ИҚТИСОДИЙ РАЙОНЛАРИ
Барча иқтисодий районлар табиий шароити ва ресурсларнинг хилма хиллиги билан бир-биридан фарқ қилади.
Жанубий Қозоғистон йирик суғориб деҳқончилик қиладигён, интенсив қишлоқ хўжалйги ривожланган минтақадир.
Бу ерда қадимдан қимматбаҳо техника экинлари: пахта, қанд лавлаги, тамаки, ҳамда донли экинлардан шоли ва маккажўхори етиштирилади. Шунингдек боғдорчилик ва узумчилик бўйича ҳам олдинги ўринларда туради. Қўйчилик ҳам яхши ривожланган.
жадвал
Қозоғистон Республикаси иқтисодий районлари
|
Эгаллаган
майдони
|
Аҳоли сони
|
Аҳолининг
ўртача зичлиги
|
Шаҳар ва
қишлоқ
аҳолиси
нисбати
|
|
Минг
км кв
|
%
|
Млн.
киши
|
%
|
Киши
км.кв
|
шаҳар
|
қишлоқ
|
Ғарбий
Қозоғистон
|
736,1
|
27,0
|
2,2
|
13,2
|
3,2
|
58
|
42
|
Шимолий
Қозоғистон
|
565,7
|
20,8
|
4,4
|
26,6
|
8,4
|
49
|
51
|
Марказий
Қозогистон
|
428,0
|
15,7
|
11,8
|
10,8
|
5,8
|
82
|
18
|
Шарқий
Қозоғистон
|
283,3
|
10,4
|
1,7
|
10,2
|
7,0
|
57
|
43
|
Жанубий
Қозоғистон
|
711,8
|
26,1
|
6,5
|
39,2
|
10,7
|
42
|
58
|
Қозоғистон
Республикаси,
жами
|
2724, 9
|
100,0
|
16,6
|
100,0
|
7,0
|
56
|
44
|
Жанубий Қозоғистон мамлакатнинг йирик саноат райони ҳамдир. Бу минтақада фосфорит ва полиметалл рудалари қазиб олиш, pyx ва қалай ишлаб чиқариш, суперфосфат, ҳар хил машина ва дастгохлap ишлаб чиқариш яхши йўлга қўйилган. Иқтисодий район енгил ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича республикада биринчи ўринни эгалайди.
Шимолий Қозоғистон асосий аҳоли яшайдиган худудлардан бири бўлиб, бу МДҲнинг энг йирик дон хўжалиги ва гўшт-сут чорвачилиги минтақаси ҳисобланади. Шу билан бирга қишлоқ хўжалик маҳсулотларинй қайта ишлашда ҳам алоҳида ўринда туради. Айниқса гўшт, сут, ун, ун маҳсулотлари саноати яхши ривожланган. Бу минтақа республиканинг йирик темир рудаси қазиб чиқариш, ҳамда бошқа тоғ-кон саноати маркази ҳам ҳисобланади. Шулар асосида минтақада қора ва рангли металлургия саноати ривожланиб бормоқца. Шунингдек машинасозлик, кумир ва электроэнергетика саноати ҳам яхши ривожланган.
Марказий Қозоғистон - нафақат республиканинг балки МДҲдаги энг йирик кумир ва темир базаси ҳисобланади. Шунингдек бу ерда рангли металлургия, кўп металл талаб этувчи машинасозлик, ҳамда кимё саноати яхши тараққий этган. Янги ерларнинг ўзлаштирилиши билан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари - дон етиштириш, гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ривожланиб бормокда. Шарқий Қозоғистон - мамлакатнинг ва МДҲ давлатларининг энг йирик рангли металлургия ва Гидроэлектроэнергия ишлаб чиқариш маркази ҳисобланади. Шунингдек минтақа иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги ҳам катта аҳамиятга эгадир. Дон етиштириш, гўшт чорвачилиги, қўйчилик асосида енгил ва озиқ-овқат саноати яхши ривожланган.
Ғарбий Қозоғистон - мамлакатнинг ягона нефт қазиб олиш саноати ривожланган минтақадир. Шу билан бирга бу ерда никель ва хром қазиб чиқариш, нефт саноати машинасозлиги, ҳамда минерал ўғитлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Минтақада балиқ овлаш ва уларни қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, айниқса чорвачилик ва дончилик яхши ривожлангандир.
Бу барча бешта иқтисодий районлар Қозоғистон республикаси ягона халқ хўжалиги ком.плексини ташкил этади ва географик меҳнат тақсимотида катта ўринга эгадир.
Назорат саволлари:
Қозоғистоннинг табиий географик ўрнига таъриф беринг?
Қозоғистоннинг энг ривожланган саноат тармоқларини айтинг?
Республиканинг энг йирик кумир, нефт, газ ва рудали конларини айтинг.
Қозоғистон хўжалигида қайси транспорт етакчи ўринни эгаллайди?
Республиканинг жанубида қандай ҲИЧМ шаклланган?
Do'stlaringiz bilan baham: |