Цементлар. Бетонга хар хил портландцементлар, шунингдек, ГОСТ лардаги, биринчи навбатда, Г0СТ10178-76 ва ГОСТ 23464-79 даги талабларга мос келадиган цементлар ишлатилади. Цементларнинг турини танлаётганда иншоотнинг бетон қисмлари қандай шароитда ишлатилишини назарда тутилади. Масалан, гидротехник иншоотларга иссиқлик чикариш (экзотермик) қобилияти,ўртача бўлган портландцементлар, пуццолан портландцементлар ва тошқолли портландцементлар, шошилинч бажариладиган ишларда-тез қотадиган портландцементлар ва гилтупроқли портландцементлар, емирувчи таьсир кўрсатадиган шароитда ишлайдиган иншоотларга - сульфатга чидамли цементлар, бетон конструкциялардаги чокларни, тирқишларни бекитиб ташлаш учун кенгаядиган ёки чўкмайдиган цементлар ишлатилади.
Бетоннинг талаб қилинадиган мустахкамлик даражасига қараб цементнинг фаоллиги (маркаси белгиланади)
Бетон маркаси
|
150
|
200-250
|
300
|
400
|
500
|
Цемент маркаси
|
300
|
400
|
500
|
500-600
|
600
|
Сув. Бетон қоришмага ишлатиладиган сув ГОСТ 23752-79 талабларига мос бўлиши керак. Бу-эркин минерал ва органик кислоталар аралашмаган тоза ичимлик сувдир.
Сувнинг сифати кимёвий усулда аниқланади. Сувнинг сифати шубха туғдирган холларда унинг яроқли-яроқсизлиги тажриба йўли билан, яъни синовдан ўтказилган сув ва тоза сув ишлатилган бетон коришмалардан тайёрланган ва бир хил шароитда 28 сутка мобайнида қуритилган намуналарнинг мустахкамлик чегараларини ўзаро тақослаб кўриб аниқланади.
Қўшимчалар, Бетон қоришмалар билан бетонларнинг хоссаларини қўшимча моддалар ёрдамида турлича ўзгартириш мумкин. Сирт фаол моддалар (гидрофил, гидрофоб, хаво тортувчи моддалар); электролитлар (уларнинг баъзилари цементдаги минералларнинг эришини тезлатса, бошқалари цементдаги минераллар билан ўзаро таъсир этишиб, эримайдиган моддалар хосил қилади, ва яна бирлари қоришмадаги сувнинг музлаш даражасини пасайтиради), кристалланиш марказлари сифатида намоён бўладиган ёки Ca(0H)2 билан реакцияга киришиб, эримайдиган гидросиликатлар хосил қиладиган кукун холидаги қўшимчалар.
Бетон қоришмаларнинг ва бетонларнинг хоссаларига кўрсатадиган таъсирига қараб, қўшимча моддаларнинг қуйидаги турларини фарқ қилиш мумкин: бетон қоришмаларнинг технологик хоссаларини ўзгарувчи (ростловчи) моддалар;бетонларнинг тузилишини яхшиловчилар моддалар; бетонларнинг тутиб қолиш ва қотиш жараёнларини тартибга солувчи моддалар.
Бошқача таъсир кўрсатадиган қўшимчалар хам мавжуд. Целлюлоза-қоғоз ишлаб чиқарадиган комбинатлар чиқиндиси хисобланадиган сульфатли-ачитқли бўза (саб). Бетон қоришмага цемент вазнидан 0,2—0,3 миқдорида қўшилса, қоришманинг пластиклиги ортади, сувталабчанлиги пасаяди, цемент сарфи 5-7% камаяди ёки сув: цемент нисбати кичраяди хамда бетоннинг мустахкамлиги 10—12 ортади.
Меламин смола ёки нафталин-сульфокислота, асосида тайёрланган суперпластификаторлар яхши натижа беради. Цемент вазнидан 0,2-1,0 % бетонга қўшилса қоришма конусининг чўкиши ортиб, 1-2 см ўрнига 20-24 см га етади, бу эса қоришманинг сувталабчанлигини 20% дан қўроқ, камайтириш имкониятини туғдиради. Бетон қоришмалар тайёрлаш технологиясини туғри ташкил этилса цемент сарфини 20:% дан кўпрок камайтириш мумкин.
Бетоннинг тузилишини тартибга соладиган қўшимча моддалар қуйидагича:
хаво тортадиган моддалар;
газ хосил қиладиган моддалар;
зичлаштирадиган моддалар;
кенгайтирадиган моддалар.
Хаво тортадиган моддалардан энг кўп тарқалгани нейтралланган хаво тортадиган смола каустик сода билан совунланган абиентин смоласи. Бу смола қоришмага цемент вазнидан 0,01-0,03% миқдорида қўшилади, бу эса қоришмага 4-5% гача хаво тортилиб, майда пуфакчалар хосил бўлишига ва бетоннинг совуққа чидамлилиги сезиларли даражада ортишига ёрдам беради.
Бетон қоришманинг тутиб қолиш ва қотиш жараёнларини тартибга соладиган қўшимчалар тезлатувчи ва секинлатувчиларга моддаларга ажратилади. Ишқорли металлар сульфатлари ва кальций хлорид-тезлатувчи моддалар. Масалан, борит кислота, сульфатли-ачитқили бўза (саб), улар секинлатувчи моддалар хисобланади.
Бетонлаш ишлари қишда олиб борилганида бетоннинг совуққа чидамлилигини оширадиган қўшимча моддалардан фойдаланилади. Бундай қўшимча моддаларнинг баъзилари сувнинг музлаш даражасини пасайтиради ва цементдаги минерал билан сувнинг ўзаро таъсир кўрсатишини таъминлайди, бошқа турлари (кальций хлорид, кальций нитрит-нитрат) эса, цементдаги минераллар билан реакцияга киришади. Бетоннинг қотишини тезлатади ва кўп иссиқлик ажралиб чиқишига ердамлашади.
Шундай қилиб, кимёвий қўшимча моддалар ёрдамида бетон қоришманинг хоссаларини кераклича ўзгартириш мумкин, хозирги вақда бетон буюмлар тайёрлаш технологиясини қўшимча моддаларсиз тасаввур қилиб булмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |