7-МАВЗУ: КЛАССИК ИҚТИСОДИЙ МАКТАБНИНГ ТЎЛА ШАКЛЛАНИШИ. АДАМ СМИТ ВА ДАВИД РИКАРДО ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАРИ
Режа:
1. А.Смит мануфактура даврининг иқтисодчи назариётчиси.
2. Смитнинг қийматнинг меҳнат назарияси. А.Смит ва ҳозирги замон.
3. Д.Рикардо саноат тўнтариши даврининг назариётчиси.
4. Д.Рикардо таълимотининг аҳамияти.
Таянч иборалар: «Халқлар бойлиги»; меҳнат тақсимоти; «иқтисодий одам»; эгоизм; «кўринмас қўл»; «муомиланинг буюк ғилдираги»; қийматнинг меҳнат назарияси; синфлар; ишлаб чиқариш омиллари ва даромадлар тўғрисидаги назария; унумли ва унумсиз меҳнат; миллий бойлик ва «Смит догмаси»; иқтисодиётнинг ривожланиш босқичлари; мутлоқ афзаллик назарияси.
1. А. Смит мануфактура даврининг иқтисодчи назариётчиси
XVIII асрнинг иккинчи ярмида классик иқтисодий мактаб британиялик олимлар А.Смит ва Д.Рикардо асарларида энг юксак чўққига кўтарилди.
Адам Смит (1723-1790) 1779 йилда 1766 йилда ўз юртига қайтди ва ўзининг бош асари - «Халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисидаги тадқиқот»ни ёзишга киришди, бу асар 1776 йил мартда Лондонда чоп этилди. Асарда инсоният томонидан илгари яратилган иқтисодий билимлар мужассамлаштирилди ва умумий назарий принциплар асосида нисбатан батартиб иқтисодий фанлар тизимига айланди.
А.Смитнинг бу асари беш китобдан иборат бўлиб, биринчисида қиймат ва қўшимча даромад муаммолари тадқиқ этилди, иккинчисида - капитал жамғарилишининг шаклланиши даврида Европанинг иқтисодий ривожланиши, учинчисида - турли халқларда фаровонлик, капитализм тараққиётининг тарихий шарт-шароитлари, тўртинчисида - меркантилизм ва физиократларнинг таълимотига муносабати, бешинчисида эса давлат молия тизими тадқиқ этилган.
Ўсиб бораётган соҳибкорлар учун бу асар айниқса асқотди, феодализм қолдиқларини тугатиш учун қимматли қурол бўлди. Янги капиталистик, яъни бозор иқтисодиётининг классик таълимоти яратилди.
А. Смит услуби, унинг ўзига хос хусусиятлари:
Жамиятнинг иқтисодий ривожланиши ва унинг моддий-турмуш даражасини ошириш муаммолари А.Смит тадқиқотининг предметини ташкил этади. Қандай шарт-шароитлар ва қандай қилиб инсонлар юқорироқ моддий турмуш даражасига эриша оладилар деган фикр асарнинг асосий ғоясини акс эттиради.
Иқтисодиёт ривожланиши билан саноат товарларни нархи пасайиши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи эса ўсиш тенденциясига эга деб ҳисоблайди. Демак, шундай ҳулоса қилиш мумкинки, аграр соҳа устун (бу хато).
Методологик жиҳатдан бу тадқиқот иқтисодий либерализм концепциясига, яъни физиократларнинг табиий тартиби, янада аниқроқ бозор иқтисодиёти муносабатларига асосланади.
Олим ўз асарлари ва тадқиқотларида одамлар баъзи бир шундай табиий ҳусусиятларга эгаки, улар ижтимоий тузумга боғлиқ эмас, деган ҳулосага асосланади. Ана шундай ҳусусиятлардан бири - эгоизм (худбинлик) бўлиб, одамлар ўз хўжалик фаолиятларида унга амал қиладилар. Аммо айрим шаҳснинггина манфаатлари жамият манфаатларига мос тушади, деб уқтиради у. Ҳар бир одам ўз шаҳсий манфаатини кўзда тўтади, аммо бу ҳолатда кўп бошқа ҳолатлардаги каби, у «кўринмас қўл» томонидан унинг ниятида ҳам бўлмаган мақсад сари йуналтирилади...
Ҳозирги даврда барчага яхши маълум бўлган «кўринмас қўл» ибораси билан бирга «иқтисодий одам» тушунчаси ҳам киритилди. Унга кўра , шаҳсий манфаатлар туфайли савдо ва алмашув жараёни амалга ошади. «Менга керак бўлган нарсани берсанг, мен сенга керак бўлган нарсани бераман», қабилида, яъни шаҳсий манфаатларнинг талабини қондириш йўли тутилади, яъни гап кимнингдир саҳийлигида эмас.
Иқтисодий ривожланишнинг шаҳсий манфаат ва стихияли қонунларнинг ўзаро ниҳоятда самарали ҳаракати шароитларини А.Смит «табиий тартиб» деб атаган. А.Смит ва унинг издошлари бу тушунча бир томондан иқтисодий сиёсатнинг тамойили ва мақсади бўлса, иккинчи томондан бу иқтисодий ҳаракатни ўрганиш учун назарий конструкция ёки моделдир. Демак, жамиятга наф келтирувчи фаолиятни бирор ҳаракат билан чекламаслик керак, деган хулоса чиқарилади. Бу тамойилга кўра қуйидагилар таклиф этилади:
Ишчи кучининг эркин ҳаракати;
Савдода (ер савдосида ҳам) тўла эркинлик;
Саноат ва ички савдони хукумат томонидан регламентация қилишга қатъий қаршилик;
Эркин ташқи савдо (протекционизмга қарши).
. Смит пулнинг муомала воситаси функциясини бошқаларга нисбатан (бу принциплар Смитда бешта, Fарб олимларида эса асосан учта) алоҳида таъкидлайди. Оқибатда Смитнинг фикрича, пул техник қурол бўлиб, иқтисодий жараёнларни енгиллаштиради, уни «муомаланинг буюк ғилдираги» деб баҳолайди. А.Смит олтин ва кумуш пулларни қоғоз пул билан алмаштириш мақсадга мувофиқ, уни эса банклар чекланган миқдорда чиқариши зарур деб ҳисоблаган, аммо бунга унча катта эътибор бермаган. А.Смитнинг қарашларида анча чалкашликлар бўлса ҳам, лекин у пул ва кредитни ишлаб чиқариш асосидан чиқарди, уларнинг ишлаб чиқаришга нисбатан тобелигини кўрсатиб берди. А.Смит пул-кредит омилларининг мустақиллигини етарли баҳолай олмади, уларнинг ишлаб чиқаришга тескари таъсирини тушунмади.
Do'stlaringiz bilan baham: |