16-Маъруза: Зовурларни жойлаштириш тизими ва улардан фойдаланиш
Зовур қазишда коллектор-зовур тармоқларини режада тўғри жойлаштиришнинг муҳим ахамияти бор. Зовурни ернинг асосий нишаби бўйлаб суғориш каналлари ўртасидан ўтказиш маъқул. Бу ҳолда зовурга қўшни бўлган иккала суғориш каналларидан сингиб кирган сувларнинг босими таъсирида сизот сувлар тупроққа оқиб келиб йиғилади, тупроқ шўрдан тез ва сифатли тозаланади.
Сизот сувлар оқими йўналишидаги зовурлар сизот сувларнинг оқиб кетиши учун энг яхши гидравлик нишабликка ҳам эга. Бўйлама ва кўндаланг (сизот сувлар оқимига кўндаланг) зовурларга иисбатан текис ва анча катта босим билан ишлайди; шунинг учун ҳам бу зовурларда сизот сувлар катта тезликда оқиб туради.
Каналлар бир томонлама сув берадиган бўлса, каналга яқин жойлаштирилган сув йиғиш зовурларидан сизот сувлар яхши оқиб кетмайди.
Каналлар икки томонлама сув берадиган шароитда сув йиғиш зовурларини уларнинг оралиғи ўртасидан ўтказиш мақбул бўлди.
Зовурни чуқурлаштирган сари сизот сувлар босимининг таъсири ҳам зўрайиб боради ва зовурда сув оқимининг кўпайишига шароит яратади. Зовур қанча чуқур бўлса, сизот сувлар сатҳи ҳам шунчалик пасаяди ва зовурнинг таъсир доираси ҳам шунча узоқ бўлади.
Зовур ва сув тўсар қатлам канча чуқур, майдондаги табиий зовур-сув сингдириш қанча яхши бўлса, зовурлар ўртасидаги масофа ҳам шунча катта олинади. Тупроқ-грунтнинг фильтрация ва сув бериш коэффициенти ошганида масофа катталашиб боради.
Фильтрация коэффициенти (ФК) тупроқ-грунт қатламини тўйинтирган сувнинг сизиб кириш тезлиги (м-сутка) билан аниқланади. Бу коэффициентнинг қиймати суткасига 0,1-1 м дан (сув шимиши ёмон бўлган жуда оғир таркибли фунтлар учун) 5-10 м гача бўлади.
Сув бериш коэффициенти (CK) тўла нам сиғимигача тўйинган тупроқдан эркин оқиб чиққан сув ҳажмининг шу грунт ҳажмига бўлган нисбатини кўрсатади.
Зовурлар орасидаги масофани ҳисоблашда зовур суви оқимининг берилган модули назарда тутилади. Дренаж оқимининг модули вақт бирлигида ҳар гектардан келадиган сув сарфидир. Дренаж оқими модулининг қиймати ортса, зовурлар оралиғидаги масофа қисқароқ олинади ва аксинча, модуль миқдори камайса, зовурлар оралиғидаги масофа каттароқ олинади. Зовур оралиғидаги масофа зовур чуқурлигига ва сизот сув сатҳининг пасайиш тезлигига ҳам боғлиқ. Зовур қанча чуқур, сизот сув сатҳи қанча тез пасайса, зовур оралиғи ҳам шунча қисқа бўлиши лозим.
2-2,5 м чуқурликдаги зовурлар оғир таркибли грунтларда 100-125 м, енгил таркибли грунтларда 200-300 м масофадаги сизот сув сатҳини пасайтира олади. Ўрта ва кучли шўрланган ерларда қазилган зовурларнинг оралиқ масофаларини тахминан 40-жадвалдан олиш мумкин.
41-жадвал
Чуқурлиги 2-2,5 м бўлган зовурларнинг тавсия этиладиган оралиғи
Зовурни қазишдан олдин сизот сувининг чуқурлиги, м
|
Зовурлар оралиги, м
|
оғир
тупроқларда
|
ўртача тупроқларда
|
енгил тупроқларда
|
2-3
1-2
0-1
|
250-300
200-250
100-150
|
300-400
250-300
150-200
|
400-600
300-400
200-300
|
Do'stlaringiz bilan baham: |