ШЎРХОКЛАШГАН ВА ШЎРХОК ТУПРОҚЛАРНИНГ МЕЛИОРАЦИЯСИ
Шўрхок тупроқларнинг мелиорацияси ҳақида жуда кўп ишлар қилинган. Шу катори кейинга йилларда ўзбек олимларимиздан проф. Л.Турсунов ва О.Комиловнинг олиб бораётган ишлари диққатга сазовордир.
Шўрхоклашган ва шўрхок тупроқларнинг муваффақиятли мелиорациясида биз тупроқнинг ҳайдаладиган ва ўсимлик илдизлари тарқаладиган қатламидаги сувда эрувчи туз миқдорини 0,3-0,4% дан сизот сувларидаги эриган тузларни ҳар бир литрида 2-3 г/л келтириб, бу икки кўрсаткични ўсимликларнинг бутун вегетацияси даврида шу миқдордан оширмасдан сақлашга эришмоғимиз шарт.
Агарда шўрхок тупроғи - актив шўрхок группасига кирса, унда бу тупроқларни туздан тозалаш учун албатта яхши ишлайдиган горизонтал ёки вертикаль зовурларнинг яхши ишлашини таъминлаб, сўнгра ювиш керак.
Тупроқнинг шўр ювишлик даражаси (қуруқ қолдиқ 2%) механик таркиби қумоқ, сизот суви ўрта даражада шўрланган бўлса: У=1x400x2-100=700) бўлади. Табиий, шунча сувни тупроққа бир йўла сиғдириб бўлмайди, шунинг учун ҳам умумий сув нормасини 150-200 мм дан ёки ҳар гектарига бир ярим - икки минг кубометрдан қилиб тақсимлаб, уни эрта куз ва баҳор ойларида берамиз.
Шўрхок ва шўрхоклашган тупроқларнинг тузларини ювилиб кетиши жуда узоққа чўзиладиган жараёндир.
Тузларнинг муваффақиятли ювилиши ҳамда олдин ювилиб, тузидан тозаланган тупроқни ширин сақлаб туришга фақатгина сунъий ўтказилган системаларнинг бетўхтов, яхши ишлаб туришлари орқали эришиш мумкин. Кўп йиллик тажрибалардан маълум бўлишича, бу борада горизонтал очиқ ва ёпиқ зовурлар экономик жиҳатдан энг арзони ва фойдали деб топилган.
Шўрхок тупроқларнинг мелиорацияси даврида горизонтал зовурлар қуйидаги вазифаларни бажариши шарт.
1) Шўр сизот сувларнинг энг камида критик чуқурлигидан 30-40 см пастга туширилиши;
2) Сизот ва зовур шўр сувларини суғориладиган ер майдонидан ташқарига оқиб туриши ва шу борада тупроқ ва сизот сувларининг чучук сувлар билан алмашинувини;
3) Суғориладиган экин майдонини табиий оқимсизликдан қутқариб, сизот ва зовурлар сувларини умумий оқимини таъминлашни ва ниҳоят, тузларнинг қайтадан реставрацияси орқали тупроқларни шўрлатишдан сақловчи туз ва сув режими ҳосил қилиб, уни сақлашни таъминлаш керак.
Мелиоратив даврда зовур системалари шўрхок ва шўрхоклашган тупроқларнинг шўрини ювиш ва ювинди шўр сувларни майдондан ташқарига чиқишини таъминлаш керак. Бу даврни ҳам икки босқичга бўламиз:
а) тупроқнинг ўсимлик илдизлари тарқалувчи қатламини оптимал
даражагача туздан тозалаш даври;
б) шўрхок тупроқларнинг остидаги сизот сувларининг концентрациясини оптимал шўрлик даражасигача камайтириш даври.
Бу даврнинг биринчи босқичида катта сув нормалари билан 2-3 йил шўр ювиш ишлари олиб борилади. Шунинг учун бу босқичда, зовур каналлари шўр ювиш учун берилган сувларнинг 60 - 80% ини майдондан ташқарига ташлашни таъминлаш керак.
Бу зовурлардан фойдаланишнинг иккинчи босқичида, асосан, сизот сувларнинг тузини камайтириш кўзда тутилади. Бироқ сизот сувларни чучуклаштириш оғир, узоқ муддатга чўзиладиган ва жуда кўп сув талаб қиладиган иш. Шўрхоклар мелиорациясининг бу босқичида сизот сувларини чучуклаштириш ва тупроқларни туздан тозалаш, экинларни нормал суғориш билан қўшиб олиб борилиши мумкин.
Булардан ташқари, вақти-вақтида 1-3 м3 сув билан кузги-қишки тупроқ ювиш ишларини ҳам ўтказиб туриш керак. Мелиоратив даврнинг бу босқичида суғориш учун бериладиган сувнинг 25-30%и зовурлар орқали чиқариб ташланади. Мелиорациянинг иккинчи даври - эксплуатация (нормал ишлаш) даврида тупроқ тузлардан тозаланиб, сизот сувларнинг шўрлик даражаси бир литр сувда 2-3 г дан озайгандан сўнг бошланади. Сизот сувларнинг минерализацияси критик шўрликдан озайгандан сўнг, бу сув энг қиммат хўжалик сувига айланиб, бу сувдан ариқ суви қатори маданий ўсимликлар ҳам фойдалана оладилар.
Мелиорациянинг бу даврида шлюзлаш йўли билан сизот сувларни янада ер бетига яқинроқ чуқурликда сақлаб туриш ҳам мумкин. Бу йўл билан субирригацияга эришиш, сақлаб туриш, ўтлоқи тупроқ ҳосил бўлиши жараёнларини таъминлаш орқали тупроқлардан юқори ҳосил олишга эришиш мумкин. Шундай қилиб, сизот сувлари тўлиқ чучуклашганидан сўнг, зовурлар тупроқни туздан тозалаш билан бирга, ўсимликларнинг ер остидан суғориш субирригация ролини бажариши керак.
Ҳурматлм ўқувчилар! Тупроқни тубдан мелиорация қилиш масалалари ҳозирча тўлиқ ҳал бўлмаган. Айниқса, ҳозирги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан халқимизни тўлиқ таъминлаш, ерларимизнинг унумдорлигини ошириш, тупроқларни сув, шамол эрозиясидан, иккиламчи шўрланиш ва ботқоқланиб унумдорлигини йўқотиш, бу орқали бутун биосферадаги тупроқнинг роли ва ўрни йўқолиб, биогеоценозли - жараёнлар оқимининг бузилишидан сақлаш, тупроқ мелиорациясида қилинадиган мураккаб ва оғир ишларнинг бир қисми холос.
Тупроқ халқимизнинг энг ноёб ва қимматли бойлигидир. Уни севинг, ундан тўғри фойдаланинг, келажак авлодларимиз учун серунум, юқори даражада маданийлашган тупроқлар қолсин.
Қишлоқ хўжалигининг бундан кейиши ривожланиш механизацияси, мелиорация ва селекциягагина эмас, балки қилинадиган ишларнинг жойини, регионал шароитини ҳисобга олиб районлаштиришга ҳам боғлиқдир. Шу билан бирга тупроқшунослар тузган йирик масштабли тупроқ эрозияси, тупроқларнинг сифати ва экономик баҳоси каби карталари, қишлоқ хўжалик ишларини олиб борилишида асос қилиб олиниши керак.
Максимум тузи бўлган қатламнинг жойланиш чуқурлигига қараб тупроқлар қуйидагича бўлинган: Максимум тузи 150 см дан чуқурликда жойлашган бўлса - ширин; 100-150 см оралиғида бўлса - чуқур шўрланган; 70-100 см оралиғида бўлса - чуқур шўрхоклашган; 30-70 см оралиғида бўлса - ўрта шўрхоклашган; 5-30 см оралиғида бўлса юза шўрхоклашган тупроқлар деб айтилади.
52-жадвал
Тупроқларни шўрланиш даражасига қараб классификациялари.
1. Озарбайжон тупроқлари учун А.А.Шонин таклиф қилган классификация
Тупроқлар
|
Сувли сўримда аниқланувчи умумий тузлар
қуруқ қолдиқ миқдори, % ҳисобида
|
Хлорли шўрланиш
устунлик қилганда
|
Гипс зонаси оз бўлиб, хлорли сульфатли шўрланишда
|
Гипс зонаси кўп бўлиб,
сульфатли шўрланиш
устунлик қилганда
|
|
Кучсиз шўрланган
Ўрта даражада
шўрланган
Кучли шўрланган
Ўта кучли шўрланган
Шўрхоклар
|
0,2-0,6
0,6-1,0
1,0-2,0
2,0-3,0
3,0
|
0,4-0,8
0,8-1,2
1,2-2,2
2,2-3,2
3,2
|
1,0-1,3
1,3-1,7
1,7-2,7
2,7-3,7
3,7
|
|
53-жадвал
2. Вахш воҳаси тупроқлар учун О.А.Грабовская таклиф
этган классификация
Тупроқлар
|
Тупроқнинг 0-50 см қалинлигидаги
|
сувда эрувчан умумий
тузлар (қуруқ қолдиқ),
% ҳисобида
|
хлор ионининг миқдори, % ҳисобида
|
Шўрланмаган
Кучсиз шўрланган
Кучли шўрланган
Шўрхок
|
0,35
0,35-1,6(0,68)
0,6(0,8)-1,0(1,5)
1,0(1,5)
|
0,03
0,03-0,20
0,20-0,40
0,40
|
54-жадвал
3. Ўзбой ўзани (марказий Қорақум чўли) тупроқлари учун
А.Н.Розанова ва Е.В.Лобовалар таклиф этган классификация
Тупроқлар
|
Сувда эрувчан умумий тузлар (қуруқ қолдиқ), % ҳисобида
|
|
|
Кучсиз шўрланган
Ўта даражада шўрланган
Кучли шўрланган
Шўрхок
|
0,25-0,65
0,50-0,70
0,7-1,0
1,0
|
|
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |