7-мавзу: классик иқтисодий мактабнинг тўла шаклланиши. Адам смит ва давид рикардо иқтисодий таълимотлари


Д.Рикардо саноат тўнтариши даврининг назариётчиси



Download 130 Kb.
bet4/6
Sana24.02.2022
Hajmi130 Kb.
#244259
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 5328013961273019589

4. Д.Рикардо саноат тўнтариши даврининг назариётчиси

Англияда бошланган саноат тўнтарилиши капитализмнинг мануфактура ишлаб чиқаришдан машина ишлаб чиқаришига ўтишини билдирди. Бу тўнтариш жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий муносабатларга катта таъсир ўтказди. Меҳнатнинг капиталга амалда буйсуниши ўзил-кесил нихоясига етиб саноат тўнтариши натижасида саноат қишлоқ хўжалигидан бутунлай ажралиб чиқди. Бундай ўзгариш ўз навбатида жамиятдаги асосий синфлар ўртасидаги зиддиятларни ошкор этиб, ишчилар синфининг ўз ҳуқуқлари учун уюшиб ҳаракат қилишларига асос солди.


Саноат тўнтариши даврида жамият тараққиётининг юқори поғонага кўтарилганлиги шу даврда ижод қилган олимларнинг асарларидаги назарий таҳлилнинг анча чуқур даражасини ҳам белгилаб берди. Классик иқтисодий мактабнинг доимий анъаналарини давом эттириб, Д.Рикардо ўз асарлари ва хулосалари билан ушбу мактабни ривожланишига катта ҳисса қўшди. Д.Рикардо сиёсий иқтисоднинг бош вазифасини ўртага қўяр экан унинг услубиятини ҳам белгилайди. Олимнинг фикрича ҳамма тадқиқотлар ягона асосга негизланиши лозим. У қийматни иш вақти билан белгилашни мана шундай ягона асос қилиб олади. Шунингдек бошқа иқтисодий муносабатлар ва категориялар мана шу қиймат таърифига тўғрими ёки зидми деган саволга жавоб беришга ҳаракат қилади. Д. Рикардо ишлаб чиқариш жараёнидаги ички боғлиқликларни таҳлил қилишда илмий абстракция усулидан кенг фойдаланади. Барча иқтисодий категорияларни қиймат негизида изоҳлашга интилиш Рикардо таълимотининг энг муҳим хусусиятидир. Бир қанча иқтисодий категорияларни кўриб чиқиш вақтида миқдорий тахлилнинг устунлиги Рикардо усулининг хусусиятидир. Олим капитализм ривожланиб борган сайин чуқурлашган ва кескинлашган бир қанча зиддиятларни очиб бериб, уларни умуман инсоният жамиятининг зиддиятлари деб изоҳлайди. У ўз жамиятининг синфий зиддиятлари асосини кўрсатишга интилган бўлса ҳам, аммо бу масалани охиригача ечиб бера олмади.
Д.Рикардо услуби, унинг ўзига хос хусусиятлари
Д.Рикардо 1817 йилда «Сиёсий иқтисоднинг ва солиқ солишнинг бошланиши» номли иқтисодий мавзудаги асосий асарини нашрдан чиқарди. Бу асарда олим А.Смитнинг иқтисодий назарияларини ривожлантирибгина қолмай, шу билан бирга унинг айрим камчиликларини ҳам очиб берди. У вақтга келиб бойликни яратиш эмас, балки унинг жамиятнинг асосий синфлари ўртасида тақсимланиш муаммоси сиёсий иқтисоднинг марказида турар эди. Д.Рикардо бу муаммони сийсий иқтисод мавзуи деб белгилади. Сиёсий иқтисоднинг бош вазифаси, деб ёзган эди у, -шу тақсимотни бошқарадиган қонунларни белгилаб беришдан иборат. Рикардо тақисимот қонунларини ишлаб чиқариш шароитларига асосланиб белгилашга ўринди. У тақсимотни ишлаб чиқариш била чамбарчас боғлаб, бойлик ишлаб чиқаришни маҳсули бўлиши мумкин деб ҳисоблади. Рикардо қийматнинг меҳнат назариясини ривожлантириб истеъмол қиймати билан айирбошлаш қийматини бир-биридан фарқ қилди. Бироқ айирбошлаш қиймати қиймат намоён бўлишининг бир шакли эканлигини тушунмади. Чунки қиймат одамлар ўртасидаги муносабат эканини, бу нарса товарлар муносабати замирига яширинганини пайқамади. У қиймат миқдори ишлаб чиқариш учун сарфланган меҳнат миқдори билан белгиланади деб ҳисоблади. Рикардонинг катта хизмати шундан иборат бўлдики, у товарлар қийматига бевосита уларни ҳосил қилиш учун сарфланган меҳнат туфайли вужудга келган қийматнигина эмас, шу билан бирга ишлаб чиқаришда банд бўлган капиталнинг қийматини ҳам қўшди. Бироқ Смит каби Рикардо ҳам аниқ меҳнат билан мавҳум меҳнатни бир-биридан ажратмади.
Тадқиқот усули сифатида табиий тартиб концепцияси олинади ва мамлакат бойлиги сифатида ишлаб чиқаришнинг физик хажмларини кўпайтириш деб ҳисобланади. Бунинг учун эса эркин рақобат ва иқтисодий либерализмнинг бошқа принципларини қўллаш даркордир. Масалан, мамлакатга эркин озиқ-овқат киритиш («нон қонунлари»га қарши) даромад нормасини камайтирмай ва ер рентасини унча оширмаган ҳолда капитал жамғаришни ўстиришга олиб келади деб ҳисоблайди.
А.Смит каби Д. Рикардо ҳам мантиқий абстракция усулини ҳам кенг қўллаган.
Д. Рикардонинг асарлари иқтисодиёт фанининг предмети ва методини аниқлашда, иқтисодий тадқиқот методологиясини амалий ишлаб чиқишда муҳим роль ўйнади. Унинг фикрича, жамиятнинг синфий тўзилиши унинг иқтисодий фаолиятида хал қилувчи ўринни эгаллайди. Сиёсий иқтисоднинг асосий вазифаси «ер маҳсулоти» (яъни миллий даромад ва миллий бойлик)ни уч асосий синф ўртасидаги тақсимоти қонунларини аниқлашдан иборат. Бу тақсимот ишлаб чиқариш шароити ва манфаатларидан келиб чиқиши керак эди ва бу Рикардонинг ютуғи эди, аммо унинг хатоси шуки, у тақсимот усулини моддий неъматларни ишлаб чиқариш усули билан боғлиқ қилиб қўйган. У мантиқий абстракция методидан фойдаланди, ижтимоий фанларда аниқ фанларнинг усули, айниқса илмий дедукцияни кенг қўллади. У ўз концепцияси асосига қиймат қонунини, яъни товарларнинг қийматини сарфланган меҳнат билан аниқлашни қуйди. Фақат бир омил - «Меҳнат» қийматининг асосида ётади, деб ёзади олим. Бошка иқтисодий категориялар шу қонунга қанчалик мос келиш-келмаслигини ўрганди. Рикардо капитализмни жамиятни ташкил этишнинг яккаю-ягона табиий ва абадий шакли деб ўйлаган.
Д. Рикардо томонидан оддий ва мураккаб меҳнатнинг таҳлили
Д. Рикардо қиймат қонунини ишлаб чиқишда Смитнинг хулосаларига, гарчи уларни қисман рад эца-да, суянди ва уларни ривожлантирди. У товарнинг икки фактори: истеъмол ва алмашув қийматларини янада аниқроқ ўрганди (масалан, нонни епиш ва сотиш мумкин). Фойдалилик (истеъмол қиймати) алмашув қийматининг зарурий шарти, аммо унинг ўлчови бўла олмайди. Барча товарларнинг алмашув қиймати (баъзи холлар бундан мустасно, масалан илгариги рассомларнинг картиналари, ноёб вино) ва уларни ишлаб чиқаришга кетган меҳнат сарфлари ва чиқимлари билан аниқланади. Алмашув қиймати ҳар доим нисбий бўлиб, бошқа товар ёки пулнинг маълум миқдорида ўз аксини топиши туфайли Рикардо абсолют қиймат ҳам бўлиши керак, деган масалани қўйди. Бу қиймат субстанцияси меҳнатдаги меҳнат миқдоридир. Алмашув қиймати абсолют қиймат рўёбга чиқа оладиган зарурий ва ягона мумкин бўлган шаклдир. Лекин Рикардо бу ғояни умрининг охирида тугалланмаган асарининг «Абсолют ва нисбий қиймат» бобида берган, яъни фикр мантиқий охирига етказилмаган. Маркснинг фикрича, Рикардо қийматни фақат миқдорий текширди, тарихдан ташқарида ўрганди, яъни меҳнатни қиймат билан яралувчи махсулотнинг табиий хусусияти ва бу жараённи барча ижтимоий тузумларга хос деб ўйлади.
Рикардо, Смитнинг ғояларини тўлдирди. Агар Смитнинг ғояси бўйича қиймат оддий товар ишлаб чиқаришда сарфланган меҳнат билан аниқланса, капиталистик ишлаб чиқаришда бу қиймат реализация қилинадиган даромадлардан иборат эди. Рикардо қийматни аниқлашда сарфланган меҳнатдан фойдаланди. Рикардо иш ҳақининг товар қийматига таъсирини рад этди. Масалан, дейди у, агар меҳнат унумдорлиги ошмай туриб иш ҳақи кўтарилса, бундан товар қиймати ўзгармайди. Бошқа шароитлар ўзгармаган ҳолда, бу холат товар баҳосига ҳам таъсир этмаслиги керак, фақат иш ҳақи ва товар баҳосидаги фойда ўртасидаги нисбатни ўзгартириши мумкин. Капиталистлар эркин рақобат шароитида иш ҳақи ўсишини баҳога кўчира олмайди ва фойданинг бир қисмидан маҳрум бўлишга мажбур. Бу қоида катта ижтимоий-сиёсий характерга эга, чунки Смит ишчиларнинг иш ҳақини ошириш учун кўраш бефойда, негаки иш ҳақи ошса, баҳолар ҳам ошади, деган фикрда бўлган (реал даромад ўзгармайди). Иш ҳақи ошганда баҳолар ўзгармайди, капиталистларнинг фойда нормаси камаяди.
Рикардо иш ҳақи, фойда ва рента масалаларини ечишга катта ҳисса қўшди. У Смит каби асосий уч синфнинг дастлабки даромадлари масаласига эътибор берди. У меҳнатни товар деб (аслида ишчи кучи товар) ҳисоблаб, меҳнатнинг бозор баҳоси (иш ҳақи) табиий баҳо бўлади ва шу атрофда ўзгаради; табиий баҳо деганда ишчи кучининг қийматини тушунган. Рикардо масалага тарихий анъаналар асосида ёндашишга ўринса ҳам меҳнатнинг табиий баҳосини жисмоний минимумга тенглаштиради. Масалан, ноннинг баҳоси ва иш ҳақининг пул миқдори ўртасида бевосита боғлиқлик бор,- дейди у, - агар ноннинг баҳоси ошганда иш ҳақи ўзгармаса, ишчилар оч қолади ва ўлимга маҳкум этилади.
Ишчи ўз меҳнати билан иш ҳақи сифатида оладиган миқдордан кўпроқ қиймат яратиши ўз-ўзидан равшан, дейди у. Аммо уни иш ҳақи ва фойда нисбати, яъни ишчининг қанча олиши ва капиталистга қанча қолиши қизиқтиради. У қиймат структураси ва товар баҳосини аниқлаганда «Смит догмаси»даги хатога йўл қўяди, яъни доимий капитал С нинг янги маҳсулотдаги ҳиссасини инкор этади. Товар қиймати иш ҳақи ва фойдадан иборат бўлганлиги сабабли, фойда иш хақига тескари пропорционал ва унга боғлиқ. Фойда амалда қўшимча қиймат сифатида қаралади. Рикардо фойданинг ер рентасини тўлагандан кейинги ҳолатни ўрганади. Ундан ташқари фойда аванс қилинган капитал миқдорига пропорционал деб ҳисоблайди. У фойда нормасининг пасайиш тенденциясига алоҳида эътибор берди. У бунинг бош сабаби капитализмга хос нарса бўлмай, табиий фактордир, деган. Фойда нормасининг пасайиши охир-оқибатда капитал жамғарилишининг камайишига олиб келиши мумкинлиги уни ташвишга солган. У капитал деб ишлаб чиқариш воситалари ва капиталистнинг ишчиларга иш ҳақи сифатидаги ҳаражатларни тушунган. У капитални натура ҳолда ва тарихдан ташқари тушунган. Унингча, ибтидоий овчи ва балиқчи капитал эгаси бўлган (бу албатта хато фикр).
Рикардо ер рентасини таҳлил қилишда муҳим ютуқларга эришди. У рента назариясини қийматнинг меҳнат назариясига асосланиб текширди. Рентанинг манбаи ернинг қандайдир сахийлиги эмас, балки маълум мулкий муносабатлар шароитида ерга қилинадиган меҳнатдир, деб ҳисоблади. Ер ресурслари чекланган бўлиб, унумдорлиги ва жойлашуви турлича бўлган ерлар ишланиши туфайли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг қиймати ёмон участкалардаги меҳнат сарфлари билан аниқланади. Бундай ерлар сохибкорга ўртача фойда беради ва рента бермайди. Нисбатан яхши ерларда фойда ўртача нормадан юқори бўлади, ана шу ортиқча фойда рента сифатида ер эгаси томонидан олинади. Ёмонроқ ерлар хўжалик ҳисобига жалб этилиши орқали ер эгаларининг оладиган рентаси ўз-ўзидан ортади, ваҳоланки улар бирор иш қилмайди, сарф-ҳаражат ҳам қилмайди.
Рикардо бу ерда дифференциал рента ҳосил бўлишини кўрсатиб берди. У хусусий мулкчилик шароитида ёмон ерлар ҳам маълум рента келтириши мумкинлигини инкор этди. Лекин шундай рента бор, у абсолют рента бўлиб, уни Маркс ва бошқа олимлар атрофлича ўрганганлар.
Рикардо пул ва пул муомаласи масалаларига катта эътибор қилди. У дастлабки асарларида пулни ички қийматга эга бўлган товар деб қараган. Пул қиймати унга сарф қилинган меҳнат билан аниқланган. Рикардо пулнинг хусусияти шуки, у алохида товар, бошқа товарларнинг қиймат ўлчови ва муомала воситаси сифатида ҳаракат қилади, дейди. У қоғоз пулларнинг миқдорида муомалада бўлган товар массаси қийматига мос (яъни пропорционал) бўлиши керак, ортиқчаси банк томонидан истеъмолдан чиқарилиши зарур, дейди.
Аммо у ўзининг бош асарида бу концепциядан чекинади, аввал пулларнинг ички қиймати бор, деб гапирган бўлса, кейинроқ у пулни техник восита деб изоҳлади ва пулнинг миқдорий назариясини ишлаб чиқа бошлади. Унинг фикрича, муомаладаги пулнинг миқдори турлича ва эркин бўлиши мумкин, пулнинг қиймати эса муомала соҳасида белгиланади ва унинг миқдорига боғлиқ бўлади. Рикардо эркин савдо тарафдори бўлган, у меркантилистлардан фарқли равишда товар ишлаб чиқариш товар киритишдан ортиқ, яъни экспорт кам ва импорт кўп бўлишидан, мамлакатдан олтин чиқиб кетишидан ҳавфсирашга ҳожат йўқ, дейди, чунки эркин импорт автоматик равишда олтин муомаласи ва баҳо ўзгаришини тартибга солади, шунинг учун иқтисодий танглик таъминланишига ёрдам беришига Рикардонинг ишончи комил эди.



Download 130 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish