ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ. Қозоғистон қишлоқ хўжалиги ихтисослашган тармоқл ардан биридир. Асосан донли экинлар етиштирилади. Донли экинлардан буғдой, энг кўп экилиб, у барча донли экин майдонининг 2/3 қисмини эгаллайди. Бундан ташқари донли экинлардан тариқ, шоли, арпа экилади. Техника экинларидан пахта, кунгабоқар, қандлавлаги кўпроқ экилади.
Чорвачилик қишлоқ хўжалигининг ихтисослашган тармоқларидан бири бўлиб, айниқса қўйчилик яхши ривожланган. Бундан ташқари қорамол, йилқичилик, туячилик билан ҳам қадимдан шуғулла-ниб келишади.
Қишлоқ ҳўжалиги республикада нотекис ривожланган. Жумла-дан суғориб деҳқончилик қилиш Жанубий Қозоғистонда яхши йўлга қўйилган. Бу ерда қадимдан деҳқончилик билан шуғулланиб келинади. Асосий экинлари пахта, қандлавлаги, тамаки, шоли, маккажўхори хисобланади. Бундан ташқари боғдорчилик ва узумчилик ҳам катта аҳамиятга эга. Чорвачиликда қўйчилик, қорамолчилик етакчи тармоқ ҳисобланади. Республиканинг шимолий қисми эса кўпроқ дон етиштиришга ихтисослашган. Бу ер мамлакатнинг асосий экин экиладиган майдони ҳам ҳисобланади. Деҳқончилик билан бир қаторда чорвачилик ҳам ривожланган. Чорвачилдикда қорамолчилик ва чўчқачилик етакчи тармоқ хисобланади. Шунингдек йилқичилик ҳам катта аҳамиятга эга. Чорвачиликка ихтисослашган минтақалардан яна бири Ғарбий Қозоғистон ҳисобланади. Унинг чалачўл ва чўл ҳудудларида қоракўлчилик, шимолий ҳудудларида йирик шохли қорамолчилик ривожланган. Унинг ҳўжалигида йилқичилик, балиқчилик ҳам ўзига хос ўринда туради. Деҳқончилик нисбатан кам ривожланган. Асосий экинлари буғдой, арпа ҳамда полиз экинлари ҳисобланади. Шудгор қилинадиган ҳудудлар Республиканинг 10 фоизга яқин ҳудудини ташкил этади.
Марказий Қозоғистонда яйловлар кўп бўлиб бу ерда ҳам қўйчилик, қорамолчилик, йилқичилик ҳамда туячилик ривожланган. Йирик шаҳарлар атрофида сут-гўшт чорвачилиги, қурғоқчил минтақаларида эса гўшт чорвачилиги устун туради.
Деҳқончиликда дон етиштириш ривожланган. Шу билан бирга техника экинларидан писта ва зиғир етиштириш яхши йўлга қўйилган. Шарқий Қозоғистон ўзининг чорвачилиги билан ажралиб туради. Бу ерда сут-гўшт чорвачилиги (қорамолчилик) хамда чўчқачилик ривожланган.Бундан ташқари Республиканинг ягона буғучилик ривожланган минтақаси ҳам ҳисобланади.Тоғли ҳудудларида асаларичилик билан ҳам шуғулланишади. Бу минтақада лалмикор дехқончилик ривожланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |