ТУПРОҚЛАРНИНГ СУВ ВА ТУЗ БАЛАНСИ
Тупроқларни сув баланси дейилганда, унинг қатламларида намликни тўпланиш ва сарфланиш жараёни тушунилади. Туз баланси эса тупроқ ва унинг қатламларида тузларни тўпланиши ва тупроқ сизот сувларидан чиқиб кетиш жараёнининг умумий олинган маълумоти тушунилади.
Тупроқ сув ва туз баланси қатьиятлик билан алоҳида экин майдонларида, тупроқ-мелиоратив районларида, областларида, суғоришни бошқарув иншоотларида олиб борилади ва тупроқ ҳамда унинг бутун қатламлари билан бирга токи сизот сувигача ёки тупроқнинг ҳаво алмашиниш қатламигача ҳисобланади ва маълум даврда олиб борилади.
Тупроқ сув баланси А.А.Роде таклиф этган формула бўйича тупроқ ва унинг қатламларида намликни тўпланиш ва сарфланиш жараёни ҳисобланади.
В1= Во(Ос қ ГрП) - (Дқ Испқ ВПС қГрС)
Бу ерда В1 - тупроқ ва унинг қатламларидаги сув жараёнини текшириш даврининг охиридаги жамғармаси.
Во - тупроқ намлигини текширишни бошлаш олдидаги жамғармаси.
Ос-текшириш давридаги атмосфера ёғин-сочинининг умумий йириндиси.
К - текшириш давридаги конденсация кўрсаткичи.
ГрП - текшириш давридаги сизот сувлари орқали тупроқ қатламларида намликни тўпланиш миқдори.
Д - текшириш давридаги дисукция кўрсаткичи.
Исп - текшириш давридаги физик парланиш кўрсаткичи.
ВПС - текшириш давридаги намликни тупроқ қатламларидан ён-атрофга оқимининг кўрсаткичи.
ГрС - текшириш даврида сизот сувлари оқимининг кўрсаткичи.
Суғориладиган майдонларда келтирилган формулага қўшимча равишда яъни суғориладиган сувни миқдори (OB) ва ташланиб юбориладиган сувни миқдори (Сб) қўшилади. Бу кўрсаткич куйидага формулада ифодаланади.
В1= В0(Ос қ ГрП қ OB) - (Дқ Исп қ ГрС қСб)
Дала майдонларига оқиб келадиган ёки чиқиб кетадиган сувнинг миқдори мм сув устунига ёки м бир гектарга ёки бутун майдон бўйлаб ҳисобланади.
Тупроқларнинг сув ҳамда туз баланси уч хил кўринишда, яъни ижобий - бунда тупроқ ва унинг қатламларида текшириш даврининг охирида сув жамғармаси ортади. Салбий ҳолатда эса намлик жамғармаси камаяди ва ниҳоят, учинчи ҳолатда бир хил миқдорда бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда оқиб келадиган ва чиқиб кетадиган намликни миқдори текшириш даврининг охирида бир-бирига тенг бўлади.
Буни Н.М.Решаткина томонидан келтирилган жадвалда кўриш мумкин. Шурузак впадинасининг умумий майдони 6,4 минг гектар бўлиб, ердан фойдаланиш коэффициенти 0,66 га тенг.
25-жадвал
Шўрузак сув баланси (бир йиллик, млн м3 ҳисобида).
Тўпланиш ва сарфланиш
|
Вегетация даври
|
давр
|
Намликни тўпланиш даври:
1. Суғориш шохобчаларидан
фильтрацияланадиган намлик
2. Суғориш сувларини экин
майдонига келиши
3. Ёғингарчилик
4. Ер ости сувларни кириши
|
110,0
313,1
56,6
53,3
|
155,1
387,3
171,0
102,3
|
Жами
|
532 0
|
|
Намликни сарфлаш даври:
1. Коллектор ва зовурлардан
сувнинг оқими
2. Ер ости оқими
3. Жами парланиш
|
141,0
-
385,1
|
158,0
-
547,7
|
Жами фарқи
|
526,1
|
805,7
|
Туз баланси эса куйидаги формула бўйича ҳисобланади.
ΔS=S2қ(Skw-S)қSiw-Sv
Бу ерда S2 - маълум вақтда тузларни ҳеч қандай ўзгаришсиз миқдори.
Skw - сизот сувпари орқали тузпарни келиши.
Siw - суғориш сувлари орқали тузларни келиши.
Sv - ҳосил орқали тузларни чиқиб кетиши.
S - тузларни сизот сувлари орқали чиқиб кетиши.
Мисол учун, П.А.Керзум ва В.А.Ковдаларнинг Вахш водийси учун ҳисобланган туз балансини келтириш мумкин (кейинги бетда).
Келтирилган жадвалдан кўриниб турибдики, туз баланси бир, икки йил давомида 17 минг тоннага ортар экан.
Туз балансининг ўзгариш даври шўрсизланиш баланси йил давомида ўзгармай, бир хил миқдорда қолиши мумкин.
Бу кўрсаткичлар кўпчилик вақтда нисбий равишда олинади, чунки тузларни тупроқ ва унинг қатламларида тўпланиши ҳамда чиқиб кетишини аниқ ҳисобга олиш қийин, лекин уларнинг миқдори қайси томонга ўзгариши, яъни шўрланиш ёки шўрсизланиш жараёнини билишни ҳисобга олиш мумкин.
Тупроқ туз балансини ўрганиш ерларни мелиоратив ҳолатини яхшиланишда жуда катта аҳамият касб қилиб, ҳисоб қилиш эса вегетация даврининг бошида ҳамда охирида амалга оширилади.
26-жадвал
Тузларни баланс даври
|
Тузлар миқдори минг т
|
Тузларни тўпланиш даври
2,22 м тупроқ ва унинг қатламларида туз жамғармаси
1 м3 ли сизот сувининг таркибидаги туз жамғармаси
|
8640
1,664
|
Жами
|
10304
|
1 йил давомида суғориш сувлари орқали келган туз миқдори (0,8 г/л минераллашган бўлиб, сув миқдори 568,6 млн м3 )
|
455,0
|
Жами
|
10759
|
Тузларни сарфланиш даври
Коллектор зовурлар орқали тузларни чиқиб
кетиши
Вахш дарёси орқали тузларни чиқиши
|
376,4
70,6
|
|
Жами
|
438,0
|
1 йил давомида туз жамғармасининг фарқи
|
10321,0
|
Назорат учун саволлар:
Сизот сувларининг таркиби тупроқ хусусиятига қандай таъсир кўрсатади?
Сизот сувларининг критик чуқурлигини белгиловчи омиллар қайсилар?
Сизот сувларининг кимёвий таркиби қандай?
Do'stlaringiz bilan baham: |