7-мавзу: классик иқтисодий мактабнинг тўла шаклланиши. Адам смит ва давид рикардо иқтисодий таълимотлари


Смитнинг қийматнинг меҳнат назарияси



Download 130 Kb.
bet2/6
Sana24.02.2022
Hajmi130 Kb.
#244259
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 5328013961273019589

2. Смитнинг қийматнинг меҳнат назарияси

А.Смитнинг иқтисодий қарашлари асосида шундай ғоя ётадики, унга кўра жамият бойлиги ишлаб чиқариш жараёнида меҳнат туфайли пайдо бўлади. Физиократлар ва илк классик мактаб вакиллари меҳнат фақат қишлоқ хўжалигидагина самарали бўлади, десалар, А.Смит меҳнатни барча соҳаларда (саноат, қишлоқ хўжалиги ва ҳизмат кўрсатиш соҳалари ) бойликнинг асоси деб билди. У капиталистик ишлаб чиқаришниг мануфактура босқичини таҳлил қилиш асосида иқтисодий прогресснинг муҳим омили меҳнат тақсимотидир, деган хулосага келди ва буни ўз тадқиқотларининг бошланғич пункти деб қабул қилди. Меҳнат унумдорлиги уч усул билан амалга оширилади:


1. Меҳнат тақсимоти туфайли айрим ишчиларнинг чаққонлиги ва моҳирлиги ошади;
2. Бир турдаги ишдан бошқасига ўтиш учун кетадиган вақт иқтисод қилинади (дастгоҳдан дастгоҳга бориш вақти ва янги турдаги ишга психологик мослашиш учун кетадиган вақт иқтисод қилинади);
3. Меҳнат тақсимоти машиналар ихтиро қилишга имкон туғдиради, яъни такрорланадиган жараёнлар машина қўллашга қулайлик яратади. Ундан ташқари ишчиларнинг бир хил ишни доим такрорлаши туфайли маҳсулотнинг сифати ҳам яхшиланиши керак, бу эса товарнинг баҳоси, рақобат қувватини оширади. Шундай қилиб, А.Смит мануфактурада меҳнат тақсимотининг роли ва машина саноати сари ривожланиш тенденциясини тўғри ёритган. Унингча ишлаб чиқариш ҳажми ва маҳсулот истеъмоли икки омил: аҳолининг унумли меҳнат билан шуғулланаётган қисми ва меҳнат унумдорлигининг даражаси билан белгиланади. Фарқли равишда иккинчи омил муҳимроқ бўлиб, у меҳнат тақсимоти билан бевосита боғлиқдир.
А.Смит асарида меҳнат тақсимотининг салбий томонлари ҳам берилган. Бир хил операцияни механик равишда такрорлайвериш оқибатида ишчи бефаросат ва нодон бўлиб ҳам қолиши мумкин. Ақлий ва жисмоний меҳнат ўртасидаги фарқ одамларнинг табиий кўрсаткичлари билангина аниқланмайди, балки уларнинг ҳаёти ва фаолияти оқибатиддир. Меҳнат тақсимоти қанча мукаммал ва бозор қанча кенг бўлса, меҳнат тақсимоти, ихтисослашув учун шунча кенг шароит бўлади, тор бозорда бу имкониятлар чекланган бўлади ва меҳнат унумдорлигининг ўсиши ҳам қийинлашади.
А.Смит қийматнинг меҳнат назариясини В.Петтига нисбатан анча чуқур ва тўлароқ ишлаб чиқди. У товарнинг бозор ва табиий ёки ҳақиқий баҳоларини фарқлайди, ҳақиқий баҳони қиймат билан айнан бир деб тушунади. «Қиймат» сўзи унингча икки хил мазмунга эга. Бу сўз билан буюмнинг фойдалилиги (балки қиммати) ҳамда уни бошқа буюмга алмашиш қобилияти белгиланади. Демак, у истеъмол ва алмашув қийматларини фарқлаган. Қийматнинг ягона манбаи ва охирги ўлчови шу товарни ишлаб чиқариш учун сарфланган меҳнат бўлиб, бу меҳнат сарфлари жами учун зарур ўртача сарфга тенгдир. Смит малакали ва мураккаб меҳнатдан оддийга ўтишга маълум коэффициентлар ёрдамида бажарилишини уқтиради.
Алмашув қиймати товарнинг табиий хусусияти эмас, товарларнинг табиий хусусияти, уларнинг истеъмол қийматлари ҳисобланади. Агар табиий хусусиятларни инкор эцак, товарларда ягона хусусият қолади: товарлар инсон меҳнатининг маҳсулидир. А.Смит В.Петтидан фарқли равишда (у меҳнат фақат олтин ёки кумуш ишлаб чиқаришда қиймат ҳосил қилади, деган эди) меҳнат барча моддий ишлаб чиқариш тармоқларида қийматни ҳосил қилади, деган фикрда эди. У иш вақти ва қиймат миқдори орасидаги тўғридан-тўғри алоқадорликни аниқлади, меҳнат қийматнинг ҳақиқий асоси эканлигини исботлашга ўринди.
А.Смит меҳнатнинг иккиёқлама ҳарактерини, яъни абстракт ва конкрет меҳнат борлигини тушунмади, қиймат ўз табиатига кўра ижтимоий ҳарактерга эга, товар ишлаб чиқарувчиларнинг ижтимоий муносабатларини акс эттиради ва бир товарнинг иккинчисига муносабати алмашув қиймати орқали аниқланади.
А.Смит капиталистик жамиятнинг синфий структурасини баҳолашда физиократларга нисбатан анча илгарилаб кетди. У ишлаб чиқариш воситаларига бўлган муносабатига кўра уч синфни ажратиб берди: ишчилар, капиталистлар ва ер эгалари. Ҳар бир синф ўзининг асосий даромадини: ишчилар иш ҳақи, капиталистлар фойда, ер эгалари эса рента оладилар. Смит турли қатлам ва оралиқ гуруҳлар мавжудлигини ҳам аниқлади ва асосий синфлар деб аталмиш даромадни оладилар, барча бошқа гуруҳларнинг даромади эса қайта тақсимланган ёки иккиламчидир.
Иш ҳақи, яъни ишчининг даромади Смитнинг фикри бўйича меҳнат маҳсулоти бўлиб, меҳнат учун тўланадиган табиий мукофотдир, оддий такрор ишлаб чиқаришда ҳам меҳнат ҳақи мавжуддир. У оддий ишлаб чиқарувчи билан ёлланма ишчининг даромадларини бир деб билди. Оддий такрор ишлаб чиқаришда «иш ҳақи» ишчининг бутун меҳнат маҳсулотига тенг.
Смит иш ҳақи масаласини илк классик мактаб вакили ва физиократларидан, яъни Ф.Кенэ ва В.Петтилардан бошқачароқ хал этди. Маълумки, В.Петти тирикчилик учун зарур бўлган минимум ҳаражатлар назариясини илгари сурган, физиократлар ҳам шундай фикрда эдилар. Смит «табиий баҳо» тушунчасини ишлатган ва иш ҳақи тирикчилик учун зарур минимум ҳаражатлардан анча ортиқ бўлиши, болалар ҳаёти ва тарбиясига оид ҳаражатлар ҳам ҳисобга олиниши керак, иш ҳақи миллий бойлик ўсишига бевосита боғлиқ деган фикрда эди.
Смит таълимотида ишчи кучи деган категория йўқ, у капиталист ва ишчи ўртасидаги муносабатда ишчи меҳнати сотилади деб ҳисоблайди. Аммо иш ҳақининг нормал даражасини аниқлашда у амалда ишчи кучининг ҳийматидан фойдаланган, иш ҳақининг миқдори тўғрисида гап борганда эса тирикчилик ҳаражатлари қиймати ҳисобга олиниши керак, дейди. У шунингдек, иш ҳақи миқдори ўзгаришининг механизмини ўрганиб, унинг қуйи чегараси жисмоний тирикчилик минимуми бўлиш керак деган хулоса чиқарди.
Қийматнинг меҳнат назариясидан келиб чиҳиб, фойда ёлланма ишчи меҳнатига тўланмаган маҳсулотдир, деган хулоса чиқарилади. А.Смит қўшимча қиймат келиб чиқишининг ҳақиқий сабабини аниқлашга якинлашган, чунки фойда капиталист билан бевосита боғланган, бунда ишчи ўз меҳнат самарасини капиталист билан бўлишишга мажбур бўлади. Бу ҳолатда фойда янги пайдо бўлган ҳиймат билан иш ҳақининг фарқи айирмасидир; ишчига у ҳосил қилган товарнинг бир қисми тегади, холос. Қолган қисмини капиталист фойда сифатида олади. Амалда фойда қўшимча қийматдир. Физиократлардан фарқли равишда, А.Смит қўшимча маҳсулот фақат қишлоқ хўжалигида, истеъмол қийматларнинг ортиши ҳисобигагина эмас, балки ходимнинг меҳнати яратган янги қийматдир, деган тўғри хулосага келди
Смит фойда нормаси ва процентнинг паст даражасини иқтисодий ривожланиш ва «миллатнинг равнақи» кўрсаткичи деб ҳарактерлади, аммо фойда нормасининг пасайиб бориш тенденциясини тушунтириб бера олмади. У бой давлатларда капитал ортиқлиги, капиталистлар рақобатини фойда нормаси пасайишига сабаб деб кўрсатди.
Қийматнинг меҳнат назарияси асосида рентанинг ҳақиқий табиати очиб берилади. Ер капитал каби ўзга мулк сифатида меҳнаткашларга қарши турадиган моддий шароит ҳисобланади. Ер хусусий мулкка айлангач, ходим, яъни ишчи ўз меҳнати якунларининг бир қисмини ер эгасига қайтаришга мажбур. Рента ерга хусусий мулкчилик монополияси пайдо бўлишининг оқибатидир. Ер унуми ва жойлашувининг турли бўлиши ҳам рентага сабаб бўлиши мумкин, дейди Смит. Аммо абсолют ва дифференциал рента тушунчаси унда бўлмаган (абсолют рента ерга хусусий мулк бўлгандагина пайдо бўлади, дифференциал рента эса ҳар доим мавжуд).
Меҳнат унумдорлиги – бу қайта ишланаётган материал қийматининг ошувига олиб келадиган меҳнатдир.
А.Смитнинг капитал ва такрор ишлаб чиқариш тўғрисидаги назариясида анча катта зиддиятлар мавжуд. У баъзида капиталга тўғри баҳо бериб, капитал ёлланма меҳнатни эксплуатация қилиш туфайли фойда келтирувчи қиймат, дейди. Бошқа ҳолларда масалага тарихдан ташқарида туриб қаралади ва капитал бу ишлаб чиқариш воситалари заҳираси (запаси) бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнини давом эттириш учун керакли дейилган. Физиократлар фақат қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган капитални унумли деб атаган бўлсалар, Смит саноат капиталини ҳам унумли деб уқтиради (бу унинг прогрессив томони). У савдо капитали ҳам унумли деб ҳисоблайди, чунки у саноат капиталдан ажралиб қолган эмас, балки моддий ишлаб чиқариш соҳасида яратилган қўшимча қиймат - савдо фойдасининг манбаи.
Смитнинг капитал ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун заҳира керак эканлиги тўғрисидаги қоидаси асосий ва айланма капитал ҳақидаги тушунчанинг боши эди, бу атамаларни ҳам у киритган. Физиократлар (Ф.Кенэ) бошланғич ва йиллик аванс (бунак) тушунчаларини деҳқончилик капиталига қўллаган булсалар, Смит асосий ва айланма капитални соҳасидан қатъи назар барча амалдаги капиталга хос деб тушунтиради. Аммо у айланма капитал деганда товар ва пул капиталини хато тушунган (бу муомала соҳасига хос капитал). Бу капитални ҳосил қилувчи моддий элементларга сотувчилар қўлидаги озиқ-овқат, материаллар ва тайёр буюмлар ҳамда кўрсатилган тақсимлаш ва муомалага киритиш учун керак бўлган пуллар ҳам кирган. Унинг фикрича, айланма капитал доимо муомалада бўлиши керак.
Шундай қилиб, Петтидан кейин Смит ҳам асосий капиталга ходимларнинг меҳнат малакаси ва қобилиятини қўшди. Бу масалани анча чигаллаштирди, чунки малака ва қобилият капитал деб эълон қилинди. Унинг эгаси эса фойда олувчи бўлиб қолади (ишчи ҳар доим ҳам фойда эгаси бўла олмайди, уни капиталист ёки ер эгаси олади). Асосий С ва айланма Y капитални солиштириб, улар ўртасидаги фарқ шундаки, дейди Смит, биринчи С бир эгадан иккинчисига ўтмай ва яна айланмай фойда келтиради, иккинчи Y эса эгаси қўлидан бир шаклда кетиб, бошқа шаклда қайтиб келади ва фойда келтиради. Шундай қилиб, асосий капитал умуман айланмайди, айланма (оборот) капитал эса доимо муомалада бўлади.
Ҳақикатда асосий ва айланма капитал ишлаб чиқариш капиталининг икки кўринишидир. Улар бир-бирларидан қийматларининг айланиш усуллари билан фарқ қилади. Асосий капиталнинг қиймати конкрет меҳнат билан бўлаклар буйича ишлаб чиқарувчи товарга кўчирилади, айланма капиталнинг қиймати эса тўлалигича шу товарга ўтади. Ижтимоий капитални доимий ва ўзгарувчан капиталга бўлиш масаласи Смитга номаълум бўлиб қолаверди.
Смитнинг бутун ижтимоий капитални такрор ишлаб чиқариш назарияси унинг қиймат назариясига асосланган. У ижтимоий маҳсулот қийматининг таркибий қисмлари тўғрисида хато таълимот яратди. Олимлар буни «Смит догмаси» деб атайдилар. Смитнинг фикрича, ялпи ижтимоий маҳсулотнинг қиймати иш ҳақи, фойда ва рента йигиндисига тенг, яъни даромадлар суммасидир. Ишлаб чиқариш жараёнида жонли меҳнат билан бирга ишлаб чиқариш воситалари ҳам қўлланилишини тушунган ҳолда, Смит шунга қарамай ишлаб чиқариш воситалари қийматини охир-оқибатда иш ҳақи, фойда ва рента каби даромадларга бўлиш мумкин, деб ўйлади. Шундай қилиб, у ялпи ижтимоий маҳсулот «қиймати»дан доимий капитал С ни чиқариб ташлаган. Қийматдан унинг таркибий қисми бўлган доимий капитални инкор этиш такрор ишлаб чиқариш жараёнини таҳлил қилиш имконини йўққа чиқаради. Ҳар йили ишлаб чиқарилган маҳсулот гўё ҳар йили тўла истеъмол қилинган бўлиб чиқади. Ўз-ўзидан равшанки, бундай шароитда кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш эмас, хатто оддий ишлаб чиқариш мумкин бўлмай қолади (доимий капитал С кўп йиллар иш беради).
Смитнинг хатоси шуки, у йиллик маҳсулот қийматини шу йили янгидан ҳосил қилинган қиймат билан айнан бир деб ўйлаган (миллий даромад). Лекин янгидан ҳосил қилинган қиймат даромадларга ажралади, йиллик маҳсулот қиймати ишлатилган ишлаб чиқариш воситалари қиймати, яъни доимий капитални ҳам ўз ичига олади. Бу хатолик Смитнинг қиймат тўғрисидаги таълимотининг камчилиги ва чекланганлигидан келиб чиққан.



Download 130 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish