Бахтсиз ходиса тафсилоти:
2022-йил 18-июнь куни тахминан соат 07-00 лар атрофида Қоровулбозор бекати ёрдамчи хўжалик қоровули(йирик ва кичик шохли молларни боқиш учун вақтинчалик тўлов шарти билан қабул қилинган) Ў. Файзиев катта шохли моллар фермасида жадвал бўйича ўз хизмат вазифасини бажараётганда яни йирик шохли молларни далага хайдаш вақтида, ўзининг эхтиётсизлиги туфайли йирик шохли молнинг сузиши оқибатида тан жарохати олган. Воқеага яқин жойда бўлган дам олишдаги корхона ишчиси Жўраев Бахтиёр 1-ёрдам кўрсатиб, Ў.Файзиевнинг илтимосига кўра енгил автомашина чақиртириб, Қоровулбозор туманида жойлашган уйига жўнатган.
Ў.Файзиев корхона рахбариятини ушбу холат бўйича огохлантирмасдан ўзининг яшаш худудидаги Вобкент туман тиббиёт бирлашмасига мурожат қилганида унга шифокорлар томонидан “чап томон қовурғаси тан жарохати” олганлиги ташхиси қўйилган. Тиббиёт бирлашмасига бориб ўрганилганда Ў.Файзиевнинг ахволи яхши эканлиги аниқланди.
Оғир бўлмаган
|
2022 йил 04-июль куни Самарқанд электр таъминоти дистанциясига (ЭЧ-8) Қарашли Маржонбулоқ контакт тармоғи (ТКТ-15) бўлими, электр хавфсизли бўйича IV – малакавий гуруҳи электромонтёри Нуралиев Жўрабек Ўткир ўғли (1997 – йил 27 – октябр Жиззах вилояти, Ғаллорол туманида туғилган, маълумоти ўрта махсус, уйланган, икки нафар фарзанди бор, темир йўлдаги иш стажи 2017 йилдан) билан оқибати оғир бўлмаган бахтсиз ҳодиса содир бўлган.
Бахтсиз ходиса тафсилоти:
2022-йил 04-июл куни тахминан соат 16-30 лар атрофида Ж.Ў.Нуралиев хизмат вазифасини бажариш учун 4 – сонли наряд – ижозат асосида иш бошига электр хавфсизлиги бўйича V - малакавий гуруҳи электромонтёри У.Қодиров ва олти кишидан иборат бригада аъзолари билан Ғаллаорол – Сангзор темир йўл бекатлари оралиғи 3626 км 8 пикетда 10 кВли хаво электр узатиш линиясини аввал демонтаж қилинган 91 ёғоч устунининг бетон устунча (пасынка)сини ердан казиб олиш вақтида, электромонтёр Ж.Нуралиев қўли сирпаниб кетиши оқибатида мувозанатини йўқотиб юзининг чап томони билан бетон устунча (пасынка)га урилган, Ж.Нуралиев зарба таъсирида ўзини ёмон ҳис қилганлиги сабабли Жиззах вилояти шифохонасига олиб борилган. Воқеа тафсилотлари ўргнаилмоқда.
|
Оғир
|
2022 йил 04 июл кунги №1263а сонли НГ З.Э. Махаматовнинг телеграмма кўрсатмасига асосан, 2022 йил 04-июль куни “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК га қарашли фуқаро иншоотларини қуриш филиалининг участка бошлиғи Отақулов Рустам Қаюмович(1973 – йил 5 –апрел Самарқанд вилояти, Ургут туманида туғилган, оилали 3 нафар фарзанди бор, темир йўлдаги иш стажи 1994 йилдан) билан оқибати оғир бўлган бахтсиз ҳодиса содир бўлган.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |