10-маъруза. ҚОЗОҒИСТОН ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИНИНГ АСОСИЙ ТАРМОҚЛАРИ ВА МАРКАЗЛАРИ, ИҚТИСОДИЙ ТАФОВУТЛАРИ
Режа:
Қозоғистон хўжалигига умумий таъриф.
Қозоғистон саноатининг тармоқлар ва худудий таркиби.
Қозоғистон қишлоқ хўжалиги.
Қозоғистон транспорти, унинг турлари.
Қозоғистон иқтисодий районлари.
Ҳозирги вақтда ҳудудий меҳнат тақсимотида Қозоғистон ихтисослашган тармоқлар-рангдор металлургия, кумир, химия (ўғит ишлаб чиқариш), машинасозлик (кўп метал ишлатувчи), чорвачилик, дон хўжаликлари билан иштирок этади. Янги ихтисослашган тармоқлардан қора металлургия, нефть, электроэнергетика тармоқлари ҳисобланади.
Қозоғистон хўжалигида саноат етакчи ўринда туради. Саноат ўз навбатида иккита йирик гуруҳга бўлинади: қазиб олувчи ва қайта ишловчи тармоқлар.
Биринчи тармоқ қазиб олиш ва бойитиш билан шуғилланса, иккинчи тармоқ улардан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаради.
Иккинчи томондан барча саноат тармоқлари оғир саноат (саноатнинг А гуруҳи) яъни ишлаб чиқариш ва меҳнат қуроллари ишлаб чиқариш ва енгил саноатга (саноатнинг В гуруҳи) яъни халқ истеъмол буюмлари ишлаб чиқаришга бўлинади.
Қозоғистон саноатида А гуруҳ тармоқларнинг В гуруҳ тармоқларидан устунлиги яққол кўзга ташланиб туради.
Қозоғистон рангли металлургия саноати 50га яқин рангли ва нодир металлар, рангли металлургия саноати асосида эса 70га яқин турли хил химиявий маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Бу тармоқнинг ярмига яқини (47 фоиз) қўрғошин pyx саноатига, 30 фоизи мис, 8 фоизига яқини алюминий, крлгани эса олтин қазиб олиш, титан ва магний ишлаб чикариш, вольфром-молибден ташкил этади.
Қўрғошин ва рух саноати шарқий, жанубий ва марказий Қозоғистонда ривожланган. Олтойда асосий рангли металлургия комбинати ишлаб турибди. Уст Коменагорск ва Ленинагорск комби-натларида рудаларни комплекс қайта ишлашни ва ундан 25 ҳилга яқин рангдор металл эритиб олишни таъминлайди. Кустанай областида бокситдан фойдаланиш асосида Павладорда алюмин заводи ишлаб турибди.
Мис қазиб олиш ва эритиш Қарағанда областидаги Балхаш ва Жезқазған тоғ металлургия комбинати ҳамда Карсакпай мис эритиш заводларидир. Барча заводлар Балхашбўйи ва Жезқазған конлари асосида иш олиб боради. Иртиш мис эритиш заводи мис концен-тратларини Олтой руда бойитиш комбинатидан олади.
Қора металлургия Қозоғистон халқ хўжалигининг ихтисослашган муҳим тармоғидир. У республика оғир саноатининг ёш тармоқлари қаторига киради.Актюбинск яқинидаги ферро-хром (темир-хром) заводи Қозоғистон металлургиясининг йирик корхонаси-дир. Муғожардан шимоли-ғарбда жойлашган Хромтов конлари бу заводнинг хом ашё базаси ҳисобланади.
Республиканинг ёқилғи саноати кумир, нефт ва газ саноатла-рини бирлаштиради. Коксланувчи кўмирни Қозоғистондан ташқари Урал металлургия заводларида ишлатилади. Экибастуз хавзасида очиқ усул билан қазиб олинган арзон кумир йирик ГРЭСларда ёқилади.Нефт саноати мухим ўринни эгаллайди. Манғишлоқ ярим оролида (Узень, Жетибой ), Эмба ҳавзасида, Қизил Орда вило'яти-даги конлар ҳамда Атирау, Павлодар, Чимкент нефтни қайта ишлаш заводлари катта аҳамиятга эгадир. Нефт конларидан нефтни қайта ишлаш заводларига қувурлар орқали нефт юборилади. Ғарбий Қозоғистон-Форс қўлтиғи нефт қувури орқали хорижий давлатларга юборилади.
Қозоғистонда газ саноати энг ёш тармоқлардан ҳисобланади. Табиий газ асосан жанубий Манғишлоқ ва Устюрт платоларидан шунингдек Эмба ва Манғишлоқ нефт конларидаги йўлдош газлардан иборатдир. Қазиб олинган газнинг бир қисми ўша жойнинг ўзидаги газни қайта ишлаш заводларида -Янги Узень, Жанажол ва Тенгизда қайта ишланса, асосий қисми Ўрта Осиё- Марказ, Бухоро-Урал магистрал газ қувурлари орқали жўнатилади. Республикамизнинг жанубий қисми эса Бухоро-Тошкент-Чимкент-Тараз-Бишкек-Олма-ота газ қувурларидан фойдаланилади.
Ҳозирги кунда Қозоғистонда 8 млрд.м3 газ қазиб олинади. Эҳтиёжни қондириш учун эса 18 млрд.м3 газ керак. Келажакда газ қазиб олиш 40-44 млрд. м3га етиши мўлжалланмоқца.
Электроэнергетика саноати республика халқ хўжалигининг муҳим тармоғидир. Асосан кумир ва табиий газ билан ишлайдиган иссиқлик электр станциялари электроэнергетиканинг асосини ташкил этади. Ҳозирги пайтда 8 та ГРЭС, 50 та иссиқлик электр марказ-лари, 20 та ГЭС ҳамда 1 та АЭС ишлаб турибди.
Қозоғистон машинасозлик комплекси нисбатан кам ривожланган. Уларнинг баъзилари: Остонадаги Қозоқсельмаш, Целиноград-сельмаш, Павлодарда ўрмаловчи кучли тракторлар ишлаб чиқ-арадиган заводлар ишламокда. Кустанай ва Олма-отада турли қишлоқ хўжалик машиналари ва уларнинг эҳтиёт кисмлари ишлаб чиқарилади. Қарағандада тоғ-кон ускуналари заводи, Олма-отада тоғ-металлургияси ва энергетика ускуналари заводлари, Усть-Каме-ногорскда рангли металлургия учун машиналар ишлаб чикариладиган корхоналар, Атирауда нефть саноати учун машиналар ишлаб чиқйрадиган корхоналар бор. 1992 йилда Чимкент ва Олмаота автомобил ремонти корхоналарида Россия билан ҳамкорликда Лиаз, ПАЗ автобуслари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Химия саноати МДХда катта аҳамиятга эгадир. Асосан бой маҳаллий хом-ашё асосида ишлайди. Актюбинск ва Жамбулда фосфарит ўғитлари, Қарағандада азот ўғитлар ишлаб чиқарилади. Чимкентда фосфорли тузлар, Темиртовда синтетик спирт, Атирауда полиэтилен ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Қозоғистонда озиқ-овқат саноати орасида гўшт ишлаб чиқариш яхши ривожланган. Қишлоқ хўжалик хом ашёси асосида енгил саноатда қўй териси ошлаш, чарм-пойабзал, тўқимачилик ривожланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |