СИЗОТ СУВЛАРИНИНГ КРИТИК ЧУҚУРЛИГИ
Сизот сувларининг критик чуқурлиги деб - сизот сувлари таъсирида тупроқ ва унинг қатламларида тузларни тўпланиш кўрсаткичи, шу сизот сувларининг юқорига кўтарилиш ва парланишии бошланиши вақтига айтилади. Бу кўрсаткич маълум чуқурлик - Н ва сизот сувларининг кўтарилиш вақти билан ўлчанади.
Буни қуйидаги формула билан ифодаланилади:
H=HkmқHkp-mtқ(pt-dt)].
Бунда: Нkm - сизот сувларни эритмасини капилляр мениск кучлар орқали кўтарилиш баландлиги.
Нкр - капилляр-пленкали кўтарилиш баландлиги;
m - парланиш, ҳар хил кўтарилиш кўрсаткичининг баландлиги чегараси; pt-кўрсаткич, атмосфера ёғин-сочини таъсирида сизот сувлари эритмасининг кўтарилиши;
d-диффузион тузларни кўтарилиш баландлиги.
Агар сизот сувларини кўтарилиш чегараси маълум омилларга, яъни (т ва р) га боғлиқ бўлмаганда эди, тузли эритма тупроқ ва унинг қатламларида (Нkm ва Нкр) тўпланиш чегараси бўлиб, тузларни тупроқнинг юқори қатламларида тўпланиши фақат вақт билан ўлчанар эди.
Тупроқларнинг шўрланиши иссиқ иқлимли ва юқори парланиш бўладиган ерларда тез кетади. Бунга сабаб қуруқ областларда сизот сувлари бошқа ерларга нисбатан кучли шўрланган ва сизот сувларини кўтарилиш баландлиги критик нуқтага етиши билан тупроқларни шўрланиши тезлашади, чунки шўрланган сизот сувлари критик нуқтага етиши билан кўпроқ капиллярлари орқали кўтарилади ва тупроқ юза қисмига яқинлашганда намлик парланиб, уни таркибидаги тузлар эса тупроқнинг юза қисмида тўпланади ва тупроқ шўрланади.
Сизот сувларининг критик чуқурлиги унинг тузлар билан тўйинишига боғлиқ, сизот сувларининг минерализацияси пасайиши унинг заҳарли тузлари миқдорини озайишига боғлиқдир. Мисол учун, Фарғона водийсининг тоғли районларидан пастга қараб оқаётган дарёлар текисликка яқинлашганда сизот сувларининг пайдо бўлиши зонасида шўрланиш даражаси 2-3 г/л бўлиб, тупроқ шўрланмаган ва дарё текисликка чиққанда шўрланиш даражаси 4-6 г/л га етиб, бу ерларда тупроқлар ҳам маълум даражада шўрлангандир.
22-жадвал
Сизот сувларининг критик чуқурлиги, м
|
Мумкин бўлган сизот сатҳининг
минерализацияси
|
умумий тузлар
|
хлор
|
0,8 -1,0
|
1 атрофида
|
0,17
|
10-1,5
|
1,0-2,0
|
0,17-0,27
|
1,5- 2,5
|
2,0-3,0
|
0,27-0,37
|
2,5- 3,0
|
3,0-5,0
|
0,37-0,69
|
3
|
5
|
0,6
|
О.А.Грабовская ва П.А.Керзумлар шу нарсани аниқлашганки, сизот сувларининг шўрланиш даражаси ортиши билан унинг критик чуқурлиги ҳам ортиб борар экан. Агар сизот сувларнинг шўрланиш даражаси камайса, унинг критик чуқурлиги ортса ҳам тупроқлар шўрланишдан ҳоли ҳисобланади. Шунга биноан сизот сувларининг чуқурлигига қараб мумкин бўлган шўрланиш даражаси мавжуддир. Мисол учун, Вахш водийсининг суғориладиган тупроқлари сизот сувларини критик чуқурлиги ва мумкин бўлган шўрланиш даражасини текшириш мумкин.
Шу нарсани эсдан чиқариш керак эмаски, шўрланган ширин сизот сувларининг сатҳини пастга тушириш мақсадга мувофиқ эмас, чунки бу ерларда шу сизот сувлари таъсирида ўтлоқланиш процесси давом этади, бу эса ўз-ўзидан тупроқларда чириндининг кўпайишига ва структура ҳолатини яхшилашга олиб келади. Агар шундай ерларни суғориш керак бўлса, сизот сувлари 2-4 м пастда бўлганда, биз тупроқлардан тўғри фойдаланган бўламиз.
Шунинг учун сизот сувларини критик чуқурлигини билиш тупроқлардан тўғри ва оқилона фойдаланиш билан бирга коллектор ва зовурлар қуриш унинг оралиғини аниқлаш билан унинг парланишига таъсири, тупроқни механик таркибига, структура ҳолатига ва ниҳоят етиштиралаётган ўсимликларни ҳосилдорлиги таъсирини, тупроқни билишимиз мумкин бўлади. Бундан ташқари, сизот сувларнинг чуқурлиги тупроқ қатламларида тузларни тўпланишини ва тарқалишини аниқлайди. Сизот сувлари қанчалик ер юзига яқин бўлса, тупроқларда ўсимликларнинг озиқланиш қатламида шўнчалик туз кўп тўпланади ва юқорига қараб ҳаракат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |