Шўртоб тупроқлар
Шўртоблар асосан дашт ва ўрмон-дашт зоналарида тарқалган, кам унумли ёки мутлақо унумсиз ўзига ҳос тупроқлардир. Булар алоҳида ландшафтларни эгаллаб, сингдириш комплексида алмашинувчи натрий иони сақлангани учун ўта ишқорий реакцияга эгадир.
Бир-биридан кескин фарқ қилувчи уч хил хусусиятли генетик қатлам бу тупроқлар учун хосдир. Булар қуйидагилар: 1. Элювиал “А” қатлами, шўрдан ювилган, чириндили ишқорий деградацияга учраган (солод тупроғига ўтиш жараёни), япроқсимон структурали ва енгиллашган механик таркибли. Бу қатламнинг қалинлига 5-15-20 см гача; 2. Иллювиал “Б” қатлами, қалинлиги 5-15-20 см гача, устунсимон призмасимон структурали зич консистенцияли, ишқорий реакцияга эга сувли сўрим билан аниқланадиган умумий ишқорликнинг миқдори 0,1% атрофида, рН-9 атрофида алмашинувчи натрий иони сингдириш сиғимининг 20-25% идан кўпроғини ташкил қилади; 3. Карбонат, сульфат 18 хлорид тузларининг кристаллари ва чўкмалари кўп бўлган, тупроқ ҳосил бўлиш жараёни таъсирида унчалик ўзгармаган, тупроқ ҳосил қилувчи она жинсидир. Бу қатлам тузларга жуда бой.
Шўртоб тупроқлар ҳам гидрогеологик рсжимга қараб, иккига бўлинади: 1. Ўтлоқи шўрхоклашган шўртоблар. Сизот суви 3-5-8 м чукурликда. 2. Сизот сувларнинг чуқурлиги 20-30 м ва ундан ортиқ бўлса, дашт шўртоби деб атаймиз.
Шўртоблашган дашт ва чўл тупроқлари
Дашт зонасининг жанубий қисмларида қора, каштан ва кўнғир тупроқлари, шунингдек, чўл зонасининг суртус-қўнғир тупроқлари орасида шўрхок тупроқлари билан бир қаторда шўртобланган тупроқлар ҳам тарқалган.
Бу тупроқларда ёғингарчилик етарли бўлган йилларда ғалла экиб, юқори ҳамда аъло сифатли ҳосил олиш мумкин. Лекин намгарчилик танқис бўлган йиллари эса ҳосил ва унинг сифати жуда ёмонлашиб, ҳатто ҳосил мутлақо бўлмаслиги ҳам мумкин.
Умуман шўртоб ва шўртоблашган тупроқларни ўзлаштиришда асосан уни муҳитини физиологик нордон томонга ўзлаштириш учун нордон ўғитлар, гўнг, ўсимликларнинг илдиз қолдиқлари, олтингугурт, гипс кўплаб ишлатилади. Булардан ташқари чуқур қилиб ағдариб ҳайдалган ер офтобда яхшилаб. тобланиб қуритилиши, қишда эса музлатиши ҳам яхши натижа беради.
Тақир тупроқлари. Чўл зонасининг шўри ювила бошлаган ўзига хос, алоҳида ландшафтларининг унумсиз, ташқи кўринишида "кафтдек" текис, тупроқ сирти бир хилдаги полигонал ёриқли ғовак қатқалоқ билан қопланган олий ўсимликларсиз - яланғоч, лекин лишайник ва сув ўтларининг нишонлари бўлган тупроқлардир. Бу тупроқлар асосан, Амударё, Сирдарё, Мурғоб, Теджен дарёларининг Кура дельталари ва Қорақум ҳамда Қизилқумнинг йирик бархан қумлар оралиқларида кенг тарқалган. Сув ўтказиш жуда ёмон бўлганлиги учун бу тупроқ ёғингарчиликдан сўнг саёз кўлларга айланиб, мана шу вақтда лишайник ва сув ўтлари шиддатли ривожланадилар. Бу кўллар эфемер кўллар бўлиб, тезда қуриб кетади.
Тақир тупроқнинг мутлақо унумсизликлари, дастлаб сув ва физик хоссаларини ўта ёмонлиги, юқори ишқори муҳити ўта қолдиқ шўрлиги, тупроқ чириндисининг жуда озлиги, ниҳоят ҳамма тупроқлар учун хос бўлган замбуруғ ва бактерия микрофлораларнинг бу тупроқларда йўқлигидадир.
Тақир тупроқлар жуда ёмон сув ўтказиш ва физик хоссаларга эга, шунга кўра, булар суғориш учун берилган сувларни ҳам жуда ёмон қабул қилиб, ҳайдалган қатлам йирик кесакларга палахса-палахса бўлиб бўлиниб, бу ҳосил бўлган йирик кесаклар туз билан тўйинган ҳолда тезда қотиб қоладилар.
Тақир тупроқларни ҳам физик хоссалари, кимёвий таркиби ва тақирлик хусусиятларининг намоён бўлишига қараб, бир қанча группаларга бўлиш мумкин.
Тақир тупроқларнинг сизот сувлари чуқур бўлганлиги учун уни ўзлаштирганда захкаш ва зовур каналларни сизот сувининг кўтарилиш тезлигига қараб, 2-6 ва ҳатто, 10 йилликдан сўнг ҳам ўтказиш мумкин. Сизот сувларнинг кўтарилиш тезлиги тупрокнинг механик таркиби, суғориш режими ва жойининг гидрологик шароитига қараб ўртача бир йилда 1 м га тўғри келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |