Модул: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти
8 – дарс:
Мавзу: Коррупцияга қарши кураш – фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг устувор шарти
Таянч сўз ва иборалар: коррупция, демократия, тараққиётнинг ўзига хос йўли, давлат бошқаруви, таҳдид, коррупция, жиноятчилик, миллий қонунчилик, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари.
XXI аср бўсағасида ўзининг давлат мустақиллигини қўлга киритган Ўзбекистон миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш, демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш, маънавий, миллий қадриятларни тиклаш ва ривожлантириш ,бозор иқтисодиётини шакллантириш ва ривожлантириш, одамлар учун фаровон турмуш шароитларини яратиш сари ўзига хос йўл билан илгарилаб бормоқда. Бу йўл ўта мураккаб бўлиб, бир қанча муаммолар, қийинчиликлар, синовлар, таҳдидларга дуч келмоқда.
Таҳдид – инсон, жамият ва давлат ҳаёти ҳамда фаолиятига нисбатан муайян давр мобайнида аниқ мақсадга йўналтирилган маҳаллий, ҳудудий, минтақавий ва умумсайёравий салбий омилларнинг тажовузи туфайли аниқ макон ва замонда вужудга келадиган хавф-хатар шакли, муайян беқарор сиёсий-ижтимоий ва тарихий вазиятни ифодаловчи тушунча. Ушбу тушунчанинг мазмун-моҳияти, намоён бўлиш шакллари ва хусусиятлари
1-Президент Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” асарида кўрсатиб берилган. И.А. Каримов “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” китобида “...ўз тақдиримизни ўзимиз белгилашимиз, истиқлол берган эрк ва озодликни бугунги мураккаб ва баъзан шафқатсиз дунёда бўлаётган турли хавф-хатарлардан сақлаш ҳар биримизга бевосита боғлиқ...” деган теран маъноли фикрни олға суради. Шундай таҳдидлардан бири коррупция ва жиноятчиликдир.
“Коррупция” лотинча “corruptio” сўзидан келиб чиққан бўлиб, “бузиш, емирилиш, сотиб олиш” маъноларини англатади. Юридик энциклопедияда “коррупция — мансабдор шахслар ўзларига берилган ҳуқуқлар ва ҳокимият ваколатларидан шахсий бойлик орттириш учун фойдаланишда ифодаланувчи сиёсат ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолият” сифатида ифода этилган. Коррупция ва жиноятчилик давлатнинг амалдаги қонунларига хилоф равишда шахсий манфаатларни қондириш йўлида мансабдор шахслар, оддий фуқаролар томонидан қилинадиган хатти-ҳаракатлар ва фаолиятларнинг натижасидир. Кўпинча Коррупция давлат тизимида фаолият кўрсатаётган мансабдорлар томонидан содир этилади ва кўлами жиҳатидан ниҳоятда хатарли ҳисобланади. Чунки, мансабдорлар давлат тизимида ишлаётган турли соҳадаги, ҳатто қонунни ҳимоя қилувчи кишилар билан ҳам умумий “тил” топишиш орқали мамлакатни ҳалокатга олиб келувчи ўта хатарли, жирканч жиноятларни амалга оширишлари мумкин. Коррупциянинг заминида шахсий манфаатдорлик туришига алоҳида эътибор бериб, мансабдор шахслар давлат, миллат манфаатларидан ўз манфаатларини устун қўйишади.
"Коррупция - давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида ўз хизмат мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир.
БМТнинг “Коррупцияга қарши Конвенцияси”да коррупцияга энг қисқа, лекин кенг қамровли таъриф қуйидагича берилган: "Коррупция - бу шахсий наф кўриш мақсадида давлат ҳокимиятини суиистеъмол қилишдир". Коррупцияга берилган яна бир таъриф: “коррупция ижтимоий-ҳуқуқий ҳодиса бўлиб, жиноятчиликнинг ўта салбий кўринишидир, деб хулоса қилиш имконини беради”.
Демократия ва бозор муносабатларига ўтиш даврида коррупция ва жиноятчилик кўпайиб боради. Ўз мамлакати ва миллати обрў-эътиборини қадрлайдиган ҳар бир инсон ўзининг ҳалол меҳнат қилиши, яшаши зарурлиги, коррупция ва жиноятчилик фақат мамлакат тақдирига таҳдид солувчи хавф бўлибгина қолмасдан ҳар бир шахснинг ҳаёти ва келажаги учун хатарли эканлигини англамоқ зарур. Хулоса шундан иборатки, халқаро хавфсизлик ҳам, алоҳида олинган мамлакатларнинг тинчлиги ҳам таҳдидларга бардош жамият яратишга кўп жиҳатдан боғлиқ. Мустақилликни мустаҳкамлаш, тинчлик ва барқарорликни асрашга алоҳида эътибор бериш ҳар биримиз учун долзарб масала эканини англаб олиш лозим.
Мамлакатимиз "Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари" тамойили негизида ривожланиб бормоқда. Амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар давлат бошқаруви идоралари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган. Ҳуқуқий-демократик, эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнида коррупция, жиноятчилик, одам савдоси сингари глобал иллатларга қарши курашиш, уларнинг олдини олишда фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ёки давлат ташкилотларига таяниб қолмаслигимиз, балки улар билан ҳамкорликда жамоатчилик назоратини кучайтиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Қолаверса, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш коррупцияга қарши курашишнинг асосий чоралари бўлмиш ҳуқуқий таълим ва ҳуқуқий тарбия тизимини такомиллаштиришни, барча давлат органлари, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан қонун ва ҳуқуққа бўлган ижобий муносабатга етишиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, фуқароларнинг ижтимоий-ҳуқуқий фаоллигини таъминлашни талаб қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сонли “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонининг қабул қилиниши айнан шу соҳадаги вазифаларни белгилаб қўйди.
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ҳуқуқий билимларини ошириб боришнинг замонавий усулларини жорий этиш, шунингдек, аҳолини, айниқса, ёшларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш мақсадидақуйидаги вазифаларни амалга ошириш зарур:
аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий
ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмуни ва моҳиятини изчил етказиш тизимини шакллантириш, фуқаролар
онгида «Жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш ‒ демократик
ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!» деган ҳаётий ғояни мустаҳкамлаш;
жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, таълим-тарбиянинг тизимли ва узвий равишда олиб борилишига алоҳида
эътибор қаратиш, мактабгача таълим тизимидан бошлаб, аҳолининг барча
қатламларига ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни чуқур сингдириш, шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш
ғояларини кенг тарғиб қилиш;
ёш авлод онгига ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик ва поклик тушунчаларини ҳамда одоб-ахлоқ нормаларини чуқур сингдириб бориш, Конституциянинг муҳим жиҳатларини уларга болалигидан бошлаб ўргатиш;
давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, уларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан му-
росасизлик муносабатини шакллантириш;
қилувчи органлар ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг манзилли ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш борасидаги ўзаро ҳамкорлигини мус-
таҳкамлаш;
ларни ташкил этишда ижтимоий шериклик принципларидан кенг ва унумли
фойдаланишни тизимли асосда йўлга қўйиш;
«Юксак ҳуқуқий маданият — мамлакат тараққиёти кафолати» деган
концептуал ғоя асосида аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонликка эришишлари, юксак даражадаги ҳуқуқий онгга эга бўлишлари ҳамда ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай олишлари учун тизимли ва кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилишни давлат органлари ва ташкилотларнинг устувор вазифаларидан бири сифатида белгилаш;
жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришни «шахс — оила — маҳалла — таълим муассасаси — ташкилот — жамият» принципи
бўйича тизимли ва узвий ташкил этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |