Воқеа тафсилоти:
ПМС-17 ишлаб чиқариш базасидан Навоий вилояти, Конимех тумани Амонтайтау станциясига ишчиларни яшаш вагонини иситиш учун ҳайдовчи Азиз Каримов бошқарувидаги “НOWO” русумли давлат рақами 80 365 GАА бўлган автомашинада тахминан кеч соат 22-10 лар атрофида кўмир ва ўтинлик олиб келган.
Автомашинани олиб келинган юклардан бўшатиш учун йўл устаси Х.Насриев яшаш вагонидан бир неча ишчиларни чиқарган. Автомашинадан олиб келинган юкларни тушириш учун М.Ёриев чақирилмаган. Йўл таъмирловчи М.Ёриев шу куни йўл устасига мазаси йўқлигини айтиб бир кунга ойлик сақланмаган ҳолда таътил сўраб ариза ёзиб расмийлаштирилган бўлиб, корхона томонидан буйруқ чиқарилган.
Йўл таъмирловчиси М.Ёриев йўл устаси томонидан юкларни тушириш учун кўрсатма бермаса ҳам ўзининг хоҳишига қараб автомашинани устига белгиланмаган жойдан, яъни зинопоя ўрнатилмаган жойдан чиқишга харакат қилаётганда, хайдовчи А.Каримов томонидан тўхтатилган, бу вақтда М.Ёриевнинг оёқлари автомашина балони устида бўлган ва у ўзини гавдасини орқага нотўғри ташлаши оқибатида ерга йиқилган.
М.Ёриевга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, Зарафшон шаҳар кўп тармоқли марказий касалхонасига олиб борилган. Шифокорлар берган хулосасига кўра М.Ёриевга “Ўнг болдир суягининг ўрта пастки учлигидан ёпиқ синиши” ташхиси қўйилган.
Оғир
|
2022 йил 09 феврал куни “Қўнғирот МТУ” УК қарашли Қўнғирот темир йўл масофаси (ПЧ-25) Раушан разъезди 16 сонли околотка йўл созловчиси Тлеуов Айбек Чимбаевич (20.09.1983 йилда туғилган, оилали, тўрт нафар фарзанди бор, темир йўлда иш стажи 2002 йилдан, лавозимда 07.07.2010 йилдан) билан оқибати оғир бахтсиз ҳодиса содир бўлган.
Воқеа тафсилоти:
2022 йил 09 феврал куни тахминан соат 9-10 лар атрофида Қўнғирот – Раушан темир йўл оралиғи 633 км, пикет 8 да жойлашган пикет устунини алмаштириш мақсадида йўл бригадири С.Худияров бошчилигида 4 та йўл созловчидан иборат бригада аъзолари ишга чиқиб, пикет розеткасини (пикет устунини махкам ушлаб турувчи бетон) қўлда силжитиш вақтида А.Тлеуов ўзининг эҳтиётсизлиги натижасида розетка билан ер оралиғида чап қўлининг 4-бармоқ учи қисилиб қолган. Натижада А.Тлеуовнинг чап қўлининг 4-бармоқ (1-бўғини) тирноғи эзилган. А.Тлеуовга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, Қўнғирот темир йўл шифохонасига олиб борилган. Шифохонада А.Тлеуовнинг чап қўли 4-бармоқ учидан тирноқ ости (1-бўғин) суягининг ярим қисми жаррохлик йўли билан олиб ташланган.
|
Оғир
|
2022 йил 16 феврал куни “Ўзтемирйўлмаштаъмир” УКсига қарашли “Андижон механика заводи” ШК электрпайвандчиси Каримов Азимжон Шохобиддинович (1970 йил 17 феврал Андижон шаҳрида туғилган, оилали, икки нафар фарзанди бор, маълумоти ўрта махсус, темир йўлда иш стажи 2001 йилдан) билан оқибати оғир бахтсиз ҳодиса содир бўлган.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |