8 – дарс: Мавзу: Коррупцияга қарши кураш – фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг устувор шарти


-Мавзу: Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишдаги туб бурилиш даврининг бошланиши



Download 34,27 Kb.
bet3/7
Sana21.02.2022
Hajmi34,27 Kb.
#44501
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
8-дарс маърузаси

3-Мавзу: Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишдаги туб бурилиш даврининг бошланиши

Таянч сўз ва иборалар: ратификация, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий иммунитет, “жамоатчилик эшитуви”, “жамоатчилик мониторинги”, “жамоатчилик экспертизаси”, “жамоатчилик ташаббуси”


2017 йил 3 январда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашаш тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши маалакатимизда коррупция жиноятларига қарши курашишнинг янги даврини бошлаб берди. Бундан аввалроқ Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарида коррупцияга қарши курашиш бўйича қўмиталар ташкил қилишни таклиф этган эди.


"Жаҳон тажрибасига назар ташласак, АҚШ, Россия, Буюк Британия, Болгария, Греция, Латвия, Эстония каби кўплаб мамлакатларнинг парламентларида коррупцияга қарши курашиш бўйича комиссия ва қўмиталар мавжуд. Ана шу илғор хорижий тажрибалар ва Конституциямиз талаблари асосида Олий Мажлис палаталарида Коррупцияга қарши курашиш бўйича қўмиталар ташкил қилишни таклиф этаман. Ушбу қўмиталар барча бўғиндаги давлат идораларида коррупцияга қарши курашни янада кучайтиришга вакиллик органи сифатида муносиб ҳисса қўшиши лозим", деди президент.
Таъкидланишича, 2018 йилда коррупция жиноятини содир этган 1 минг 177 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган.
"Коррупцияга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қанчалик ҳаракат қилмасин, халқимиз бу жирканч иллатга муросасиз бўлмас экан, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатмас экан, бу балога қарши самарали курашни ташкил эта олмаймиз", дея таъкидлади Ш.М.Мирзиёев.
Кейинги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилди. Шунингдек, ислоҳотларни амалга ошириш доирасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини, жамоат ва парламент назоратини таъминлаш механизмлари такомиллаштирилди, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари ислоҳ қилинди.
Шу билан бирга, иқтисодиётни янада ўстириш, халқ фаровонлигини ошириш, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш борасидаги стратегик вазифаларни ҳал этиш коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда коррупция кўринишларининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича янги тизимли чоралар кўрилишини тақозо қилмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини ошириш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, 2019 йил 27 май куни Президентимизнинг ПФ-5729 - сонли “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг қабул қилиниши алоҳида аҳамият касб этади. Унга кўра энг мухим вазифалар белгиланди:

  • 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастурини

тузиб чиқиш;

  • коррупцияга қарши кескин курашни амалга ошириш мақсадида кор-

рупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси-ни тузиш.
Фармонда 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб ёшларга коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий таълим бериш бўйича комплекс чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш алоҳида қайд этилди. Шунингдек мутасадди раҳбарларга умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларида коррупцияга қарши мавзулар янада кучайтирилишини таъминлаш вазифаси юклатилди.
Фармонда коррупцияга қарши курашиш ва жамоат назорати соҳасида умум эътироф этилган халқаро стандартлар ва чет эл ижобий тажрибасини ўрганиш вазифасига алоҳида тўхталди. Шу ўринда ижобий кўрсаткичларга эга бўлган айрим давлат тажрибаларидан намуналар кўрсатиш айни муддаодир.(қуйида илова этилади.)
Давлатимиз раҳбари яқинда Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномада коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан кўра барвақт олдини олишга ўтиш кераклигини таъкидлаб, унга қарши курашишга масъул бўладиган алоҳида орган тузишни таклиф қилган эди.
2020 йил 11 февраль куни коррупцияга қарши курашиш ҳамда жамоатчилик назорати тизимларини такомиллаштириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда ана шу янги тузилмани ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Коррупция даражаси юқори бўлган соҳаларда бу иллатдан қутулиш бўйича дастур ишлаб чиқиб, ижросини ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Коррупцияга қарши курашишнинг энг асосий йўли давлат органлари фаолияти ва иш жараёнларини шаффоф қилишдир. Бунда энг асосий эътиборни ишга олиш, давлат харидлари, рухсатнома ва лицензиялар бериш каби жараёнларда очиқ-ошкораликни таъминлашга қаратиш лозимлиги белгиланди. Хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда, давлат хизматчилари мол-мулки ва даромадларини декларация қилиш тизиминининг барча ташкилий-ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиб, амалиётга киритиш шартлиги таъкидланди. Мутасадди раҳбарларга хорижий тажриба асосида коррупцияга қарши курашиш бўйича тузилмани ташкил этишга доир ҳужжатларни ишлаб чиқиш юзасидан топшириқлар берилди. Мазкур тузилма нафақат бу борада давлат сиёсатини амалга ошириши ва мувофиқлаштириши, балки коррупцияга қарши курашишда барча куч ва воситаларга эга бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилди. Шунингдек Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида жамоатчилик назоратини янада кучайтириш, давлат ва жамият ўртасида ўзаро яқин ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида Жамоатчилик палатаси ташкил этиш таклифини ҳам билдирган эди. Айнан шу йиғилишда ушбу палатанинг асосий вазифалари, ташкилий жиҳатлари муҳокама қилинди. Жамоатчилик палатаси аҳоли фикрини мунтазам равишда ўрганиб бориши, уларнинг ечимини топиш бўйича давлат идоралари олдига аниқ вазифаларни қўйиши зарурлиги таъкидланди. “Жамоатчилик эшитуви”, “жамоатчилик мониторинги”, “жамоатчилик экспертизаси”, “жамоатчилик ташаббуси” каби таъсирчан назорат шаклларини ҳаётга татбиқ этиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди. Шу каби вазифалардан келиб чиқиб, Жамоатчилик палатасининг ташкилий-ҳуқуқий асосини яратиш, шунингдек, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш бўйича 2020-2021 йилларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди.



Download 34,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish