7-Мавзу. Цементбетон қоришмалари ва уларнинг таркибини лойихалаш Режа



Download 1,4 Mb.
bet4/8
Sana23.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#127805
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
7-Мавзу. Цементбетон қоришмалари ва уларнинг таркибини (2 соат).

Физикавий сабаби: кўп маротаба музлаб ериши натижасида; эручан тузларни мавжудлиги; бетонга юқори харорат тасири.
Кимявий сабаби: нисбатан бетонга агрессив кимявий фаол сувли ёки газли мухитлар таьсирида.
Биологик сабаби: органик кислота ва биосферанинг бетонга таьсирида ва айникса озиқ - овқат саноати ташкилотларида.
Бетонлар зангга бардошли бўлиши учун унга сульфатга чидамли, тошқолли цемент ёки гил тупроқли цемент, айрим холларда кислотага чидамли цемент ишлатилади. Бетон жуда зич бўлиши, унга газ ва сув емирувчи таьсир кўрсатган моддалар эриган сув шимилишига йўл қўймаслик керак, бунинг учун бетон буюмининг сиртига суюк шиша эритмаси суртилиб, сўнгра қальций хлорид билан ишлов берилади. Бетон буюмларга битум, битум эмулсияси, суюлтирилган битум ва парда хосил қиладиган малекуляр моддалар шимдириш мумкин.
Бетоннинг сифати унга ишлатиладиган материалларнинг, чақиқтош (шағал), қум, цемент, сув ва кўшимчаларнинг сифатига боғлик, бўлиб, улар бетоннинг таркибий қисмлари булибгина қолмай, балки унинг тузилишини хам шакллантиради. Бетонга ишлатиш мақсадида танланган материаллар ГОСТ лар, СНИП ларда қўйилган талабларига, бетон буюмлар ишлатиладиган шароитларига мос бўлиши зарур. Материаллар танланаётганда буюм тайёрлаш технологик жараённинг ўзига хос жихатларини назарда тутиш лозим.
Чакиктош (шағал). Бетонга ишлатиладиган чакиктош ГОСТ 8267-82, ГОСТ 23254-78, ГОСТ 10260-82, ГОСТ 8268-82 талабларига мос бўлиши керак. Чакиктош тоғ жинсларидан ёки суниий тошсимон материаллардан олинади.
Йўлларга ва аэродромларга ёткизиладиган бетонларга ишлатиладиган чакиктош доналарининг энг йириклари 40, 20 мм ва айрим холларда 10 ва 5 мм. Бундай чакиктош бетоннинг физикавий хоссаларини яхшилаш билан бирга, унинг эгилишига ва чўзилишига чидамлилигини оширади. (расм 7.4.)

Dэм 0,5(Dэм+Dэй) Dэй 1,25 Dэй
Элакдаги тўлиқ элакдан
қолду, % ўткан,%
Расм. 7.4. Чақиқ тош ва шағални донадорлик
таркибининг эгри чизиқлари.
Иншоотларнинг йирик-вазмин қисимларига йирик чақиқтош ишлатишга йўл кўйилади. Махсус мақсадларда ишлатиладиган бетонлар (масалан, юқори даражада мустахкам бетонлар, автомобиль йулларда ва аэродромларда) ишлатиладиган чақиқтош доналарининг энг йириклари 40, 20 мм ва айрим холларда 10 ва 5 мм. Бундай чақиқтош бетоннинг физикавий хоссаларини яхшилашибилан бирга, унинг эгилишга ва чўзилишга чидамлилигини оширади.
Технология хоссалари яхши бўлган зич қоришмалар хосил бўлиши учун доналарининг йирик-майдалиги турлича бўлган, бўшлиқлари 45% дан ошмайдиган ва донадорлик таркиби жихатдан расм. 7.4. кўрсатилган эгри чизиқлар чегарасидан четга чиқмайдиган чақиқ тошлар ишлатилади. Доналари қубсимон шаклдаги чакиктошлар хаммадан афзал. Ясси ва бармоксимон доналар миқдори 25 % дан ошмаслиги керак.
Цемент хамири билан чакиктош доналарининг ўзаро таьсир этишувида кимёвий – физикавий жараёнлар мавжуд бўлади. Бу жараён цемент хамири ва чакиктош мустахкамлигини белгилайди. Чакиктош доналарининг сирти қанчалик ғадир – будур бўлса, цемент хамири билан шунчалик махкам тишлашади.
Чакиктош мустахкамлиги бўйича қуйидаги маркаларга бўлинади. 1400, 1200, 1000, 800, 600, 400, 300, 200.
Чақиқ тошлар совуққа чидамлилик даражасига қараб, 25, 50, 100, 150, 200, 300 маркаларга ажратилади. Хар бир айрим холда чақиқ тошнинг совуққа чидамлилик даражаси лойихага мувофиқ белгиланади ва бетоннинг совуққа чидамлилик даражасидан кам бўлмаслиги лозим.
Чақиқ тошларда сульфидли ва сульфатли бирикмалар, гилли моддалар ва органик бирикмалар микдори кўп бўлса бетон емирилади.
Бетоннинг макротузилишдаги таркибий қисми хисобланувчи шағалнинг сифатига петрографик таркиби, йирик-майдалиги, зарраларнинг донадорлиги, қўшиладиган фаол моддаларнинг сифати ва миқдорига, шунингдек, физикавий-механикавий хоссаларига қараб бахо берилади. Чақиқтошга доналарининг йирик-майдалиги ва таркиби, сув шимувчанлиги, совуққа чидамлилик даражасига қандай талаблар қўйилса, шағалга хам худди шундай талаблар қўйилади. Шакли думалоқ, серқирра ва сирти ғадирбудир доналардан ташкил топган шағал яхши хисобланади. Унинг сийқаланган ясси доналарини чақиб майдалаш керак.
Шағални чақиб чақиқ тошга айлантирса бетонга шағалдан 35% миқдорда қўшилса унинг сифати яхшиланади.
Шағалда сульфидли ва сульфатли бирикмалар миқдори, вазни буйича 1% дан кўп бўлмаслиги, чангсимон моддалар ва гилли қўшимчалар миқдори 2% дан ошмаслиги лозим.
Шағал таркибида чангсимон ва гиллар аралашган бўлади. Уларни ювиб тозалаш ва сархиллаш керак. Чақиқ тош доналарининг сирти қанчалик ғадир-будир бўлса, улар цементтоши билан шунчалик махкам ишлашади.
Қум. Бетонга ишлатиладиган қумлар ГОСТ 8736-85 талабларига мос келиши керак. Одатда қумлар табиий ва суний бўлади. Узбекистон Республикасида асосан кул, дарё ва денгиз қумлари ишлатилади. Бетон учун ишлатиладиган қумлар тоза бўлиши керак. Қум таркибида учрайдиган гипс, слюда, чанг ва лой зарралари бетоннинг сифатини пасайтиради, шунинг учун қумларни эланиши ва ювилиши зарур.
Қумнинг мухим хоссаси – сув талабчанлигидир, яни зарарлари сиртида ва бўшлиқларида сувни ушлаб тура олиши. Йирик қумларнинг сув талабчанлиги
5-6%, майда қумларда 12-13% атрофида бўлади.
Қумнинг йирик – майдалиги ва зарравий таркиби цементни кам сарфлаб мустахкам бетон олиш учун мухим рўл ўйнайди. Агар қум солиштирма юзаси қанчалиқ кичик ва йирик қумда бўшлиқлар қанчалик кам бўлса, цемент шунчалик кам сарфланади. Бетонга ишлатиладиган қумнинг йириклиги 7.2. жадвалдаги малумотларга мувофиқ белгиланади.
жадвал 7.2.

Қумнинг турлари

Йириклик модули

Йирик
Ўрта
Майда
Жуда майда

3.5 дан 2.5 гача
2.5 дан 2 гача
2 дан 1.5 гача
1.5 даг 1 гача

Органик моддалар, слюда, гипс аралашган қум бетоннинг сифатини пасайтириб юборади. Шунга кўра техник шароитларига биноан, қумда слюда миқдори 0,5 дан, гипс 1% дан, чанг ва гилли зарралари 3% дан ошмаслиги керак. Энг яхшиси, зарралари сийқаланган йирик, тоза қумлар - кўл, даре ва денгиз қумларидидан фойдаланиш керак. Бироқ айрим холларда бу қумларга чиғаноклар, шағал ва баъзан гил тупроқлар аралашган булади. Бундам қумларни эланиши ва ювилиши зарур.


Қум таркибидаги органик кислоталар бетон мустахкамлигини камайтиради ва кейинчалик у цемент тошини аста секин бузади. Оддий бетон учун қуммнинг йирилиги 2.5-2.0 мм бўлиши керак.

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish