7-Мавзу: ШАХСНИНГ БИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ: СЕЗГИ, ДИҚҚАТ, ИДРОК,
ХОТИРА, ТАФАККУР, НУТҚ, ХАЁЛ
Режа:
1. Сезги психик жараѐн сифатида
2. Идрок хусусиятлари ва шакллари
3. Диққатнинг функциялари ва турлари
4.
Хотира ва унинг турлари
5. Тафаккур ва мустақил фикрлаш шарт-шароитлари
6. Хаѐл тўғрисида умумий тушунча ва хаѐл турлари
Таянч сўзлар: экстериорецептив
сезгилар, сезги, интериорецептив сезгилар,
проприорецептив сезгилар, идрок.
Мавзунинг долзарблиги: Одамнинг ташқи олам хосса ва хусусиятларини онгида
акс эттириши унинг иқтидори ўсиши ва профессионал малакалари ривожланганлигига
боғлиқ тарзда кечади. Шунинг учун ҳар онгнинг муҳим акс эттириш шакллари бўлмиш
билиш жараѐнлари - идрок, сезгилар, хотира, диққат, тафаккур, ирода ва ҳиссиѐтларнинг
инсон ҳаѐти ва профессионал ўсишидаги ролига тўхтаб ўтамиз.
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги:
“Фалсафа”, “Социология”, “Этика”, “Эстетика”, “Одам анатомияси” , “Иқтисод”,
“Этика”, “Эстетика”, “Физиология”, “Гигиена”, “Психология” “Тарих”,
“Маданиятшунослик” ва “Тиббий фанлар”.
Сезги психик жараѐн сифатида
сихологлар фикрича, сезиш жараѐнига кириш психик фаолиятни
тушунишдаги энг биринчи қадам ҳисобланади. Лекин,
бизнинг
мия фаолиятимиз ҳам сезган нарсамизни аниқлаб беради.
Бизнинг сезиш қобилиятларимиз турли чизиқларни, бурчакларни ва
рангларни англашга ѐрдам беради.
Табиат сезиш қобилиятини ҳар нарсага инъом этади.
Сенсор тизими
организмга энг керакли маълумотларни топа олиш имкониятини беради.
Қурбака учадиган ҳашаротлар билан озиқланади.
Бунга сабаб, қурбақанинг кўзида фақат майда ва
ҳаракатланаѐтган қора ва оқ
ранглар сигналини
сезувчи
рецептор
хужайраларининг
жойлашганлигидир. Агар, шундай бўлмаганида,
кўплаб ҳашаротлар орасида бўлишига қарамасдан,
қурбақа очликдан нобуд бўлиши мумкин эди, бироқ,
қурбақанинг
“детектор”ҳужайралари
қисқа
лаҳзаларда ҳаракатланаѐтган обьектни пайқайди.
Атроф муҳитда содир бўлаѐтган муҳим воқеа-
ҳодисаларни биз сезги органларимиз орқали қабул
қиламиз. Бизнинг қулоқларимиз энг сезгир орган
бўлиб, атрофимиздаги оламдан биз учун энг муҳим
товушларни қабул киламиз.
Товуш частоталари
орқали
инсон
овозини,
чақалоқ
йиғисидан
фарқлаймиз.
Инсоният тажрибаси натижасида ҳайвонларда
ҳам - сезги қобилияти аниқланган. Кўчиб юрувчи
қушлар ички сезгиси орқали қаер қолиш учун
муносиб жой эканлигини билади. Кўршапалак ва
делфинлар эса ўлжасини қаердан осонроқ тута
олишига қараб жой танлашади.
Булутли кунларда
асаларилар ўзлари учун маълум қуѐш нурини ҳосил
қила оладилар.