ТУПРОҚ-ГИДРОГЕОЛОГИК, АГРОТЕХНИК ВА МЕТЕОРОЛОГИК
ОМИЛЛАРИГА ҚАРАБ ШЎР ЮВИШ САМАРАЛИЛИГИ
Шўр ювишда эришиладиган муваффақият биринчи навбатда тупроқдан тузларни ювиш жараёнида сувдан қанчалик самарали фойдаланишга боғлиқ.
Сувнинг ювиш таъсири самаралилигини муайян коэффициента (К) билан ифодалаш қулай. Бу коэффициентнинг қиймати тупроқдан ювилган тузлар миқдорини шу тузларни ювишга кетган сув ҳажми билан таққослаб аниқланади.
Шўр ювишда тупроқдан тузларни кетказиш агротехник, тупроқ-гидрогеологик, метеорологик омилларига боғлиқ. Тупроқ агротехника жиҳатидан ювишга тайёрлаш ва шўри энг яхши муддатларда ювилганда ювиш самаралилиги асосан тупроқ-гидрогеологик омилларга боғлиқ бўлади.
Буларнинг асосийлари:
-тупроқ-грунтнинг сув физик хоссаси ва тузилиш характери;
-тупроқнинг шўрланиш даражаси ва тузларнинг таркибидир.
Ҳар қандай тупроқ шароитларида ҳам сизот сув сатҳи қанчалик чуқур (шўр ювиш бошида ва шўр ювиш охирида) бўлса, шўр ювиш самараси ҳам шунча юқори бўлади.
Бу ҳолни деярли бир хил шароитда, яъни тупроғи бир хил даражада шўрланган, шўр ювиш учун бир хил миқдорда сув берилган ерлардаги сизот сувлар сатҳи турлича чуқурликда жойлашган тупроқни ювишдан олинган натижаларни солиштириш йўли билан тасдиқлаш мумкин.
Жадвалдан кўринишича, шўр ювишда сизот сув сатҳи қанча юза жойлашган бўлса, сувнинг шўр ювиш самараси ҳам шунча кам, шунга биноан тупроқнинг шўрсизланиш даражаси ҳам кам бўлади. Сизот сув сатҳи юза жойлашганда механик таркиби оғир бўлган тупроқларнинг шўрсизланиш жараёни ҳам жуда суст бўлади. Бунга сабаб, сизот сув сатҳи юза жойлашганда тупроқнинг эркин сув сиғими жуда кичик бўлиб, унга сув жуда кам сиғади сув оқимининг тезлиги эса жуда паст, суст бўлади. Бундай шароитда шўр ювиш ҳам анча қийинлашади, чунки тупроқ капилляр дамланган нам билан кучли тўйинган бўлади.
42-жадвал
Сизот сув сатҳининг жойлашиш чуқурлигига қараб шўр ювиш самараси
Сизот сув сатҳини чуқурлиги (биринчи ва охирги суғоришда), м
|
Тузларни чиқариб юбориш умумий нормаси, м /га
|
Тупрокдаги хлор
(0-100 см), %
|
Хлор бўйича коэффициенти,
кг
|
ювишгача
|
ювишдан
кейин
|
Механик таркибига кўра ўртача тупроқлар
|
2,6-1;3
2,4-0,8
2,6-1,3
2,6-0,6
3,5-2,0
2,4-0,8
|
9070
10090
8950
8580
6540
8500
|
0,311
0,314
0,346
0,350
0,225
0,265
|
0,031
0,099
0,038
0,146
0,014
0,035
|
3,9
2,6
4,2
2,9
4,0
3,3
|
Механик таркибига кўра оғир тупроқлар
|
3,0-1,-
1,5-0,3
2,5-1,0
1,5-0,3
2,5-1,0
1,5-0,3
|
10580
8090
4780
5690
4570
6610
|
0,288
0,286
0,183
0,166
0,104
0,101
|
0,109
0,173
0,074
0,074
0,057
0,076
|
2,3
1,9
3,1
2,2
1,4
0,7
|
Шўр ювишгача, ювиш жараёнида ва шўр ювгандан кейин сизот сув сатҳининг жойлашиш чуқурлиги ернинг зовурлаштирилганлик даражасига боғлиқ. Ер қанчалик кўп (табиий ёки сунъий) зовурлаштирилган бўлса, шўр ювишда тупроқ шунчалик яхши шўрсизланиши мумкин. Зовур қазилганда қазилмагандагига қараганда сувни баравар ёки кам сарф қилиб, тупроқни чуқурроқ ва яхшироқ шўрсизлантириш мумкин эканлигини жадвалдан билса бўлади.
Суғориладиган ерларни имкони борича зовурлаштириш - шўр ювиш самарасини оширувчи, асосий ва ҳал қилувчи омилдир.
Механик таркиби енгил тупроқларга қараганда, механик таркиби оғир, зич тупроқлардан шўр кам ва қийин ювилади. Тупроқнинг тагида қум қатлами турса, шўр ювиш осонлашади, зич, соз қатлами турганда эса қийинлашади.
Таркибида қумлоқ, енгил ва ўртача қумоқ кўп бўлган донадор увоқли тупроқ ва грунтлар кам сув сарф қилган ҳолда жуда тез ювилилиб, шўрсизлантирилади. Сувнинг шўр ювиш самараси туз таркибига ва тупроқнинг шўрланиш даражасига боғлиқ бўлади. Бу қонуният тажриба далиллари жадвалида яққол кўринади (43-жадвал).
43-жадвал
Зовурлаштирилган ва зовурлаштирилмаган шароитда шўр ювиш самараси
Тажриба ўтказилган
жой ва йил.
Тупроқлар
|
Зовурлар оралиги,
м
|
Ювишдан олдин сизот сув чуқур-лиги, м
|
Шўр
ювиш
нор-
маси,
м3/га
|
Тупроқдаги хлор (0-100 см)
|
Тупроқни
0,02% хлоргача шўрсиз-
лантириш чукурлиги, м
|
Хлор бўйича коэф-фициент (К), кг
|
ювишгача
|
ювишдан кейин
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
Зовур қазилмаган ерларни ювиш
|
Ок олтин,
ўртача
қумоқлар
1943-1944 й.
|
-
|
2,6
|
9100
|
0,273
|
0,029
|
0,7
|
3,4
|
Оқ олтин,
ўртача қумоқлар
1942-1943 й.
Федченко, 1948 й. оғир қумоқлар
Юқоридагининг ўзи
Бухоро, оғир қумоқлар 1943-1944 й.
|
-
-
-
-
|
|
|
|
|
|
|
2,6
1,65
1,65
1,4
|
8800
6910
10450
6820
|
0,183
0,206
0,193
0,129
|
0,064
0,072
0,013
0,038
|
0,0
0,55
1,0
0,1
|
1,7
3,0
2,5
2,0
|
Зовур қазилган ерларни ювиш
|
Оқ олтин,
ўртача
қумоқлар
1937-1938 й.
Юқоридагининг ўзи
Оқ олтин, ўртача ва оғир
қумоқлар
1939-1940 й.
Федченко,
оғир қумоқлар
1940-1941 й.
Юқоридагининг ўзи
|
132
2,4-2,8
132
2,4-2,8
265
2,5-2,7
100
1,5
100
1,5
|
2,5
2,5
2,4
1,6
1,6
|
5000
1000
8830
6250
11300
|
0,248
0,171
0,217
0,261
0,303
|
0,010
0,009
0,004
0,030
0,077
|
2 2
3,0
3,5
0,7
1,85
|
14,2
4,7
6,0
6,1
1,9
|
Тупроқда туз қанчалик кам бўлса, уни ювиш шунчалик қийинлашади.
Қиш фаслида тупроқнинг пастки горизонталларидан устки горизонталларига сув буғлари тез ва кўп чиқиб келиши мумкин. Бу буғлар тупроқнинг устки горизонталларида совиб, суюқлик ҳолига келади: натижада тупроқни шўрсизлантириш оқимини ҳосил қилади. Шу билан бирга, тупроқни атмосфера сув буғлари ҳисобига ҳам конденсация намлиги билан бойитиш мумкин.
44-жадвал
Тупроқнинг шўрланиш даражасига қараб шўр ювиш сувининг самараси
Тажриба ўтказилган ер, йил ва шароит
|
Тузларни
чиқариб юбориш умумий нормаси,
м3 /га
|
Тупроқдаги хлор (0-100 см), проц.
|
Хлор бўйича коэффициент (К)
|
ювиш-
гача
|
ювиш-
дан
кейин
|
биринчи марта шўр
ювишда
|
Жами
шўр |
ювишда
|
Оқ олтин, 1943-44 й.
Ўртача қумоқ, шўр
ювишдан олдин сизот
сув сатҳининг чуқурлиги 2,6 м
Федченко, 1942-43 й.
Соз тупроқли гипсланган ётқизиклардаги оғир
қумоклар. Ювишдан олдин сизот сув сатҳини
чуқурлиги 1,2 м
Чоржўй, 1946 й. Қум
қатлам устида жойлашган оғир қумоқлар.
Ювишдан олдин сизот
сув сатҳининг чуқурлиги 2,0 м
|
9840
8950
8760
6630
5600
5430
3960
2650
2490
1903
2050
|
0,417
0,346
0,273
0,293
0,149
0,104
0,069
0,221
0,155
0,112
0,041
|
0,046
0,038
0,029
0,072
0,026
0,030
0,030
0,145
0,092
0,066
0,011
|
9,7
7,8
6,1
11,2
8,2
4,1
3,2
-
-
-
-
|
4,6
4,2
3,4
4,4
2,9
1,8
1,3
4,3
3,8
3,1
2,2
|
|
|
ТУПРОҚНИ ЮВИШГА ТАЙЁРЛАШ
Сувни оз сарфлаб, тупроқдан кўп тузларни ювиб юбориш учун қатор агротехник шартларга риоя қилиш зарур. Шўр ювишдан олдин далани яхшилаб текислаб чиқиш энг муҳим шартлардан ҳисобланади. Агар шўри ювиладиган даланинг юзи нотекис бўлса, у ерни текис ва етарлича шўрсизлантириб бўлмайди. Шароитга қараб шўр ювиш натижалари турлича бўлади. Суғориладиган шўрланган ерларни ювишга оид маълумотларни мисол қилиб келтирамиз (44-жадвал). Турлича асосий ишлов беришлар билан биргаликда шўр ювиш самаралилиги шўр ювиш муддатига боғлиқдир.
Ернинг шўри кечиктириб ювилганда (февраль-март ойларида) кузги шудгорлаш ўзининг эффектини анча йўқотади. Бу ҳолда пахта ҳосили ҳам шудгорлашгача ювилгандагига қараганда кам бўлади. Иккинчи ҳолда шўр ювиш олдидан далани ғўзапоядан тозалаб олинади ҳамда тупроқ чизель билан юмшатилади.
Пахта бир неча марта терилганда 20-25 сентябрдан 20 октябрь-1 ноябргача муддатда шўр ювилади. Кучсиз шўрланган тупроқда шўр ювиш нормаси 1800 дан 2500 м3 гача. Шўр ювиш учун эски эгатлар орқали сув қуйилади, сув суғорилаётган участкадан бошқа ёққа ташлаб қўйилмайди ва мавжуд суғориш тармоқлари (ўқариқлар, муваққат ариқлар)дан бўғот-уватлар сифатида фойдаланилади.
Демак, экиш олдидан шўри ювиладиган ернинг иқлим шароитига ва тупроқ мелиоратив хусусиятларига қараб тупроғига ишлов бериш ва шўрини ювиш лозим экан,
Do'stlaringiz bilan baham: |