7 – Маъруза: Суғориш тизимларида сув ўлчаш Режа


таянч гидрометрик постлар



Download 187,62 Kb.
bet2/39
Sana21.02.2022
Hajmi187,62 Kb.
#73036
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
dexqonchilik ma'ruza umumiy

таянч гидрометрик постлар сув манбаидаги сувни ҳисобга олиш мақсадида тизимга сув олиш нуқтасидан юқорида, манбада бошқа давлат гидрометрик постларни йўқ бўлган ҳолатларда ўрнатилади;

  • бош гидрометрик пост: тизимга манбадан олинадиган сувни ҳисобга олиш мақсадида тизимни қулоқ бошида (сув иншоотида, ёки канални бош қисмида) ўрнатилади;

  • доимий ишловчи гидрометрик постлар: тизимдаги ҳар бир сув тугунида, ҳамда сувдан фойдаланувчи хўжаликларни қулоқ бошларида, тақсимланган сувни ҳисобга олиш учун ўрнатилади;

  • ташама гидрометрик постлар тизимга олинган, аммо фойдаланилмай ташлаб юборилган сувни ҳисобга олиш мақсадида ташама қисмларида ўрнатилади;

  • мувозанат гидрометрик постлар мувозанат майдонлари чегараларида суғориш, ташама ва зах қочириш тармоқларида ўрнатилган бўлиб, сув мувозанатини аниқлашда ва суғориш тизимларида ҳақиқий сув исрофгарчилиги миқдорини аниқлашда қўлланилади;

  • махсус гидрометрик постлар илмий тадқиқот ва қидирув тадқиқот ишларини амалга оширишда қўлланилади.

    Мувозанат гидрометрик постлар: сув сатҳини кўрсатувчи рейка ва махсус кўприк билан жиҳозланади. Бу ерда сув сатҳи қийматини билган ҳолда тарировка графигидан сув сарф қиймати аниқланади. Мабодо сув ўлчаш иншоотлари мавжуд бўлса гидрометрик створга ҳожат қолмайди.
    Бош ва мувозанат гидрометрик постларда кузатув ишлари ёзда кунига 3 маҳал – соат 7,13 ва 19, қишда 2 маҳал - соат 7 ва 13 да амалга оширилади.
    Сувдан фойдаланувчига бериладиган сув миқдорини унга борадиган канални ўзгармас кўндаланг кесим юзасидан фойдаланган ҳолда аниқлаш мумкин. Бунда сувнинг чуқурлиги рейкалар ёрдамида аниқланади. Табийки, бундай кўндаланг кесим олдиндан тарировка қилинган бўлади [8].
    Сув миқдори қийматини аниқроқ белгилаш учун махсус сув ўлчаш қурилмалари ўрнатилади. Мелиоратив тизимларда ҳозирги кунга келиб кўплаб сув ўлчов қурилмалари тавсия этилган ва қўлланилмоқда.
    Улар сувни ўлчаш услуби бўйича қўйидаги асосий гуруҳларга мансубдир:

    • сув ўлчаш регуляторлари–ўз таркибида сув ўлчаш қурилмаси бўлган бошқарилувчи гидротехник иншоотлар;

    • транзит сув сарфини ҳисобга олувчи сув ўлчаш иншоотлари ва қурилмалари (водосливлар, даражаланган новлар, остоналар, учлик ўрнатма ( насадка) лар ва ҳ.о.);

    • тарировка қилинган иншоотлар;

    • ўлчов ва назорат асбоб ва қурилмалари.

    Транзит сув сарфини ҳисобга олувчи сув ўлчаш иншоотлари ва қурилмалари:
    Суғориш тизимларида энг кўп қўлланилиб, бунда сув сарфини ҳисобга олиш, сувни маълум бир белгиланган ва назорат гидропостлари кесимидан ўтишига ва бунда сув ўлчаш иншоотлари ҳамда қурилмалари ёрдамида сув сатҳини ўлчашга асосланади. Улар асосан қуйидаги турларга бўлинади:

    • турли тузилишдаги ўзан гидрометрик постлари (САНИИРИ, Вентури – Паршал);

    • сув ўлчаш остоналари (САНИИРИ –(ВПС) Крамп, Вентури-Паршал, ГГИ) сув тушургич (водослив)лар (Томсон, Чиполетти, Иванов); даражаланган новлар (САНИИРИ, Вентури-Паршал).

    Ҳаётга ҳозирда кўплаб ўлчов ва назорат асбоб ҳамда сув ўлчаш қурилмалари кириб келмоқда. Уларнинг кўрсаткичлари орқали улардан оқиб ўтаётган сув сарф миқдори ёки оқиб ўтган сув ҳажмини бира тўла аниқлаш имкони туғилади.
    Улар турига:

    1. Сув сатҳини назорат қилувчи ва белгилаб борувчи қурилма ва асбоблар (Валдай, ГР-38, УМ 2-30-0НБТ-а, ДУ×–1, ДУП-1, ДУК–1, ЭРСУ-3, УА1);

    2. Сув тўсқич (шит)ни ҳолатини қайд этувчи ўлчагичлар (ИПЗ-1, ИПЗ-2);

    3. Сув сарфини ўлчовчи асбоблар (ИРВ-1, ДРИ-2, ДС-64-3М).

    Босимли қувурларда сув сарфини ҳисобга олувчи асбоб ва қурилмалар (Вентури соплоси ва Вентури трубкаси, индукцион сув ўлчагич (ИР-П, ИР-51) ва ҳ.о.лар) киради.

    1. Кичик сув сарфли каналлар ва муваққат суғориш тармоқларида сув ўлчашда юпқа деворли сув ўлчагич асбоб (водослив)лардан кенг фойдаланилади [1, 2, 6, 9].




    Download 187,62 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish