7-Мавзу: Қозоғистон республикаси



Download 36,42 Kb.
bet6/7
Sana27.12.2022
Hajmi36,42 Kb.
#896382
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
7-мавзу козогистон

ТРАНСПОРТИ Транспорт-халқ-хўжалигининг асосий тармоғи «Қон томири» ҳисобланади. Қозоғистон ҳудудининг катта қисми қуруқлик бўлиб уларда табиий сув йўллари жуда ҳам кам. Шу сабабли юк ва йўловчи ташишда қуруқлик транспортининг аҳамияти каттадир.
Республикада ташиладиган юкларнинг 90 фоизи автомобил ва темир йўл транспортлари ҳиссасига тўғри келади. Шу­нингдек мамлакатда юк ва йўловчи ташишда сув, ҳаво ва қувур транспортлари ҳам иштирок этади.
Қозоғистон транспорти асосан собиқ иттифоқ даврида ри­вожланган. Мамлакатда мавжуд бўлган темир йўлнинг (14,5 минг км) 85 фоизи,шунингдек автомобил , ҳаво ва қувур транс­портлари тўлиғича ўша вақтларда қурилган.
Мамлакат транспортида темир йўл транспорти етакчи ҳисобланади. Темир йўллар узунлиги бўйича МДҲ орасида Россия ва Украинадан кейин учинчи ўринда туради. Дастлабки темир йўллари-Транссибир ва Оренбург-Тошкент революциядан олдин қурилган. Ҳозирги кунда Республика ҳудудида па-раллел ва меридионал йўналишда бир неча магистрал йўллар яни, меридионал йўналишда-Трансқозоғистон (Петропавловск-Қарағанда-Моинти-Чув), Турксиб (Арис-Олма-ота-Семипала-тинск) ва Оренбург-Қизилўрда-Тошкент, параллел йўналишда Транссибир, Ўрта Сибмр (Троицк-Кустанай-Кокчатов-Қорасук) ва Жанубий Сибир (Магнитогорск-Оқмола-Павлодар-Барнаул) темир йўллари ишлаб турибди.
Темир йўлда асосан кумир, темир рудаси ,рангли металлар, дон, нефт ва нефт маҳсулотлари, минерал ўғитлар, қурилиш материаллари каби юклар ташилади. Республикадан жўнатилган юклар нисбатан кўп бу актив транспорт балансига эга эканлигини кўрсатади. Мамлакат юк оборотининг 73,6 фои­зи темир йўл транспортига тўғри келади.
Республика транспортида Автомобил транспорти ҳам кат­та аҳамиятга эга. Автомобил йўлининг узунлиги 115 минг кмга етади. Шундан 93 минг кмдан ортиқроғи қаттиқ қопламли йўллардир. Автомобил йўлларининг узунлиги бўйича ҳам Рос­сия ва Украинадан кейин 3-ўринда турада. Мамлакат юк оборотида автомобил транспорти ҳиссасига 14,5 фоиз юк тўғри келади.
Энг йирик автомагистрал йўллар Жанубий Қозоғистон ҳудудидага тўғри келади. Бу йўл Олма-Отани Тошкент, Бишкек, Чимкент шаҳарлари билан туташтиради. Мамлакат ҳўжалигида Олмаота-Чилик-Карағанда-Оқмола-Кўкчатов-Петроповловск, Қарағанда-Кустаной-Атирау, Оқтов-Жетибой-Янги Узен йўллари ҳам катта аҳамиятга эга. Автомобил транспорти районлараро, ҳўжаликлар аро ҳамда бошқа минтақалар орасида юк ташишда ўзига хос ўринда туради.
Юк ташиш хажми бўйича кейинги ўринларда қувур транс­порти туради. Бу республиканинг энг ёш транспорт тармоғи ҳисобланади. Қувур орқали нефт ва нефт маҳсулотлари, газ кабилар ташилади. Унинг умумий узунлиги тўрт минг км дан ортади.
Республика ҳудудида даре ва кўллар кам бўлишига қг -)амасдан Қозоғистон сув йўлларининг умумий узунлиги тўрт Mir чг км атрофидадир. Сув йўли орқали дарё кемачилиги ривожланган. Кўпчилик сув йўллари автомобил ва темир йўл йўқ
бўлган жойларда ривожланганлиги сабабли катта аҳамият касб этади. Ташиладиган юкларнинг асосий қисми-қурилиш матери-аллари, нон маҳсулотлари, ўрмон ва ёғочсозлик, нефт ва нефт маҳсулотлари, кумир ва бошқалардир. Сув йўли орасида Иртиш дарёси катта аҳамият касб этади. Унинг ҳиссасига сувда таши-ладиган юкларнинг 90 фоизи тўғри келади. (Зайсан кули билан бирга узунлиги 1750 км). Иккинчи ўринда Урал дарёси туради, унинг узунлиги 1100 кмга етади. Или, Ишим, Сирдарё дарёларидан фойдаланиш анча қийинчиликлар туғдиради.
Каспий денгизида денгиз транспррти ривожланган. Каспий денгизи Республикани 2300 км масофада ювиб туради. Нефт конларининг очилиши натижасида денгизда юк ташиш ривож-ланди. Бу ерда Атирау портидан ташқари Оқтов, Баутико ва Ералиев портлари қурилган. Бу портлар орқали Қозиғистон-Озарбажон, Доғистон, Туркманистон Республикалари ҳамда қуйи волга бўйи райони билан алоқа килади. Денгиз орқапи нефт ва нефт маҳсулотлари, қурилиш материаллари, балик, машина ва дастгоҳлар ҳалқ истеъмол буюмлари ташилади.
Ҳудуднинг катталиги сабабли энг тез транспорт-Ҳаво транспорти ҳам катта аҳамиятга эга. Республиканинг кўплаб шаҳарларидан яқин ва узоқ ҳориж мамлакатларига ҳаво йўллари очилган. Республиканинг ҳаво йўллари 1000 км дан ортади. Барча облает марказларида замонавий аэрапортлар қурилган. Ҳар йили ўртача Қозоғистон аэрапортларидан саккиз миллион йўловчилар, 80 минг тонна тез бузулувчи ва қимматбаҳо юклар тушилади.
Республика мустақилликка эришгандан сўнг янги йўллар қурилиши давом этмоқда. Қозоғистондан Хитойга очилган темир йўли шулар жумласидандир. Бундан ташқари Эрон ва Туркияга Ўзбекистон ва Туркманистон республикалари оркали қурилаётган темир йўл ҳам катта аҳамиятга эга. Шунингдек алоқаларни яхшилаш мақсадида янги йўллар лойихалари ишлаб чиқилган.



Download 36,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish