8 – дарс: Мавзу: Коррупцияга қарши кураш – фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг устувор шарти



Download 34,27 Kb.
bet5/7
Sana21.02.2022
Hajmi34,27 Kb.
#44501
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
8-дарс маърузаси

ДАНИЯ ТАЖРИБАСИ:
Данияда қонунга сўзсиз итоат қилиш, жамиятнинг барча аъзолари томонидан ахлоқ тамойилларига риоя қилиш жамиятни самарали бошқаришнинг асосий услуби ҳисобланади. Ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида ҳамма бирдек жавобгар бўлиб, маъмурий ёки жиноий ҳаракати учун масъулиятдан ҳеч ким қочиб қутула олмайди. Машинасида тезликни оширгани учун Дания қироличасининг ўғли, шаҳзода Йоахим жарима тўлаган ва матбуотнинг кескин танқидига учраган. Турмуш ўртоғи ўз фермасида хорижлик ишчиларни рўйхатдан ўтказмасдан ишлатгани учун вазирлардан бири истеъфога чиқишга мажбур бўлган.


НИДЕРЛАНДИЯ ТАЖРИБАСИ:
Нидерландияда ҳам бу иллатга қарши курашиш учун қатор чоралар ишлаб чиқилган. Пора билан қўлга тушган амалдорга кейинчалик давлат ташкилотларида ишлаш тақиқланади, у барча ижтимоий имтиёз ва кафолатлардан маҳрум этилади.
Эҳтимолий порахўр амал курсисини эгалламаслиги учун кадрлар танлашнинг махсус тизими ташкил этилган. Бундан ташқари, йирик муассасаларда мансабдорлар ўз ваколатларини суиистеъмол қилишларининг олдини олиш учун уларни кузатиб турадиган алоҳида ички хавфсизлик тизими мавжуд.
Мамлакатда ОАВга порахўрлик ҳолати билан боғлиқ воқеаларни кенг ёритишга ва суриштирувлар ўтказишга рухсат берилган. 
Бундан ташқари, порахўрлик иллати ҳеч қачон соя солмаган мансабдорлар ва ўз ҳамкасбларининг хизмат ваколатларини суиистеъмол қилаётгани ҳақида хабар берганлар моддий рағбатлантирилади.


АҚШ ТАЖРИБАСИ:
Қўшма Штатларда ҳам коррупцияга қарши курашга алоҳида эътибор қаратилган: порахўрлик олинган поранинг уч баравари миқдоридаги жарима, айрим ҳолларда эса 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.
Қонунчиликка кўра, банклар раҳбарларининг уларнинг фаолиятини текширувчи назоратчиларга пул «совға» қилишлари тақиқланган бўлиб, бунинг учун уларни жиноий жавобгарлик кутади. Худди шундай жавобгарлик текширувчилар учун ҳам тааллуқли.
Мансабдор бирор шахсдан муаммосини ижобий ҳал қилиб бериш учун совға олса, жиноий жавобгарликка тортилади. Давлат идоралари ходимлари мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳолатлари сезилганида тегишли органларга хабар беришлари шарт. Бундан ташқари, давлат хизматчилари топган даромадлари ҳақида декларация тўлдиришга мажбур.



Download 34,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish