7-Мавзу. Цементбетон қоришмалари ва уларнинг таркибини лойихалаш Режа



Download 1,4 Mb.
bet2/8
Sana23.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#127805
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
7-Мавзу. Цементбетон қоришмалари ва уларнинг таркибини (2 соат).

Енгиллаштирилган бетон – хажмий вазни 1800 - 2000 кг/ , зич тузилишда бўлади, уларда зичлиги камроқ тоғ жинслари ёки ғовакли зич жинслардан чакилган тошлар ишлатилади.
Енгил бетон – хажмий вазни 1000 -1800 кг/ , зич ёки йирик зарарли тузилишида бўлади, ғовак чакиктош ва қум, керамзит, перлит ишлатилади.
Жуда енгил бетон – хажмий вазни 1000 кг/ дан кам, кўпинча 500 – 800 кг/ , ғовак тузилишда бўлади, чакиктош ва қум ишлатилмайди, ғовак чакиқтош ёки ғовак қум қўшиб ишлатилади.
Вазифасига кўра ва қулланиш шароити бойича бетонлар бўлинади:
қурилиш бетонлари - бино ва иншоотларнинг кўтариб турувчи бетон ва темир - бетон қурилмалари (пойдевор блоклари, устунлар, тўсинлар, плиталар ва бошқалар);
гидротехника бетонлари-тўғонлар, шлюзлар қуриш, каналларни қоплаш ва бошқалар учун; биноларнинг деворлари ва енгил том ёпмалар учун мўлжалланган бетонга;
йўлбоп бетонлари- автомобиль йўллари ва аэродромлар қопламалари учун:
махсус бетонлар – кимёвий жихатдан турғун, ўтга чидамли, манзарали, биологик муҳофаза учун алоҳида оғир бетонлар, бетонполимерлар, полимербетонлар ва бошқаларга бўлинади.
Бетонлар асосан ўртача зичлигига, тўлдирғич турларига ва бетон тузилишига қараб қуйдагигача бўлинади.
зич тузилишли (тўлдиргич доналари соҳасидаги ҳамма бўшлиқ қотиб қолган боғловчи билан ва ғоваклари ҳаво билан тўлиқ бўлади);
ғовак тузилишли (тўлдиргич доналари орасидаги бўшлиқ қотиб қолган боғловчи билан ва ғоваклар ораси кўпик ёки газ хосил қилгичлар билан тўлган бўлади),
ғадир-будур тузилишли (қотиб қолган боғловчи ва қумтупроқли қўшимча ҳамда бир текис тақсимланган ва газ ёки кўпик ҳосил қилгичлардан ҳосил бўлган ғовак бетонлар);
йирик ғовак тузилишли бетонлар бўлади, (бу бетонларда йирик тўлдиргичлар доналарининг орасидаги бўшлиқ майда тўлдиргичлар ва қотиб қолган боғловчилар билан тўлмаган бўлади).
Материални тузилиши – таркибий миқдорни жойлашиши ва улар орасидаги ўзаро боғлиқликни ташкил этувчи, сифат ва сон нисбати билан таъсифланади.
Материаллар тузилиши жуда мураккаб, улар қуйдагича ифодаланади:

  • макротузилиш – материал тузилишини оддий кўз билан кузатиш мумкин.

  • микротузилиш - материал тузилишини микроскоп орқали кузатиш мумкин.

  • ультромикротузилиш – ташкил этувчи моддаларни ички тузилишини электрон микроскоп ва рентген – тузилишли анализ услуби орқали кузатиш мумкин.

Таркибий қсимларининг нисбатига қараб, бир-биридан ажратиш мумкин: базальни, поровый ва контактли макро- ва мезоструктураларни. Базал макро тузилишга эга бўлган бетонда чақиқ тош доналари ўзаро контактларни хосил қилмайди, натижада бетоннинг хоссалари асосан қоришманинг хоссалари билан белгиланади.
Боғловчи маериал тури бўйича.



Бетонлар

Боғловчи

Цементобетонлар

Силиқатли бетонлар


Гипсобетонлар
Асфальтобетонлар
Қатранбетонлар

Портланцементлар ва
бошка цементлар
Охак
Қурилиш гипси
Нефтли битум
Тошкомир қатрони

Бетонлар вазифаси ва қўлланиш шароитига қараб


қуйидагиларга бўлинади.

Ишлатилиш шароитига қараб

Оддий бетон – кенг кўламда ишлатилади
Йўлбоп бетон – йўллар ва аэродромлар қопламасига
Гидротехник бетон – гидротехник иншоотларда ишлатилади
Махсус бетонлар – кислотага чидамли радиактив нурланишдан

Боғловчи материал ва сув актив ташкил этувчилардир. Улар ўзаро химиявий реакцияга киришиб тўлдирғич доначаларини жипслаштириб турувчи цемент тошини хосил қилади.


Тўлдирғичлар (қум, тош, шағал, чақиқ тош) кўпинча сув ва цемент билан химиявий боғланмайди. Улар асосан бетоннинг каркасини ташкил килади. Цемент қотиши натижасида хосил бўладиган торайишни бетонда камайтиради.
Бетоннинг макбул тузилиши: касб этиши коришманинг технологик хоссаларига, биринчи навбатда, силжишга курсатадиган каршилигига ва ковушқоклигига боғлиқ. Унинг хосса­лари вақт утиши билан ўзгаради; тиксотроплик унга хос хусусиятдир, бошқача қилиб айтганда, қоришма тебратиш, силкитиш каби механик таъсирлардан халос қилинганда дастлабки тузилишини ва хоссаларини тиклаш кобилиятига эга. (расм. 7.1.)



соат
в ов в
расм. 7.1. Бетон аралашмасини тиксотропик юмшатиш схемаси.
в – тебраниш; ов – вибраторни тўхтатиш.

Коришма тебратилганда, силкитилганда унинг таркибий кисмлари яхши аралашади ва унинг тебратиб турадиган кувирлари орқали узатилиши, демак зарур тузилишдаги бетон хосил бўлиши осонлашади. Коришмани тебратиб зичлаш усуллари зичланиш жараёнида унинг мустахкамлиги ва қовушқоқлиги камайишига асосланган.


Таксотропия ходисаси қоришмани тебратиб зичлашнинг техникавий-иқтисодий жихатдан самарадорлиги билан изохланади, бунда бетон қоришмани зичлашишига механик қувват анча кам сарфланади.
Бетон қоришмаларнинг дастлабки тузилишини тиклай олиши (таксотропия) емирилмайдиган, емириладиган ва қисман емириладиган тузилишдаги бетонларнинг хоссаларини тарифлаш заруриятини тугдиради. Коришманинг зарралари дағаллиги ва хоссаларининг вақтга қараб туриши унинг силжишига кўрсатадиган қаршилигини, қовушқоқлигини аниқлайдиган оддий усулларни ишлаб чиқишни хамда ихчам ва қулай асбоблар яратишни кийинлаштиради. Шунга кўра бе­тон қоришмаларнинг технологик хоссаларига, айниқса харакатчанлиги ва қолипга қулай жойлашувчанлигига (қаттиқлик-қуюқлик даражаси) бахо беришнинг бошқа кўрсаткичлари ишлаб чиқилди.
Бетон қоришманинг харакатчанлиги ва қулай жойлашувчанлиги унинг арматуралар ёткизилган колипнинг хамма жойига бир текисда таксимланишига ва муаян тезликда силкитиб турилганда яхши зичланишга кобиллигини ифодалайди. Бетон қоришмадан тайёрланган стандарт конуснинг оғирлик таъсирида чўкиши сантиметрда ўлчанади ва қориш­манинг харакатчанлик кўрсаткичи хисобланади. Қоришманинг қулай жойлашувчанлиги, яъни қуюқлик даражаси ундан тайёрланган стан­дарт конуснинг ёйилиб (пластик деформация), асбобнинг цилиндирсимон идишда бир текисда тақсимланиши учун зарур бўлган вакт билан (секундлар хисобида) ифодаланади;асбоб 0,5мм амплитуда билан минутига 3000 марта тебраниб турадиган столга ўрнатилган бўлади. (Расм 7.2.)


Расм. 7.2. Стандарт конусда бетон қоришмасини харакатчанлигини ва техник


вискозиметрда бикирлигини аниқланиши кўриниши.

Шу билан бирга, бетон қоришмаларнинг бир жинслилигига ва пластиклигига хам жиддий талаблар қуйилади. Қоришмаларнинг бу кўрсаткичлари, одатда, кўз билан кўриб аниқланади. Масалан, қоришманинг пластиклигига унинг харакатчанлигини аниқлаш жараёнида шакл ўзгарган стандарт конуснинг яхлитлиги қанчалик бузилганлигига ва катламланиш даражасига қараб бахо берилади. Бетон қоришмаларнинг хаммаси, харакатчанлигидан ва қулай жойлашувчанлигидан катъий назар, етарли даражада пластик ва бир жинсли бўлмоғи лозим. Бетон қоришмалар харакатчаклиги ва қуюқлигига қараб, харакатчан ва қуюқ қоришмаларга ажратилади (жадвал 7.1).

Жадвал 7.1.

Бетон қоришма

Конус чўкиши

см


Қоришманинг қуюқлиги
сек

Бето н қоришма

Конус чўкиши
см

Қоришманинг қуюқлиги
сек

Хаддан таш-
қари қуюқ
Жуда қуюқ

Қуюқ

Ўртача қуюқ









200

100-200

60-100

25-60


Кам харакат-
Чан
Ўртача хара-
катчан
Харакат-
чан
Оқувчан

1-5

6-9

9-18

18


15-25

5-15






Бетон қоришманинг технологик хоссалари унинг таркибига ва тузилишига боғлиқ. Қоришмадаги сув миқдори қоришманинг технологик хоссаларини хамда тузилишини белгилаб берувчи мухум омил хисобланади. Қоришмага сув кам қўйилса бу сув минерал моддалар билан ўзаро таъсир этишиб, зарраларига шимилади, шунга кўра қоришма қаттиқ бўлади. Кейинчалик сув миқдори кўпайтирилгач, зарраларнинг бир-бирига тегиб турган жойларида қавариқ (мениск)-лар хосил бўлади, сув ғовакларга тўлади. Бундай холларда сувнинг озгина кўпайтирилиши тўлдиргич зарраларининг ўзаро ишқаланишини камайтиради, цемент хамирининг қўвушқоқлигини пасайтиради, натижада бетон қоришманинг харакатчанлиги ортади.


Пластик қоришма етарли даражада харакатчан ва зарур даражада қаттиқ (қуюқ) бўлмоғи учун унинг сувталабчанлигини аниклаш керак; сув микдори қоришманинг асосий таркибий қисмларига қараб белгиланади. Бетон коришманинг харакатчанлиги цементнинг турига боғлик. Сувда қорилганида хамири озгина қуюқлашадиган цементлар бетон қоришманинг харакатчанлигини оширади. Бетон қоришмага қўшиладиган цемент миқдори унинг харакатчанлигини ўзгартирмайдиган даражадагина оширилган холларда, қоришманинг пластиклиги яхшиланади.
Майда қум бетон қоришманинг харакатчанлигини камайтиради, буни қум зарраларининг солиштирма юзаси жуда қатталиги билан изохлаш мумкин, натижада қум зарраларини ўраб оладиган цемент хамирини кўпайтириш зарурати тугилади. Шу боисдан бетон қоришма учун, чангсимон, лойсимон зарралари жуда кам аралашган, йирик ва ўртача йирикликдаги тоза қумни танлаш керак. Япалоқ доналари жуда кўп ва доналар сирти хаддан ташкари ғадир-будур бўлган майдароқ чақиқтошлар хам бетон қоришманинг харакатчанлигини камайтиради.
Цемент хамирининг қовушоклиги (С/Ц нисбати) ўзгаришсиз колгани холда, унинг миқдори кўпайтирилса, бетон қоришманинг харакатчанлиги ортади ва технологик хоссалари яхшиланади.
Махсулотни ишлаб чиқариш технологиясида ва бетоннинг туридан қатий назар, бетон аралашмаси иккита асосий талабни қондириши керак:

  • транспортда ташиш, тушириш ва қолипга жойлаш вақтида бир жинслиликни сақланиши, тайёргарлик жараёнида эришилганликка; аралашманинг бир жинслилиги, аралашманинг қатламларига ажралиши ва сувнинг ажралиш имкониятларини истисно қиладиган минимал зарур бирлашувга боғлиқ;

  • яхши қулай жойлашувига эга бўлиш махсулотларни қабул қилиш усули ва шартларига мос келадиган.

Қулай жойлашувчанлик, ёки харакатчанлиги – бу бетон аралашманинг маълум бир шакилни нисбатан осон ва тез қабул қилиш қобилятидир, шу билан бирга бетон конструкциянинг мустахкамлиги ва бир хиллигини сақлайди. Аралашманинг ишлаш қобиляти қолипни тўлдириш вақтида унинг ёпишқоқлиги билан белгиланади, ва эгилувчанлик даражаси, яъни узлуксизликни бузмасдан деформация қилиш қобиляти.
Оғир бетон қурилишда хаммадан кўпро ишлатилади. Ундан бетон ва темир бетон кокструкциялар, кўприкларнинг таянчлари ва таянчлар оралиқдаги конструкциялар тайёрланади,автомобил йўлларини цементобетон қопламали йўлларида ва х. к ишлатилади.
Бетоннинг энг мухим кўрсаткичи ғовайклик даражаси булиб, унинг хоссаларини асосан шу кўрсаткичи белгилаб беради. Бетон­нинг ғоваклари қанчалик кўп бўлса, у сувни шунчалик кўп шимади, намга шунчалик кўп туйинади, сув ўтказувчан бўлади, мустахкамлиги, совуққа чидамлилиги ва узоққа чидамлилиги камаяди.
Бетоннинг ғоваклиги.

Пб=Пг+Пк+Пхаво+Пт+Пдо


бу ерда: Пг - гелнинг ғоваклари бетон хажмининг хиссалари хисобида, ғоваклари миқдорини гидратланиш даражаси га ва цемент сарфи Ц(т/м3); га қараб хисоблаб чиқариш мумкин; П =0,29Ц Пк-контракция (сиқилиш) ғоваклари; Пк=(С/Ц-0,5 )Ц; Пхаво- ғоваклар, хав иштирокида хосил бўлган (Пхаво=2 6%); Пт-тўлдиргичдаги ғоваклар; Пдо- тулдиргичлар доналари орасидаги цемент хамири тулмаган бўшлиқлар.


Бетоннинг тахминий говаклиги

Vғ=(1- о/ )


бу ерда: о - бетонларнинг хажмий масса, кг/м3; - бетонларнинг зичлиги, қум ва цементтош зичлигидан ўрта хисобда ўлчаб топилган микдор сифатида ифодаланади г/см3.


Оғир бетонларнинг ғоваклик даражаси одатда 10—15% ни, айрим холларда 5-7% ни ташкил этади. Бетон қоришмаларни зичлаштириш ва қоришмадан хавони чиқариб юбориш мураккаб иш бўлганлиги сабабли бетонларнинг ғоваклик даражасини янада камаитириш қийин.

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish