2022 йил 15-август куни тахминан соат 23-20 лар атрофида “Қўнғирот МТУ” УК қарашли Кунходжа станцияси навбатчиси Шамшетов Исламбек Мақсетбай ўғли (1992 йил 06 июнда туғилган оилали, 2 нафар фарзанди бор, темир йўлда иш стажи 2016 йилдан) станция биносига киришдаги йўлакчага чиққанида чап оёқ кафт, ташқи юзасини чаён (скарпион) чақиб олади.
И.М. Шамшетовга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, Қўнғирот тумани марказий шифохонасига олиб борилган ва у ерда шифокорлар томонидан оғир бўлмаган ташҳиси қўйилган. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Оғир
2022 йил 20-август куни тахминан соат 01-30 лар атрофида Тошкент шахридаги ер усти метро қурилишининг 12-бекати худудидан ўтувчи автомобил қатновининг вақтинча тўсувчи воситалар билан чегараланган (шлагбаум) қисмига давлат рақами 01/ В 004 WA бўлган COBALT русумли автомашина йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда тақиқланган худудга ҳаракатланган ва шу худудда иш фаолиятини олиб бораётган “Кўприкқурилиш” Трест УК га қарашли “Кўприкқурилишбутлаш” УКнинг қўриқчи Абдурашидов Шароф Абдунасим ўғлини (Самарқанд вилояти, Булунғир туманида 1999 йил 23 сентябрда туғилган, уйланмаган темир йўлда иш стажи 2019 йилдан) тўхташ ишорасига бўйсунмасдан уни уриб юборган.
Ш.А.Абдурашидовга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, 1-Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган, дастлабки тўлиқ тиббий текширув хулосасига кўра қўриқчи Ш.А.Абдурашидовни ўнг оёғи ёпиқ синиши қорин ва юз қисмларида оғир тан жарохат олганлиги ташхиси қўйилган. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Ўрта ўғир
2022 йил 03-июл куни “Кўприкқурилиш” трести УКга қарашли 67-кўприкқурилиш отрядининг бетон қуювчиси Турсинов Мовлонқул Хайдаралиевич (Сирдарё вилояти, Бойовут тумани Т.Латипов МФЙ, 1981 йил 04 апрелда туғилган, оилали 3 нафар фарзанди бор) Тошкент шахар Сирғали туманида жойлашган 13-сонли кўприкқурилиш отряди ишчилар яшаш шахарчасидан юк машинасига юк ортаётган пайтида темир опалубка сирғаниб кетиб ўнг оёғининг бармоқларига тушиб кетган ва дархол биринчи ёрдам кўрсатилиб 39 – сонли Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Тошкент вилояти филиали шифохонасига олиб борилган. У ерда шифокорлар томонидан “ўнг оёқ 3-4 кафт суяклари дистал қисмларидан очиқ ҳолда силжиб синишлари” ўрта оғир бўлган ташҳиси қўйилган. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Оғир
2022 йил 28 сентябр кунги №1687 сонли НГ в.б З.Э.Махаматовнинг телеграмма кўрсатмасига асосан, 2022 йил 20 сентябр куни тахминан 17-30 ларда “Кўприкқурилишбутлаш” УКнинг хайдовчиси Бахтиёр Аблязович Худойбердиев (Сирдарё вилояти, Боёвут туманида 1975 йил 26 мартда туғилган, оилали 3 нафар фарзанди бор, темир йўлда иш стажи 2020 йилдан) давлат рақами 01/764 АGA бўлган MAN CLA русумли автомашина Тошкент шахри Туркистон метро бекатини қайта таъмирлаш объектида ишлаётган вақтида Ш. Руставелли кўчасида бегона автобус билан тўқнашиб кетиши натижасида йўл транспорт ходисаси содир бўлган. Тўқнашув натижасида хайдовчи Б.А.Худойбердиев бош қисмида оғриқ борлигини айтган ва зудлик билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам касалхонасига олиб борилган. У ерда шифокорлар томонидан ёпиқ бош мия тўқималари лат ейиши ва бош мия чайқалиши оғир бўлган ташхиси қўйилган. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Ўлим
2022 йил 30 сентябр куни тахминан соат 09-00лар атрофида Тошкент вилояти Пискент туманида жойлашган “Кўприкқурилиш” Трест УК га қарашли 67-сонли Кўприкқурилиш отрядининг Пискент тош қум майдалаш цехи оператори Ражапов Зардавой Хикматович (тошкент вилояти, Пискент туманида 1967 йил 26 ноябрда туғилган, оилали, 2 нафар вояга етган фарзанди бор, маълумоти ўрта, ҳозирги лавозимда 2006 йилда) ҳудудида жойлашган 10/250-04 КТП (комплекс трансформатор нимстанцияси) турдаги трансформатор атрофини тозалаш ишларини олиб бораётган вақтида номаълум сабабларга кўра электр хавфсизлик талабларига зид равишда 10/250-04 КТП трансформаторнинг ҳимоя тўсиғидан ичкарига кирган ва трансформатор эшигини очиш натижасида элетр токи таъсирига тушиб воқеа жойида вафот этган. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.