Токарлик станогининг керак-яроқлари
Станоклар ишлаб чиқарувчи завод станокка қўшимча равишда ўзи марказлайдиган патронлар, планшайбалар, люнетлар ва оправкалар ҳамда бошқа керак-яроқлар қўшиб юборади. Қуйида бу мосламаларпипг хиллари, уларнинг ишлатилиши ҳақида қисқача маълумотлар келтирилган.
Мосламаларга ўзи марказлайдиган уч кулачокли патрон, люнетлар, копир линейка, оправкалар ва бошқалар киради (70-расм, а, б, в, г, д).
Қескичларга йўнувчи, кесиб туширувчи, резьба очувчи кескичлар, пармалар, зенксрлар, развёрткалар ва бошқалар киради. Тубанда станокда бажариладиган ишларни қандай тарзда бажариш ҳақида маълумотлар келтирилган.
Марказий тешиклар очиш. Бунинг учун заготовкани патрондан бир оз чиқарган ҳолда қисиб, текис айлантирилади, тореци кескич билан текисланиб, тешик маркази белгиланади, кетинги бабка пенолига ўрнатилган пармани заготовка томон суриб, ундан қиринди йўниш йўлн билан тешик очилади.
Заготовка сирт юзини йўниш. Агар цилиндрик заготовка узунлигининг диаметрига нисбати тўртдан кичик бўлса, уни уч кулачокли патронга, бўлса, бир учини патронга, иккинчи учини кетингн бабка маркасига ўрнатиб ва бўлса, люнетдан фойдаланиб йўнилади.
1 . Кескич кесиш тиғининг пландаги асосий бурчаги (ф)ни ҳосил қилинадиган конус бурчагининг ярмига тенг қилиб, узунлигини эса конус ясовчисидан бир оз узунроқ (20— 30 мм) қилиб олган ҳолда ишлаш. Бунинг учун заготовка уч кулачокли патронга қисиб, уни текис айлантирилади ва унга томон кескични суриб, зарур қатламли қиринди йўнилади.
2. Суппортнинг устки салазкасини заготовка ўқига нисбатан вертикал ўқ атрофида зарур бурчак (а)га буриш билан ишлаш.
Устки салазкани буриш бурчаги тубандаги формула бўйича аниқланади:
бу ерда В — конуснинг катта диаметри, мм; d — конуснинг кичик диаметри, мм; l — конус узунлиги, мм. Кейин кескични маълум қатламни йўнишга ростлаб, устки салазка дастасини унга томон бир текисда айлантириш билан қиринди йўнила боради. Одатда, кутилган конусни олшп учун қиринди бир неча бор шу йўсинда йўнилади (71-расм). Бу усулнинг камчилигига устки салазка юриш йўлининг кичиклиги, қўл билан дастани айлантиршида кескичнинг бир маромда текис юрмаслиги сабабли ишланган юзанинг текис чизиқмаслиги киради. Бу усулдан турли бурчакли калта, сирт юзаси текислиги пастроқ бўлган конуслар олишда фойдаланилади.
3. Қетинги бабка корпусини таглигига нисбатан кўндаланг йўналишда маълум масофага суриш билан ишлаш.
Бунинг учун ишланадиган конус бурчагига кўра, аввало кетинги бабка корпусини таглигига нисбатан кўндалангига неча мм га суриш зарурлиги тубандаги формула бўйича аниқланади:
Sin а қийматини формула (I) га қўйсак, у тубандаги кўринишга ўтади:
бу ерда L — конус узунлиги, мм; D — конуснинг катта диаметри, мм; d — конуснинг кичик диаметри, мм. Аниқланган h қиймат бўйича кетинги бабка корпуси таглигига нисбатан кўндалангига суриб қотирилади. Кейин кескични кесиладиган қатламга ростланади ва қиринди йўнилади. Бу усулнинг камчилигига кетинги бабканииг таглигида кўндалангига силжитиш 20 мм дан орттирилмаслиги, ички гозаларни ишламаслиги, марказларнинг ноқулай ҳолати ва тешикларнинг нотекис йўналиши кнради. Бу усулдан бурчаги 10—12° гача бўлган узун ко-иуслар олишда фойдаланилади.
4. Копир-чизғичдан фойдаланиб конус юзаларни ишлаш. Бу мослама ёрдамида конус юзаларни ишлашда заготовкани марказларга цилиндр заготовкаларни йўниб ишлагандек ўрнатилади (72-расм). Расмдан кўринадики, станок станинасининг орқа томонига плита, унга копир-чизғич 2 ўрнатилган. У бармоқ 3 теварагида маълум бурчакка бу!рила олади ва болтлар 4 билан қотирилади. Копир-чизғичга ползун 5 кийдирилиб, суппортнинг кўндаланг салазкаси 6 га тортқи ва қисқич 8 орқали бириктирилган. Заготовкага ишлов бериш учун копир-чизғични станок марказлари чизиғига нисбатан конус бурчагининг ярим қийматига буриб, болтлар билан котирилгач, кўндаланг салазка винти билан боғланган гайкаси ажратилади.
З аготовка айланиб турганида кескнчни зарур қатламли қиринди йўнишга ростланади, салазка 9 нинг бўйлама юришида ползун копир-чизғичда сирпаниб, кўндаланг салазка ҳам кўндалангига ҳаракатланадн. Шундай қилиб, бу ҳар икки ҳаракатларнинг қўшилиши натижасида кескич марказлар чизиғига нисбатан ишланувчи конус бурчагининг ярим қиймати бурчаги бўйлабҳаракатланади. Бу усулнинг юқрридаги усулдан афзалликларига станокнинг ишга осон ростланиши, ташқи ва ички конус юзаларининг ишланиши, кескичнинг бир текисда юриши киради, шу сабабли аниқ ўлчамли, текис юзалар ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |