий ишлаб чикаришда катнашиши учун иқтисодий рагбатларни шакллантиришда ижтимоий кафолатлар яратилади. Кискаси, давлат аҳоли даромадларини шакллантириш сиѐсати билан шугулланади ва шу оркали маълум даражада ижтимоий адолат таъминланади. Жамият аъхолари даромадлари даражаси улар турмуш даражасининг мухим курсаткичи хисобланиб, алоҳида шахслар ва маънавий имкониятларини: дам олиши, билим олиши, соглигини саклаши, энг зарур эхтиѐжларини кондиришини белгилаб беради. Аҳоли даромадлари даражасига бевосита таъсир курсатувчи омиллар орасида иш хаки хажмидан ташкариш чакана нарх денамикаси, истеъмолчилик бозорининг товарлар билан туйинганлик даражаси кабилар мухим урин тутади. Аҳоли даромадлари денамикаси ва даражасига бахо бериш учун наминал, эхтиѐрида булган ва реал даромад курсаткичларидан фойдаланилади. Наминал даромад - алоҳида шахслар томонидан маълум вакт оралигида олинган пул микдори хисобланади. Ихтиѐрида булган даромад - шахсий истеъмол ва шахсий жагармага фойдаланиш мумкин булган даромад. Бу даромад номинал даромаддан соликлар ва мажбурий тулов суммасига кам булади. Реал даромад - нарх даражаси узгаришини хисобга олиб, маълум вакт оралигида ихтиѐрида булган даромадга сотиб олиш мумкин булган товар ва хизматлар микдорига тенг. Аҳолининг намунал пул даромадлари турли манбалар хисобига шаклланиб, улардан асосийлари куйидагилар хисобланади: А) ишлаб чикариш омилларига олинадиган даромад Б) давлат ѐрдам дастурлари буйича тулов ва имтиѐзлар шаклидаги пул тушумлари; В) молия тизими оркали тушумлар; /банклар, омонат кассалар, сугурта муассасалари оркали ва хоказо/. Аҳолининг ѐлланиб ишловчи кисми олинадиган даромадларнинг асосий кисмини иш хаки ташкил килади. Даромаднинг бу тури истикболда хам, пул даромадлари умумий хажмини шаклланишида узининг етакчи ролини саклаб колади. Аҳоли пул даромадларининг шаклланишига давлат ѐрдам дастурлари буйича туловлар сезиларли таъсир курсатади. Бу манбалар хисобига пенсия таъминоти вактинча мехнатга лайокатсиз фукароларни ушлаб туриши амалга оширилади ва турли хил нафакалар туланади. Аҳолининг молия кредит тизими оркали олинадиган пул даромадлари куйидагилардан иборат: давлат сугуртаси буйича туловлар ; шахсий уй курилишига ва матбуот жамияти аъзоларига банк судалари; жамгарма банкига куйилмалар буйича фоизлар; акция, облигация бахосининг купайишидан олинадиган даромад ва заем буйича туловлар; лотерея буйича ютуклар; товарларни кредитга сотиб олиш натижасида ташкил топадиган, вактинча буш маблаглар; хар хил турдаги компенсация туловлар ва х.к. Юқорида таъкидланганидек, номинал даромад аҳоли ихтиѐрида булган даромад ва мажбурий туловлардан иборат булади. Аҳолининг мажбурий туловлари молия тизими оркали, хар хил турдаги солик ва йигмалар шаклида амалга оширилади. Давлат солик туловлари ва йигмаларини туплаш оркали узини ижтимоий сиѐсатини амалга оширади, кам таъминланган оилаларга ѐрдам курсатади. 2. Аҳоли турмуш даражаси ва унинг књрсаткичлари Аҳоли турмуш даражаси тушунчасини уларнинг хаѐт учун зарур моддий ва маънавий неъматлар билан таъминланиши, хамда кишилар эхтиѐжининг бу неъматлар билан кондирилиши даражаси сифатида аниклаш мумкин. Кишилар хаѐт фаолияти учун зарур неъматлар туплами мехнат шароити таълим, согликни саклаш, озик овкат ва уй жой сифати каби хилма-хил эхтиѐжларни уз ичига олади. Кишилар эхтиѐжларини кондириш даражаси жамият аъзоларининг алоҳида олган ва оилавий даромадлари даражасига боғлиқ. Турмуш даражасини илмий даражада бутун аҳоли учун ва табакалашган микро даражада алоҳида гурухи учун караб чикиш мумкин. Биринчи ѐндашув турли мамлакатларда аҳолининг турмуш даражасини аҳоли жон бошига тугри келадиган ялпи ички махсулот курсаткичи буйича аниклаб, киѐсий тахлил килиш имконини беради. 1 жадвал. Европа мамлакатларида аҳоли жон Бошига ялпи ички махсулот, 1991 й. Бахо нисбати буйича1 Мамлакат Доллар минг Мамлакатлар Доллар минг Швецария 20.00 Чехославакия 7.00 Щвеция 16.40 Литва 6.90 Франция 16.25 Венгрия 6.65 Германия 15.30 Россия 6.30 Англия 15.30 Белорусь 6.10 Италия 13.85 Болгария 5.30 Испания 11.65 Польша 5.20 Эстония 8045 Украина 4.75 Греция 7.90 Молдава 4.40 Латвия 7.90 Руминия 4.10 Даромадлар даражасидаги бундай сезиларли фарклар фан-техника тараккиѐти ва мехнат унумдорлигининг турлича даражасидан келиб чикади. Жумладан, россия ялпи миллий махсулотнинг ЯММ хажми буйича 1991 й, 940 млрд. Доллар европада, германиядан кейин 1235 млрд. Доллар иккинчи уринни эгаллаб, иқтисодиѐтнинг ривожланиши даражасини акс эттирувчи курсаткич буйича 26 уринда туради. Аҳоли жон бошига даромадлар курсаткичлар, жамият аъзолари уртасида даромадлар таксимотининг тенгсизлигини акс эттирмайди. Аҳоли гурухлари буйича даромадлар таксимланиши динамикасини таккослаш, истеъмолчилик бюджет асосида амалга оширилади. Катор истеъмолчилик бюджетлари мавжуд булади: уртача оила учун, юқори даражада мул-кул бюджет, минимал моддий таъминланганликлар бюджети, нафакахурлар ва аҳоли бошка ижтимоий гурухлари бюджети шулар 1 Экономика и бизнес. Под ред. В.Д. Камаева. - М: Изд-во МГТУ 1993, с. 372 жумласидандир. Реал бюджетлар, одатда рационал хисобланган бюджетлардан фарк килади. Масалан, собик ссср да 80 йилларнинг урталарида уртача истеъмолчилик бюджети рационал бюджетининг 50 фоизидан купрогини ташкил килган, яъни рационал бюджетга эришиш учун оила аъзоларига тугри келадиган уртача даромадни икки баробар зарур булган. Фаровонликнинг энг куйи чегараси оила даромадининг шундай чегараси билан белгилаш мумкинки, ундан кейин аҳолини такрор ишлаб чикариш таъминланмайди. Бу даража моддий таъминланганлик минимум ѐки кун кечириш даражаси кашшокликнинг бошланиши сифатида чикади. Кун кечириш минимуми биологик минимумдан фарк килиб купрок узгарувчан ва жамият ижтимоий-иқтисодий хаѐти ривожи билан узгариб боради. Жахон тажрибаси курсатадики кашшоклик чегараси нарх усиши хисобига сезиларли даражада ортади ва истеъмолнинг купайганлигини акс эттирмайди. Масалан, оиланинг «кашшоклик чегараси» 60 йил бошларида 3 минг доллар йиллик даромад, 1987 йил 11611 долларни ташкил килган. Аммо «истеъмолчилик халтаси» туплами 1965 йилдан бошлаб узгармаган. Бозор иқтисодиѐти шароитида уртача даромад уртача синф деб аталадиган даромадлари буйича аникланади. Бундай гурух истеъмолчилик халтаси тупламига уй, автомашина, дала ховли дача, замонавий уй жихозлар, сайр килиш ва болаларини укитиш имконияти, кимматли когозлар ва зебу зийнатлар киради. АЉШда уртача америкалик оиланинг шахсий даромади 80 йилнинг урталарида 32,7 минг доллар атрофида янгиланган. Маданий жихатдан ривожланган мамлакатларда, уртача синф, тизими сиѐсий баркарорлигини хамда усиб борувчи талаб воситасида иқтисодий харакатининг илгарилаб боришини таъминлаб иқтисодий ва сиѐсий хаѐтда мухим роль уйнайди. Гарб давлатларида уртача синф даромадлари нафакат мехнати натижаси буйича такдирлашга, балки мулкка эгалик килиш кучмас мулк, кимматли когозлар ва бошка далили билан боғлиқ. Бозор иқтисодиѐти аҳолининг юқори таъминланган ѐки «бой» катлами мавжуд булишини таказо килиб, уларга аҳолининг юқори сифатли товар ва хизмат лар, эришишга лаѐкатли жуда оз катлами киради. АЉШда аҳоли бу кисмнинг шахсий имконияти 8-10 млн. Доллар бахоланади. 80 йилларнинг урталарида улар АЉШ бутун аҳолисининг 0,25 фоизини ташкил килган. 3. Даромадлар тенгсизлиги ва унинг даражасини улчаш. Дунѐдаги барча мамлакатлар аҳоли жон бошига тугри келадиган уртача даромадлар даражаси билан бир-бири билан кескин фаркланади. Бу турли мамлакатлар аҳолисининг даромадлари даражаси уртасида тенгсизлик мавжудлигини билдиради. Шу билан бирга алоҳида олинган мамлакатлар аҳолисининг турли катлам ва гурухлари уртача даромадларида хам фарк мавжуд. Мамлакатнинг иқтисоджий ривожланиши даражаси юқори ѐки паст булиши даромадларидаги фаркларни бартараф килмайди. Хар кандай юқори ривожланган мамлакатларда хам даромадлар тенгсизлиги сакланиб колади. Масалан, америка кушма штатлари дунѐда аҳолисининг уртача даромади энг юқори булган мамлакатлардан бири булсада 1986 йил оилаларнинг уртача йиллик даромади 34924 долларни ташкил килган, лекин шахсий даромаднинг оилалар уртасида таксимланишида фарклар сакланиб колган. Жумладан 1986 йил АЉШ даги барча оилаларнинг 12 фоизи, ялпи шахсий даромаднинг 2 фоизи якиндан олган. Ялпи шахсий даромаднинг факат 6 фоизи йилига 15 минг доллардан кам даромад олувчи 22 фоиз оилаларнинг хиссасига тугри келган. Йилига 75 минг доллар ва ундан куп даромад олувчи 7 фоиз оилалар хиссаси ялпи шахсий даромадларнинг 21 фоизини ташкил килган. Бу маълумотлар АЉШ дек иқтисодий ривожланган мамлакатда сезиларли даражада эканлиги курсатади. Демак даромадлар тенгсизлиги барча иқтисодий тизимлар учун хос. Даромадлар даражасидаги энг катта фарк анъанавий тизимларда курсатилади. Маъмурий тизимдан бозор иқтисодиѐтига утиш даврида даромадлар табакаланишининг усиши шу билан боғлиқки, бир томондан аҳолининг маълум кисми олдинги тизим узилиши шароитида яшашни давом эттирса, бошка томондан бозор иқтисодиѐти конунлари буйича фаолият килувчи ижтимоий катлам шаклланиб боради. Аҳолининг тобора купрок катлами бозор муносабатларига жалб килиниб борилиши билан тенгсизлик микѐси кискариб боради. Уз-узидан аникки, иқтисодий усиш даромадларнинг купайишига олиб келади. Бунда бутун аҳоли даромадлар мутлок микдорда аста-секин усиб боради. Даромадларнинг мутлок микдори купайиб борсакда хар доим хам даромадлар тенгсизлиги даражасига таъсир курсатмаслиги мумкин. 2- жадвал. Оилаларнинг хар бир гурухи, хамда 5 фоиз энг юқори даромадли оилалар олган ялпи Даромаддаги хисса %2 Оилалар гурухи умумий сондан 20% буйича 1929 1947 1969 1979 1987 Паст 12.5 5.0 5.6 5.3 4.6 Иккинчи 12.5 11.8 12.4 11.6 10.8 Учинчи 13.8 17.0 17.7 17.5 16.9 Туртинчи 19.3 23.1 23.7 24.1 24.1 Юқори 54.4 43.0 40.6 41.6 43.7 Жами 100.0 100.0 100.0 100.0 100.0 Энг юқори даромадли, 5% оила 30.0 17.2 15.6 15.7 16.9 Жадвал маълумотларидан куриниб турибдики, 1929 ва 1947 йиллар уртасидаги даромадлар тенгсизлиги сезиларли камайган. Бу тенгсизлик астасекин камайиб бориб, энг охирги вактларда эса ортган. Аммо 1947 ва 1987 йиллардаги маълумотларни тугридан - тугри таккослаш шуни курсатадики, 1987 йил даромадларни нисбий таксимланиши худди кирк йил олдинги 2 Уша жУшда. Т. II с. 277. давридагидек булган. Бундан чикадиган хулоса шуки, иккинчи жахон уруши тугагандан кейин даромадларнинг таксимланишида нисбатан баркарорлик сакланган. Даромадлар тенгсизлиги даражасини микдорий улчаш учун жахон амалиѐтида лоренц эгри чизигидан фойдаланилади xxyiii - 1-расм «оилалар улуши» ѐтик чизикда, «даромадлар улуши» эса тик чизикда жойлашган. Назарий жихатдан даромадларнинг мутлок тенг таксимланиши имконияти биссектриса укида бурчакни тенг иккига булувчи ифодаланган булиб, у оилаларнинг хар кандай мазкур фоизи даромадларнинг мос келувчи фоизини олишини курсатади. Бу оилаларнинг 20% и барча даромадларнинг 20%ни олса, 40%-40%, 60%-60% ва х.к. ни олишини билдиради, мос келувчи нукталар биссектриса укида жойлашади. - 2 жадвалдаги маълумотларни графикка кучириб, даромадларнинг амалда таксимланишини намойиш килувчи лоренц эгри чизигини хосил киламиз. Лоренц эгри чизиги - 1 расм. Лоренц эгри чизиги. Мутлок тенгликни ифодаловчи чизик ва лоренц эгри чизиги уртасидаги тафовут даромадлар тенгсизлиги даражасини акс эттиради. Эгри чизикдаги а нукта барча оилаларнинг паст даромад олувчи 20 фоиз даромадларнинг 4,6 фоизни олишини курсатади: в нукта 40 фоизини курсатади ва х.к. Мутлок тенгликни ифодаловчи чизик ва лоренц эгри чизиги уртасидаги фарк даромад тенгсизлиги даражасини курсатади. Бу фарк канчалик катта булса, даромадлар тенгсизлиги даражаси хам шунчалик катта булади. Агар даромадларнинг хакикий таксимланиши мутлок тенг булса, бунда лоренц эгри чизиги ва биссектриса уки бир-бирига мос келиб фарк йуколади. Расмнинг координата уклари бошланган карама-карши томонда, мутлок натенглик вазиятикурсатилганки, бунда 1 фоиз оилалар 100 фоиз даромадга эга, бошка кисми хеч кандай даромадга эга булмайди. Лоренц эгри чизигидан турли даврларда ѐки турли мамлакатларда ѐки аҳолининг турли гурухлари уртасида даромадларнинг таксимланишини таккослаш учун фойдаланиши мумкин. Бунда соликлар чикариб ташланган ва чикарилмаган хамда ижтимоий транспорт туловларни уз ичига олган даромадлар хисобга олинади. Кейинги йилларда 1 ва 2 жадвалларда фойдаланилган маълумотлар даромадлар тенгсизлигининг хакикий холатини акс эттирадими деган масалада куплаб тортишувларга сабаб булди. Айрим иқтисодчилар даромадлар тенгсизлигини аниклаш учун бир йиллик маълумотлар етарли эмас деб хисоблайди. Бунга сабаб шуки, мазкур маълумотлар номинал даромаднинг таксимланишини курсатади ва нафакат ишчи, хизматчилар иш хаки, двидентлар ва фоизларни, балки ижтимоий таъминот буйича нафакалар, ишсизлик буйича товон туловлари каби пул шаклида олинадиган трансферт туловларини хам уз ичига олади. Бундан ташкари даромадлар хакидаги маълумотлардан шахсий даромад солиги ва иш хаки солиги чикарилмаган. Даромадлар тенгсизлигини ифодаловчи маълумотлар буйича иккита асосий танкидий карашларни куриб чикамиз. 1. Даромадларнинг кенгайтирилган концепцияси тарафдорлари тенгсизликни характерловчи маълумотларга бир катор тузатишлар киритилади. Бу тузатишлар шундан иборатки, у давлат томонидан натурал шаклда текин таксимланадиган товар ва хизматларнинг бозор кийматини, уй-жой учун субсидиялар ва озик-овкат талонлари кийматини хамда давлат томонидан таълимга бериладиган ѐрдамларни хисобга олади. Бундан ташкари у акция, облигация ва кучмас мулклар кийматининг купайишини,яъни капиталнинг усишидан олинадиган даромадни хам хисобга олади. Нихоят, у иш хаки солиги ва шахсий даромад солигини даромаддан чикаради. Бу кушимчалар натижасида тасвирланган холат нафакат хар бир йил давомида даромадларнинг анча тенг таксимланишини, балки тенгликнинг купайиб боришининг узок муддатли тамойилини акс эттиради. 2. Даромадлар тенгсизлиги буйича иккинчи караш тарафдорлари хисоблайдики, оиланинг бир умр олинган умумий даромадлари куп тенг таксимланиши мумкин. Фараз киламиз, али биринчи йил 1 млн сул ва иккинчи йил 10 млн сум, вали эса биринчи йил 10 млн. Сум ва иккинчи йил 1 млн. Сум ишлаб топди. Хакикатда уларнинг даромади бир хил эмасми? Бу саволга жавоб даромадларни хисоблаш учун кайси давр олинишига боғлиқ. Хар йиллик маълумотлар даромадларнинг жуда катта тенгсизлигини икки йиллик маълумотлар эса тулик тенглигини курсатади. Бундан чикадиган хулоса шуки, агар бутун хаѐти давомида бир хил даромад олса хам, алоҳида олинган йилда даромадларнинг катта тенгсизлиги мавжуд булади. Бу караш тарафдорлари - 2 жадвал маълумотларини даромад олувчиларнинг ѐш фаркларини хисобга олиб тузатишга корректировка килишгағ харакат килади. Шу асосда улар хулоса чикаради куйидагича хулоса чикаради: 1) Агар вакт омилига эътибор берилса даромадларнинг катта тенгсизлиги мавжуд булади. 2) Урганилган давр давомида даромадлар тенглиги ошиб бориш тамойили аникланади. Даромадлар табакаланишнинг купрок кулланиладиган курсаткичларидан бир дидил коэффициенти хисобланади. Бу курсаткич 10% анча юқори таъминланган аҳоли уртача даромадлари ва 10% энг кам таъминланганлар уртача даромади уртасидаги нисбатни ифодалайди. Ялпи даромаднинг аҳоли гурухлари уртасида таксимланишини характерлаш учун аҳоли даромадлари тупланиш индокси (джини коэффициенти) курсаткичи кулланилади. Бу курсаткич канчалик катта булса, (яъни 1,0 га якинлашса) тенгсизлик шунча кучли булади. Жамият аъзолари даромадлари тенглашиб борганда бу курсаткич 0 (ноль)га интилади. Бозор иқтисодиѐтига утиш даврида иқтисодий баркарорлик туфайли караб чикилган хар иккала курсаткич усиш тамойилига эга булади. Умумий даромаднинг табакаланиши алоҳида тармоклар ва фаолият сохаларида иш хаки даражасидаги фарклар билан бирга боради. Миллий иқтисодиѐтда уртача иш хакининг анча паст даражада булиши билан бирга унинг тармоклар, корхоналар ва ишловчилар категорияси буйича юқори тенгсизлиги таркиб топади. 4. Даромадлар тенгсизлиги сабаблари ва тамойиллари Биз биламизки, давлатнинг асосий вазифаларидан бири, даромадларни кайта таксимлаш хисобланади. - 2 расм ва унга кушимча килинган жадвал маълумотлари, давлатнинг солик тизими ва трансферт дастурлари хакикатда даромадлар таксимланишидаги тенгсизлик даражасини сезиларли камайтиришини курсатади. Даромадлар тенгсизлиги камайишининг тахминан 80 фоизини асосан тарнсферт туловлари таказо килади. Давлатнинг солик тизими унчалик прогрессив булмаса, соликлар чикарилмаган даромаднинг таксимланиши соликлар чикарилгандан кейинги даромаднинг таксимланишидан унчалик фаркланмайди. Аммо тарнсферт туловлари даромадлар кийматига сезиларли таъсир курсатади. Аникрок айтганда давлат трансферт туловлари энг паст даромад олувчи кишилар гурухи даромадининг асосий кисми 70-75%ини ташкил килади ва кашшокликни юмшатишнинг энг мухим воситаси хисобланади. Даромадлар тенгсизлигининг катта фарклари мавжудлигининг асосий сабаби бозор тизимига асосланган иқтисодиѐтнинг уз хусусиятларидан келиб чикади. Бизнинг республикада хам бозор иқтисодиѐтига утиш даромадлар тенгсизлиги муаммосини кескинлаштиради. Бу ерда асосий ролни мулкка уйжой, ускуна, акция ва бошкалар эгалик омили уйнай бошлайди. Даромадларнинг табакаланиш жараѐни етарли даражада тез боради. Минимал даражадан бир неча ун баравар юқори даромадга эга булган ижтимоий катлам шаклланади. Даромадларнинг табакаланиши мулкий табакаланишни келтириб чикаради. Вакт утиши билан оилаларнинг туплаган мол-мулки мерос колдириши сабабли даромадлар табакаланишининг кучайиши руй беради. Хар хил оилалар учун турлича истеъмол мухит яратилади. Ижтимоий тенглик ва даромадлар таксимотида адолатликнинг мухим муаммолари келиб чикади. Юқоридагилардан ташкари даромадлар тенгсизлигини таказо килувчи узига хос умумий омиллар хам мавжуд. Уларнинг асосийлари куйидагилар: 1. Кишиларнинг умумий лаѐкатидаги фарклар. Кишилардаги интелектуал, жисмоний ва эстетик лаѐкатлар турлича; айримлар нисбатан юқори хак туланадиган ишни бажариш учун зарур булган фавкулодда интелектуал лаѐкатни мерос килиб олган. Бошкаларнинг аклий лаѐкати паст хак туланадиган фаолият тури билан банд булишини таказо килади ѐки улар умуман хеч нарса ишлаб тополмайди. Учинчи гурух кишилар жуда зур жисмоний лаѐкати туфайли юқори хак туланадиган етук профессионал спортчи булиши мумкин. Камрок гурух кишилар узларининг эстетик кобилияти туфайли буюк рассом ѐки мусикашунос булиши мумкин. Кискача айтганда, тугма талантлар айрим шахсларга ялпи махсулотга узларининг хиссасини кушиб, шунинг хисобига жуда юқори даромад олиш имкониятини беради. Олинган даромад % Оилалар гурухи Соликлар чикарилмаган ва трансферт туловлари хисобга олинмаган Соликлар чикарилмагандан ва трансферт туловлари киритилгандан кейин Паст 1.0 4.7 Иккинчи 7.6 10.6 Учинчи 15.0 16.1 Туртинчи 24.1 23.0 Юқори 52.4 45.7 - 2 расм. Давлат соликлари ва трансферт туловларининг даромадлар тенгсизлигига таъсири. 2. Кишилар бир-биридан олган таълими ва малакали тайѐргарлиги, демак узларининг ишлаб хак топиш имконияти буйича сезиларли фарк килади. Бу фарк кисман эркин касб танлаш натижаси хисобланади. Урта мактабни тугатгандан кейин али ишчи касбини эгаллашга карор килади, вали эса олий укув юртига киради. Бошка томондан бундай танлов ихтиѐрий эмас, чунки алининг оиласи олий укув юртига укиш учун тулаш имкониятига эга булмаслиги мумкин. 3. «малакали диддаги» фарклар туфайли даромадлар бир хил эмас. Огир ва зерикарли ишлар, масалан кумир казиб олиш билан шугулланган кишилар куплаб соат давомида жуда интенсив ишлайди ва куп иш хаки олади. Айримлар эса уз даромадларини икки жойда ишлаш хисобига купайтирилади. Одамлар бир-биридан узларининг тахликага тайѐрлиги билан хам фарк килади. Куплаб тадбиркорлар мувоффакиясизликка дучор булсада, унгча куп булмаганлари янги товар ва хизматларни жорий оркали мувофакиятларга эришиб, жуда юқори даромад олиши мумкин. 4. Мулкка эга булган ва ундан даромад олувчи кишилар уртасида бир мунча сезиларли тенгсизликлар мавжуд булади. Жуда куп оилалар ночор ахволда булиб, озрок ѐки умуман мулкка эга булмайди, озрок оилалар куплаб микдордаги ускуналар, кучмас мулк, кишлок хужалигида фойдаланиладиган ерлар ва шу кабиларга эга булади. Хусусан мулкдан олинадиган даромад оилаларнинг ахволини белгилаб беради. Мерос колдириш хукуки ва «бойлик бойликни тугдириш» далили мулкка эгалик килишдаги тенгсизликнинг даромадлар тенгсизлигини оширишдаги ролини кучайтиради. 5. Ишлаб чикарувчининг уз манфаати йулида бозорда нархларни сунъий урнатиш лаѐкати сузсиз даромадлар тенгсизлигини аникловчи асосий омил хисобланади. Айрим касбдаги ходимлар (сартарошларга, космитологларга, такси хайдовчи ва шу кабилар) га малака лицензияларини беришни кузда тутувчи конунчилик хам лицензия олган кишиларнинг бозорда хукмронликни эгаллаш учун асос булиши мумкин. 6. Айрим холларда муваффакият ва тасодифий ходисалар хам даромадлар тенгсизлигини келтириб чикаради. Масалан, юқори даромадлар унумсиз ердан нефть конинг очилиши билан ва шахсий алока ѐки сиѐсий таъсир натижаси булиши мумкин. Бошка томондан сурункали касаллик, бахтсиз ходиса бокувчисини йукотиш ва ишсизлик каби куплаб омадсизликлар оиланинг иқтисодий ахволига салбий таъсир курсатиб нисбатан кашшокликка олиб келиши мумкин. Давлатнинг миллий даромадни кайта таксимлаш вазифасидан асосий максад даромадлар тенгсизлигидан фаркларни камайтириш ва жамият барча аъзолари учун анча кулай моддий хаѐт шароитини таъминлашджан иборат. Бундай максадни руѐбга чикариш шакли булиб, махсулот ва хизматларни таксимлаш, тарнсферт туловлар хамда даромадларни баркарорлаштриш буйича давлат дастурлари маблагларининг бир кисми давлат бюджети оркали шаклланади ва марказланган холда фойдаланилади. Маблагларнинг бошка кисми корхонанинг узларининг фойдалари ва фондлари хисобига ташкил топади. 5. Давлатнинг даромад сиёсати. Аҳоли камбагал катламини химоялаш тадбирлари. Давлатнинг даромад сиѐсати тегишли даромадларни табакалашган солик солиш йули билан шакллантириш ва уни бюджет оркали аҳоли турли гурухлари уртасида кайта таксимлашдан иборат. Бунга миллий даромаднинг маълум кисми юқори даромад олувчи аҳоли катламидан паст даромад олувчилар кулига утади. Давлат даромадларни кайта таксимлашда ижтимоий туловлар билан бирга бозор йули билан урнатиладиган нархларни узлаштириш (масалан, фермерларга нархларни кафолатлаш) ва иш хакининг энг кам даражасини белгилаш усулларидан фойдаланади. Ижтимоий туловлар - кам таъминланганларга пул ѐки натурал ѐрдам тадбирлари тизими булиб, бу уларнинг хужалик хаѐтида катнашиши билан боғлиқ булмайди. Ижтимоий туловларнинг максади жамиятдаги муносабатларни инсонпарварлаштириш хамда ички талабни ушлаб туриш хисобланади. Аҳоли реал даромадлари даражасига инфляция сезиларли таъсир курсатади. Шу сабабли даромадларни давлат томонидан самарали тартибга солишнинг мухим шарт-шароитлари истеъмолчилик товарларига нархнинг усишини хисобга олиш ва даромадларни индексациялаш, яъни наминал даромадларни нархлар усишига боғлиқликда ошириш хисобланади. Шахсий даромадни химоя килишда ижтимоий сиѐсатнинг мухим йуналишга аҳоли камбагал катламини куллаб-кувватлаш хисобланади. Аҳолининг маълум кисмини ижтимоий ѐрдам олиш хукукига эга булганлар таркибига киритиш учун камбагал (кашшок)лик даражасини аникловчи курсаткичдан фойдаланилади. Ижтимоий амалиѐтда кашшокликнинг узи хаѐт кечириш минимуми ѐрдамида аникланади. Бу ижтимоий ва физиологик (жисмоний) минимумда ифодаланади. Ижтимоий минимум жисмоний эхтиѐжларни кондиришнинг минимал нормаси (меъѐри) билан бирга ижтимоий талабларнинг минимал харажатларини хам уз ичига олади. Физиологик минимум эса факат асосий жисмоний эхтиѐжларни кондиришни кузда тутади. Жумладан россияда кулланиладиган физиологик минимумга асос килиб, энг мухим озик-овкат махсулотларининг 19 тури олинади ва у мехнатга лаѐкатли ѐшдаги эркаклар учун зарур истеъмолнинг йиллик нормасидан келиб чикиб хисобланади. Энг кам истеъмолчилик бюджети эса инчоннинг меъѐридаги хаѐт фаолиятини таъминлаш учун зарур ижтимоий минимум воситаларини уз ичига олади. Россияда у 200 дан ортик товар ва хизматлар, шу жумладан 80 номдаги озик-овкат махсулотлари асосида тузилган булиб, уз ичига кийим-бош, пойафзал, дори-дармон, уй-рузгор ва маданий маиший хизматларга, транспортга туловларни хаттоки солик туловлари ва хар хил йигимларни хам уз ичига олади. Бозор иқтисодиѐти ривожланган мамлакатларда аҳолининг ижтимоий ѐрдамига мухтож кисмини аниклашда турли хил мезонлар асос килиб олинади. Улар хумласига даромад даражаси, шахсий мол-мулки микдори, оилавий ахволи ва шу кабилар киритилади. Агар оилаинг бу асосий эхтиѐжлари жуда куплаб бошка омиллар, яъни оила аъзоларининг сони, ѐш таркиби, солигининг холати ва шу кабилар билан хам аникланади. Оиланинг уз эхтиѐжларини кондириш учун зарур булган маблаглари жорий даромадлар, трансферт туловлари, олдин килинган жамгармалар, мулкдан олинадиган даромад ва шу кабилардан иборат булади. Купчилик мамлакатларда кашшокликни аниклашга оиланинг хажми асос килиб олинади. Кашшокликнинг таркиби бир хил эмас-уларни бир мамлакатнинг барча регионларида, шахар ва кишлок аҳолиси, ѐшлар ва кариялар уртасида учратиш мумкинки - бу давлат сиѐсатининг максадини аниклашни бир мунча мураккаблаштиради. Кашшоклик даражаси ѐки кашшокликда яшовчилар сони айрим даврларда пасайса, айрим даврларда ортади. Иқтисодий ривожланишнинг секинлашуви, ишсизликнинг тез усиши ва трансферт туловлари реал даражасининг пасайиши кашшоклик даражасининг ошишига олиб келади. Иқтисодиѐт тулик бандлилик томони харакат килиб бориши билан кашшоклик даражаси аста секин тушиб боради. Кашшоклик даражасини аниклаш учун фойдаланиладиган маълумотлар накд пул билан олинадиган трансферт туловларини уз ичига олса хам, лекин кашшокларна курсатиладиган согликни саклаш хизмати, уй-жой таъминоти, хамда озик-овкат талонлари каби пулсиз курсатиладиган трансферт туловлари кийматини уз ичига олмайди. Хакикатда бу пулсиз курсатиладиган трансферт туловлари хам оила учун даромад хисобланади, чунки камбагал оилалар эхтиѐжларининг бир кисми улар хисобига кондирилади. Пулсиз амалга ошириладиган трансферт туловларини хам хисобга олиб, кашшоклик даражасини аникланса, бу курсаткич анча пасаяди. /шу мукобил хисоб буйича АЉШда кашшоклик даражаси 1987 йил 8,5 фоизни ташкил килган/. Хулоса Аҳолини ижтимоий химоялаш чора - тадбирлари тизимидаги энг асосий йуналиш - бу нархлар эркинлаштирилиши ва пулнинг кадрсизланиш даражаси ортиб бориши муносабати билан даромадларнинг энг кам ва уртача даражасини мунтазам ошириб бориш хисобланади. Бунда республиканинг узига хос ѐндашуви ишлаб чикилиб, даромадлар нисбатини узгартириш, иш хаки, пенсиялар, стипендияларнинг, жамгарма банклардаги аҳоли омонатлари ставкаларининг энг оз микдорини бир вактнинг узида кайта куриб чикиш йули билан амалга оширилади. Даромадлар нисбатини узгартиришда 1993 йил жорий этилган янги ягона тариф сеткаси катта ахамиятга эга булди. Бу барча тоифадаги ходимларнинг мехнат хаки микдорларини тариф коэффициентлари оркали, энг кам иш хаки воситаси билан бевосита узаро боглаш имконини берди. Аҳолини ижтимоий химоялашнинг иккинчи йуналиши - ички истеъмол бозорини химоя килиш, хамда озик-овкат махсулотлари ва ноозик-овкат моллари асосий турлари истеъмолини муайян даражада саклаб туриш булди. Бунга эришишда мухим махсулотлар экспортини божхоналар оркали назорат килиш ва юқори бож туловлари жорий этиш, истеъмол молларини сотиб олиш учун ишлатиладиган купонларни муомалага киритиш, кундалик зарур товарларни меъѐрланган тарзда сотишни ташкил килиш каби тадбирлар катта ахамиятга эга булди. Миллий валюта жорий этилиши билан озик-овкат махсулотларини меъѐрланган тарзда сотишдан воз кечиш а эркин нархларга утиш имконияти яратилади.
Download 29,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish