Шу билан биргаликда, юқори намликда зичлаштиришга сарф қилинган ишни ошириш ҳисобига юқори зичликни олишга ҳаракат қилиш мустаҳкамликни камайтириши ва диформацияни ошириши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар бор, бундай ҳолатлар (агрегатларни бузилиши ва бош.) грунт структурасини ўзгариши билан боғлиқдир. Бундан ташқари, эришилган юқори зичлаштириш коэффициентини фойдаланиш жараёнида доимо сақлаш мумкин эмас. Зичликни оширишда зичлаштириш коэффициентини ошиши билан сарф жуда тез ортади, юқори зичлаштиришни (минимал қийматни меъёрдан ортиши) мақсадга мувофиқлигини ҳар бир ҳолат учун технико-иқтисодий позициядан келиб чиқиб қаралиши керак. - 7.8-расм. Грунтларнинг стандарт зичлигини аниыловчи ДОРНИИ асбоби;
- 1-очилувчи силиндр; 2-таглик;
- 3-ыщйиладиган силиндр; 4-зичловчи юк; 5-стержен; 6-штамп; 7-чегараловчи винт; 8, 9-винтлар
- Асбобдаги юкнинг оғирлиги ёки тушиш баландлиги ўзгариши билан қулай намлик ва максимал хажмий оғирликнинг қийматлари ўзгаради.
Охирги йилларда грунтларни назарий талаб қилинган зичлигини уни намлиги ва муқобил ҳаво миқдорига қараб ишлаб чиқишга уринишлар давом этаяпти. Хисоб ишлари қурилиш шароити (иқлим ва гидрология) ва ҳар хил грунтларни физик ҳоссаларини ҳисобга олади. Тадқиқот сифатида грунтларни зичлаштиришдаги намлигини (муқобилидан у ёки бошқа томонга фарқ қиладиган) талаб қилинган зичликда уни ҳоссасига таъсирини ўрганиш масаласи турибди. Тўпланган маълумотлар, грунт ҳоссасини бу омилга жуда боғлиқ бўлишига гувоҳ бўлади, шунинг учун уни ҳисобга олиш керак. - Грунтларни зичлаштириш. Грунтларни зичлаштириш каток ёрдамида зичлаш, шиббалаш ва титратиш билан амалга оширилади. Зичлаштиришнинг усулини аниқлаш грунт турига, уни ҳолатига ва йўл пойини қуриш усулига боғлиқ. Каток билан зичлаш ва шиббалаш усули деярли ҳамма грунтлар, титратиш усули фақат боғланмаган ёки кам боғланан грунтлар учун самара беради. Кейинги вақтларда бир вақтни ўзида каток билан зичлаш ва титратиш, шиббалаш ва титратиш усулларидан фойдаланиш кенг қўлланилмоқда.
- Каток билан зичлашда ҳар хил катоклар ишлатилади. Ҳамма грунтларни зичлаштирадиган уларнинг кенг тарқалган тури пневмошинали катоклардир.
- Қовурғали катоклар фақат боғланган грунтларни зичлаштириш учун, решеткалиги – бўлакли грунтлар ва майда тошли, гравий, музлаган бўлаклари бор грунтларини зичлаштириш учун қўлланади. Титратувчи катоклар боғланмаган ва кам боғланган грунтларни яҳши зичлаштиради. Шиббалаш усули кўпчилик грунтларни маҳсус шиббаловчи машиналар, шиббаловчи плиталар ва электрошиббаловчилар билан зичлаштириш учун фойдаланилади. Титратиб зичлаш титратувчи катоклар ёки титратувчи плиталар билан амалга оширилади.
- Зичлаштирилаётган қатламни қалинлигини ва зичлаштирувчи машинани бир издан ўтиш (урилиш) сонини аниқлаш учун ҳамма маркадаги машина ва ҳамма турдаги, йўл пойи қуриладиган, грунт учун дастлабки зичлаштириш ўтказилади.
- Грунтни керакли зичлигини, берилган грунтни максимал руҳсат берилган мустаҳкамлик шартидан келиб чиқувчи контакт босимини ҳосил қилувчи машинани қўллаш билан эришиш мумкин. Бу босим зичлаштиришни ҳамма жараёнлари давомида грунтни мустаҳкамлик чегарасига яқин бўлиши керак. Контакт босим кам бўлганда керакли зичликка эришиб бўлмаслиги мумкин, босим катта бўлганда зичлашмасдан бўшашиши (каток ғилдираги олдида тўлқин ҳасил бўлиши, шиббалашда грунт четга сиқилиб чиқиши) мумкин.
- Пневмоғилдиракли катоклар билан зичлаштириш. Грунт юзасига пневмоғилдиракли катоклар орқали юк қўйиланда уна кучланиш ҳосил бўлади, натижада грунтларда деформация ва зичлашиш рўй беради.
- Юкни ортиши билан деформация кўплаб ҳудудни қамраб олади, аммо тахминан юк берилаётган майдон диаметрига тенг бўлган чуқурликкача етганда зичлашишни ўсиши тўхтайди. Бу ҳудудда грунтни зичлиги бир ҳил бўлади, ва зичлаштирилган грунтда ядро ҳосил бўлади.
- Кейинчалик контакт босимни ўсишида бу ядро сурилади, унга яқин жойда сурилиш ҳосил бўлади, яъни грунтни бузилиши бошланади, бу грунтни чегаровий мустаҳкамлигини тавсифлайди. Шунинг учун катокни массасини шундай олиш керакки, унда контакт босим грунтни 0,8-0,9 мустаҳкамлик чегарасини ташкил қилсин.
- Грунтни зичлигини ошиши билан, шунингдек, мустаҳкамлик чегарасини ошиши билан контакт босимни ошириш керак, натижада жуда юқори зичлик олса бўлади.Қиймати маълум кичик контакт босимда талаб қилинган зичликка эришиб бўлмайди. Шунинг учун зичлаштиришни аввал енгил, кейин оғир катоклар билан олиб бориш таклиф қилинади. Шу шартга асосан пневмокаток билан зичлаштиришда зичлаштиришни бошланғич босқичида шинадаги босим 0,2-0,3 МПа бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |