7 – Маъруза: Суғориш тизимларида сув ўлчаш Режа


– Маъруза. Шўрҳок ва шўрҳокли, шўртоб ва шўртобли, тақирли тупроқлар ва қумликларни ўзлаштириш



Download 187,62 Kb.
bet29/39
Sana21.02.2022
Hajmi187,62 Kb.
#73036
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   39
Bog'liq
dexqonchilik ma'ruza umumiy

17 – Маъруза. Шўрҳок ва шўрҳокли, шўртоб ва шўртобли, тақирли тупроқлар ва қумликларни ўзлаштириш
Режа:

  • Шўрҳок ва шўрҳоксимон ерлар ўзлаштириладиган районлар. Шўрҳок ва шўрҳокли тупроқларнинг мелиоратив ҳолати, ўзлаштириш технологиялари (зовурлаштириш, текислаш, кузги-қишки шўр ювиш, шоли экиб шўрини ювиш, ўзлаштиришда қўлланиладиган агромелиоратив тадбирлар).

  • Шўртоб ва шўртобли ерлар ўзлаштириладиган районлар.

  • Шўртоб ва шўртобли тупроқларнинг мелиоратив ҳолати, ўзлаштириш технологиялари (зовурлаштириш, текислаш, кузги-қишки шўр ювиш, шоли экиб шўрини ювиш, ўзлаштиришда қўлланиладиган химиявий тадбирлар).

  • Ўзлаштирил-ган ерлардан фойдаланиш йўллари. Тупроқларни ўзлаштириш ва ўзлаштирилиши мумкин бўлган тақирли ва тақирсимон, гипсли, карбонатли тупроқлар, уларнинг мелиоратив ҳолати, ўзлаштириш технологияси, ўзлаштиришнинг ўзига хос усуллари (чуқур юмшатиш, тилмалаш, минерал ва органик моддалар солиш, қумлаш).

  • Қумликлар ва қумли тупроқлар тарқалган районлар. Қумликларни мустаҳкамлаш ва дарахтзорлар барпо қилиш. Қумликларни кўчишига қарши қўланиладиган агротехник тадбирлар. Кимёвий ва фитомелиорация.



Таянч иборалар:
Энг устки 0-30 ва 0-40 см қалинликда 1-3%, ва унда кўп сувда эрувчи тузи бўлган тупроқларни биз шўрхок тупроқлар деб атаймиз.
Табиий шароитда шўрхок тупроқларда ўсимлик ўсмайди ёки галофит суккулет ўсимликларигина ўсади.
Колхоз, совхозлар учун тупроқларнинг шўрлик даражаси картограммаларни тузишда биз сувда эрувчи тузларнинг кимёвий таркибига қараб шўрхок тупроқларни қуйидагича бўламиз:
Содали тупроқлар. Буларда асосан Na ва қисман Mg тузлари бўлиб, бу тузларнинг ўсимликка зарарлилик даражаси энг юқоридир. Бунинг сабаби, бу тузларнинг ишқорий даражаси 9,5-10,5 бўлишида. Бу тупроқларни ўзлаштириш учун мелиорация даврида тупроқнинг сув ўтказишини яхшилаш, чуқур қилиб плантаж билан ҳайдаш, вақтинчалик фойдаланиш учун саёз, лекин қалин зовур-ариқларни ўтказиш, гипс ва кислота қолдиқлари солиб, тупроқ муҳитини нейтраллаш керак. Шоли экиб, бу тупроқларни ёзда ювиш яхши натижа беради.
Бундай тупроқлар Ўзбекистонда жуда оз тарқалган, лекин Орол денгизининг қуриётган ерларида учрамоқда.
Сульфатли шўрхоклар таркибига тузлар билан шўрхоклар киради. Сульфат тузларининг ўсимликка токсик (зарарли) миқдори унчалик юқори эмас, тупроқ физикаси ҳам анча яхши, таркибида гипс бўлганлиги туфайли ювилганда шўртоблашмайди, зовур каналлари шўр ювиш даврида яхши фонда беради.
Хлоридли шўрҳоқлар. Бу тупроқларнинг таркибида CI- ва баъзи S04 тузлари бўлиб, бу тузларнинг токсик даражаси юқори. Хлорид шўрхоклари ва буларнинг сизот сувларида умумий туз миқдори ҳамма вақт юқори бўлади.
Нитратли шўрхоклар таркибига NaN03 тузлари бўлган тупроқлар киради. Ўсимликларга зарарлилиги жиҳатидан бу шўрхоклар хлоридли шўрхоклари билан тенг. Тупроқнинг шўрлик даражаси қанча кўп бўлса, бундай шўрхокларда хлор тузининг миқдори ҳам шунчалик кўп бўлади ва аксинча, шўрлик даражаси камайиши билан сульфат тузлари, ишқорий карбонат тузларининг миқдори ортади.
Актив шурхоқлар. Бу шўрхоклар сизот сувлари билан боғлиқ бўлиб, "пардали капилляр" сув ер бетигача кўтарила олиши мумкин бўлган чуқурликда ётадиган ерларда ҳосил бўлади. Агарда бундай тупроқларнинг сизот сувлари 5-10 г/л атрофида шўрланган бўлса, у вақтда бундай тупроқларнинг тузини 5000 м3 сув билан ювиш яхши натижа беради.
Бундай тупроқларнинг шўрини ювиш ва мелиорация даврида кўпинча саёз, оралиғи 30-40 метрдан ўтказилган вақтинчалик зовурлардан фойдаланилади.
Қолдиқ (қуруқ) шўрхоклар. Аксарият қуруқ арид иқлимли зоналарга сизот сувлари 10-15 м ва ундан ҳам чуқурроқда жойлашган бўлсада, лекин максимум тузи тупроқларнинг устки қатламида бўлган шўрхоклар бор. Бу шўрхокларнинг орасида "сохта қум" деб аталувчи чанг заррачалари билан туз аралашмаларидан ҳосил бўлган туз барханлари ҳам учрайди. Бундай туздан ташкил топган дюналар, барханлар шамол билан тарқалиб, атроф тупроқларни шўрлатувчи манбалик ролини ўйнайдилар.
Бундай шўрхокларни ўзлаштиришда унинг устки туз қатламини механик йўл билан суриб ташлаш мумкин, сўнгра тупроғига қараб, 7-10 минг куб сув билан дастлаб зовурларсиз, сўнг сизот суви кўтарилиб, бу ер бетидан 3,5-5,0 м чуқурликдан сўнг зовурлар ёрдамида яхшилаб ювиш тавсия қилинади.



Download 187,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish