7-Мавзу. Цементбетон қоришмалари ва уларнинг таркибини
лойихалаш
Режа:
1. Цементобетон хақида маьлумот ва уларнинг таснифи.
2. Бетон қоришмасини хоссалари.
3. Одий оғир бетон.
4. Намликда ўзгарадиган деформация.
5. Бетоннинг емирилиши (коррозия).
6. Цементобетон учун ишлатиладиган материаллар ва уларга
бўлган талаблар.
7. Цементобетон қоришмасига қўшиладиган қўшимчалар.
8. Цементобетон таркибини хисоблаш ва лойқалаш.
9. Бетон қоришмасини тайёрлаш техналогияси.
10. Бетон қоришмасини жойлаш ва зичлаш.
11. Бетонни қотиши ва уни парваришлаш.
12. Йўлбоп цементобетон.
13. Бетонни махсус турлари.
14. Енгил бетонлар ва уларни хоссалари.
Таянч сўз ва иборалар: Бетон, майда ва йирик тўлдирувчилар, кимёвий қўшилмалар, оғир бетон, макро, микро, ультромикро тузилиш, қум, чақиқ тош, сув, бетон қотиши, ётқизувчанлик, бикрлиги, сиқилишга мустаҳкамлиги,зичлик, совуққа чидамлилик, силжиш, сув цемент нисбати, тебратиб, тебратгич, парвариш, бетон таркиби, йўл бетони, газобетон, оловбардош, гидротехник, полимер бетон, енгил бетон, керамзит, аглопорит, қурилиш қоришмалари, боғловчилар, махсус қоришмалар.
Бетон деб – тўғри хисоблаб нормаларда тортиб олинган чақиқтош (шағал), қум, цемент, сув ва қўшимчалардан иборат аралашмани қориштириш, қолибга жойлаш, зичлаш ва унинг қотиши натижасида вужудга келган суний тош материалига айтилади. Мазкур материаллар аралашмаси қотишдан олдин бетон қоришмаси деб айтилади.
Хозирги вақтда бетон асосий қурилиш материали хисобланади, улар жуда кенг тарқалган бўлиб уларни саноат, бино – иншоотлар, гидротехник, пойдеворлар ва устун таянчлари, йиғма конструксиялар, автомобил йўллари ва аэродромларни қопламаларида ишлатилади.
Бетонларни авзаллик тарафлари: бетон ишларини қисқа муддатда, йилнинг исталган фаслида бажариш мумкин. Бетон тузилиши (струқтураси) нинг шаклланиш жараёнини бошқариш йўли билан унинг физикавий – механикавий хоссаларини исталган йўналишда ўзгартириш, тартибга солиш мумкин.
Шу билан бирга бетонда камчиликлари мавжуд – жиддий камчилиги эгувчи, чўзувчи кучларга яхши бардош беролмаслиги, бетонларни тез қотмаслиги, қотаётган бетонга астойдил қараб туриш ишлари, қил ёриқлар, ғоваклар кўп бўлиши.
Бетонга ишлатиладиган материалларни тўғри танлаш бетоннинг тузилишини (структура) яхшилаш йўли билан унинг хоссаларини ўзгартирса бўлади. Бетоннинг тузилишини ишлатиладиган материалларнинг йирик – майдалиги, доналарининг шакли, донадарлик даражаси, миқдорий нисбати, ўзаро жайлашуви ва ўзаро боғланиши, шунингдек, ғоваклар ва нуқсонлар мавжудлигини белгилаб беради.
Таркибий қисмларининг хоссалари хилма - хиллиги сабабли бетоннинг тузилиши бир жинсли бўлмайди.
Бетоннинг хоссаларига унинг тузилишига таъсир қўрсатадиган асосий қонуниятларини аниқлаш учун бетон тузилишини қуйидагича ажратиш мақсадга мувофиқ хисобланади:
мақротузилиш – уни чақиқтош (шағал), қум, цемент, сув белгилаб беради;
мезотузилиш – у қумга ва цементга боғлиқ бўлади.
миқротузилиш – уни цемент ва сув белгилаб беради.
Мақротузилиш билан мезотузилиш чакиктош ва қум доналарининг шакли, йирик – майдалиги ва миқдори билан аниқланади.
Цемент тошининг микротузилиши шундан иборат, цемент билан сувнинг
бир – бирига таьсир кўрсатиш натижасида хаддан ташқари майда ғовакли қристаллик тузилиш шаклланади.
Бетонлар тузилиш белгилари жихатидан хажмий вазнига қараб қуйидагига бўлинади.
Жуда оғир бетон – хажмй вазни 2600 кг/ дан зиёд, мураккаб тузилишда, бетон қоришмасига рентген нурлари ва гамма нурлардан химоялайдиган тўлдиргичлар қўшилган бўлади. (Масалан: полат қириндиси, барит, ва х.к.)
Оғир бетон – хажмий вазни 2100 – 2600 кг/ зич тузилган бўлади, унга зич ва оғир тоғ жинсларидан чакилган тошлар ёки зич металлургия тошқоли ва кварц ишлатилади;
Do'stlaringiz bilan baham: |