7-Мавзу. Цементбетон қоришмалари ва уларнинг таркибини лойихалаш Режа



Download 1,4 Mb.
bet8/8
Sana23.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#127805
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
7-Мавзу. Цементбетон қоришмалари ва уларнинг таркибини (2 соат).

Махсус оғир бетонлар – радиактив нурлар ( гамма нурлар, нейтрон нурланиш) дан химоялайди; бу бетонлар қоришмасига барит, темир рудаси, арматурабоп темир бўлаклари, металл қириндилари ва х.к. қўшилади. Махсус оғир бетонларда боғловчи материал сифатида таркибида кўп миқдорда уч кальцийли алюминат ва қальций сульфат бўлган хамда трепел, диатомит қўшилган портландцемент ишлатилади. Махсус оғир бетонлар мустахкамлиги ва пишиқ-пухталиги жихатдан одий бетонлардан фарқ қилмайди.
Юкори мустахкамли бетонлар – бу бетонлар В60 ва ундан ортиқ ва совуққа жуда чидамли СЧ – 300 ва ундан ортиқ бетонлар нихоят даражада фаол портландцемент, ювилган қум ва чақиқтошдан тайёрланади, сув – цемент 0.4 дан кам бўлмаслиги лозим. Совуққа чидамли бетонларга сульфатга чидамли цемент ишлатилиш тафсия этилади. Суперпластификаторлар бетон қоришмасини зичлаштиришни анча онсонлаштиради. Юқори мустахкам бетонлар конструкцияларига ишлатиладиган материалларни тежашка яъни-бетон хажмини 25% гача камайтиришга, арматурани 15-20% тежашга имкон беради.
Кислотага бардош бетон-кислатага бардош материаллар (кварц чақиқтоши, кварц қуми ва қум тупроқли материал кукуни) аралашмасини суюқ шишада қориш ва унга 10-15% миқдорда кремне вторит қўшиш йўли билан тайёрланади. Бундай қоришма қуруқ ва илиқ мухитда қотади, бетоннинг мустахкамлиги 15 МПа га тенг. Кислотага бардош бетон кислоталар таъсирига учрайдиган конструкцияларини қисимлари тайёрланади.
Бетон полимер– силикат матрица билан органик полимернинг қўшилишидан вужудга келган қотишма материал хисопланади. Бетон полимердан буюмлар тайёрлаш технологиясида – уларни қуритиш, вақумлаш ва мономер шимдириш жараёнларини ўз ичига олади; шимдирилган мономер кейинчалик полемерлашади. Материал сиқилишга чидамлиги 3-4 баробар, чўзилишдаги чидамлиги 7-8 баробар, совуққа чидамлилиги 10 баробар ортади.
Десперс-арматурали бетон (фибробетон) –минерал (ишқорсиз шиша, бозальт) толалар, метал ва синтетик толалар қўшиб пишиқлиги, мустахкамлиги оширилган қотишма материалдур. Бу материалнинг сиқилишга чидамлилиги 1,5-2, чўзилишга чидамлилиги 4-5 баробар ва ёрилишга чидамлилиги нихоятда даражада ортади.
Хажмий вазни 500-1800 кг/ дан кичик бўлган бетонларга енгил бетон деб аталади. Уларнинг мустахкамлиги 25-50 мПа га тенг. Енгил бетон биноларнинг деворларига ва автомобил йўлни қопламаларида, парда деворларида ишлатилади.
Йирик ғовакли тўлдиргич турига қараб енгил бетонлар: керамзит бетон, аглопорит бетон, тошколи бетон, пемза бетон ва бошқаларига бўлинади.
Тузилишга кўра қуйидаги турларга бўлинади.
Оддий енгил бетон – бунда йирик тўлдиргичлар орасидаги бўшлиқлар қоришмага тўлдирилади.
Йирик донали (қумсиз) енгил бетонлар- уларда йирик тўлдиргичлар донаси юпка цемент хамири қатлами билан қопланади.
Боғловчм ва ғовак хосил қилиш асосида тайёрланган ғовакланган енгил бетонлар- ғовак хосил қилгич ёрдамида бетон тузилишида хаво катаклари вужудга келади.
Енгил бетонлар вазифасига қараб изоляцион енгил бетонлар.
Иссикни ўтказмайдиган – хажмий вазни 600 кг/ дан кам, иссиқликни ўтказувчанлиги 0.2 Вт(м ).
Конструқцион – иссиқлик изоляцион енгил бетонлар; ўртача зичлиги 500-1400 кг/ мустахкамлиги камида В35, иссиқлик ўтказучанлиги 0.6Вт(м ).
Қонструцион енгил бетонлар; хажмий вазни 1400-1800 кг/ мустахкамлиги камида В 50, совуққа чидамлиги СЧ15 ва бундан юқори.
Боғловчи турига қараб цементли, охакли, гипсли, аралаш боғловчи ва суюқ шиша асосида таёрланадиган енгил бетонлар бўлади.
Енгил бетонлар тайёрлаш учун ғовак чақиқтош ва қум ишлатилади. Чақиқтош ғовак тоғ жинсларидан (пемза, вулқон туфи, чиғаноқ тош) дан. Суниий материаллар (керамзит, перлит, вермиқулит) дан ва саноат корхоналари чиқиндилари (металлургия ва ёкилғи тошқоли, ғовакли тошкол ва турли куллар)дан тайёрланади. Бу тўлдиргичларнинг хажмий вазни 300-1000 кг/ ва сиқилишдаги мустахқамлиги 1-20 МПа тенг.
Енгил бетоннинг мустахкамлиги чақиқтош мустахкамлиги билан балгиланади. Ғовак чақиқтош қўшилган енгил бетон қоришмаларида сувнинг кўп қисми чақиқтошларнинг ғовакларига сўрилади, шунинг учун улар кам харакатчан, бу эса 1 бетонга сарфланадиган цемент миқдори ортишига сабаб бўлади, натижада бетонлларнинг хажмий вазни ва иссиқ ўтказувчанлиги ортади, бунга йўл қўймаслик керак. Шу муносабат билан енгил бетонларни қатттиқроқ етарлича донадор кам ғовак қоришмадан тайёрлаш лозим. Енгил бетонларни тайёрлашда таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат бўлади: сифатли чақиқтош (керемзит, темозит) ва юқори маркали цементлар:
Енгил бетоннинг синфи 35 50-75 100-150 200
Цементнинг маркаси 200-300 300 400-500 500
Енгил бетоннинг синфи В.35 бўлса, цементнинг маркаси 200-300; агар енгил бетоннинг синфи 50-75 бўлса, цементнинг маркаси 300, енгил бетоннинг маркаси 200 бўлса, цемент маркаси 500 бўлади.
Енгил бетон тайёрлаш технологиясининг мухим шарти – сув сарфини тўғри хисоблаб бетонни мустахкам бўлишини таминлаш лозим. Енгил чақиқтош ишлатилган бетон қоришмага озгина миқдорида сирт фаол моддалар қўшилса, унинг қовушқоқлиги ортади ва сув миқдорини тўгри белгилаш мумкин бўлади.
Оғир бетон қоришмаси қандай тайёрланса, енгил чақиқтош ишлатиладиган қоришма хам шундай тайёрланади, лекин енгил қоришмани бетон қоришта яхши қориштириш талаб қилинади. Енгил чақиқтош ишлатилган бетон қоришмани тебратиб зичлаштирилганда қоришмага тепадан оғирлик тушиб туриши керак.
Ғовак бетон серғовакли ва ғоввакларнинг берклиги билан тавсифланади, ғовакларнинг катталиги 0.5 – 2.0 мм бўлади. Бундай бетонга чакиктош қўшилмайди. Ғовак бетоннинг хоссалари цементнинг фаоллигига, ғовакларнинг хажми ва турига боғлик. Бир хил хажмли ғоваклар қанчалик майда бўлса, бетоннинг иссиқлик ўтқазувчанлиги шунчалиги паст бўлади. Ғовак бетоннинг мустахкамлиги бўйича синфлари: В25, В50, В75, В100, В150.
Ғовак бетонлар учун туйилган қум баьзан эса юқори дисперсияли жинслар, бархан куми, иссиқлик электр станциялардан чиққан қумлар, янчиб майдаланган жинслардан ва таркибида SiО2 бўлган бошка материаллардан фойдаланилади.
Алюминий кукунидан газ хосил килувчи модда сифатида фойдаланилади. Газ хосил қилиш жараёни қуйидаги реаксия бўйича кетади:

3Са (ОН)2 + 2Аl + 6H2O = 3CaO Al2O3 6H2O + 3H2


Ажралиб чиқаётган водород қоришмани қўпчитади, қоришма қотаётиб ғовак тузилишини сақлайди.
Кўпикбетон цементни махсус қоргич дастгохида турғун кўпикли қориш йўли билан тайёрланади (портландцемент, тошқолли портландцемент, пуцолонли портландцемент ва бошыалари). Кўпик бетон таркибга майда донали (заррали) ва майдаланган қум қўшилади. Кўпик хосил бўлиши учун кўпиртирадиган моддани яхшилаб кўпиртирилади, бундай кўпик турғун тузилишли, қоришмада яхши тақсимланади, натижада қотаятган бетон бир жинсли тузилишда бўлишни касб этади. Қоришмалар махсус кўпикбетон қорғич дастгохларида тайёрланади; улар харакатчан бўлади, қоришма қолипларга қуйилади ва тебранувчи майдончаларда буюмларга шакл берилади.
Газбетон боғловчи материални (портландцемент, тошқолли портландцемент, пуццолон портлондцемент ва цемент вазнининг 10% миқдорида олинган охакни), туйилган кварц қумини махсус газбетон қорғичларда газ хосил қилувчи материал, масалан: кукунсимон алюминийни кукуни билан аралаштириб сувда қориш йўли билан тайёрланади. Хосил бўлган суюқ коришма колипларга куйилади ва табиий шароитда, буғлаш хоналарида ва автоклавларда қолипда турган холича қотади.

Назорат саволлари:





  1. Бетонларни турини айтиб беринг.

  2. Цементобетоннинг вазифаси бўйича таснифи айтиб беринг.

  3. Боғловчи минерал турига қараб таснифини айтиб беринг.

  4. Цементобетон таркибига структурани таъсирини тушунтиринг.

  5. Бетоннинг асосий хоссаларини айтинг ва таърифлаб беринг.

  6. Бетон синфи(маркаси) нима?

  7. Бетон тўлдиргичларга қандай талаблар қўйилади?

  8. Оғир бетонларни хоссалари ва қандай синфларга (маркаларга) бўлинади?

  9. Оғир бетонларнинг махсус турларини айтинг ва таърифлаб беринг.

  10. Бетон қоришмасини тайёрлаш технологиясини айтиб беринг.

  11. Бетон таркибини танлашни мохиятини тушунтирин.

  12. Қуйилган бетонни парваришлаш нималардан иборат?

  13. Бетон қоришмасини ётқизиш ва зичлаш хақида тушунтириш беринг.

  14. Цементобетонни сифат назоратини тушунтирин.

  15. Йўлбоп цементобетон хусусиятлари хақида тушунтириш беринг.

  16. Газобетоннинг хоссалари ва вазифаси нимадан иборат?

  17. Енгил бетонлар структураси ва хоссалари, қаерда қўлланилади.

  18. Ғовакли тўлдиргичлар асосида тайёрланадиган енгил бетонларнинг асосий хоссаларини таърифлаб беринг.

  19. Қурилиш қоришмаларини таркиби, хоссаси хақида тушунтириш беринг.

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish