6 –мавзу. Сайлов ҳуқуқи эркинлиги – фуқаролик жамиятининг



Download 332,25 Kb.
bet1/9
Sana22.02.2022
Hajmi332,25 Kb.
#87376
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
6-МАВЗУ

6 –мавзу. Сайлов ҳуқуқи эркинлиги – фуқаролик жамиятининг


шарти

Режа:


    1. Эркин сайловлар фуқаролик жамиятининг асосий белгиси.

    2. Халқаро сайлов стандартлари ва Ўзбекистон қонунчилиги.

    3. Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи принциплари.

    4. Ўзбекистон сайлов қонунчилигининг ривожланиши.

    5. Эркин сайловларни ўтказишда оммавий ахборот воситаталарининг роли.

    6. Давлатнинг асосий органлари сайланиши, уларнинг сайловчилар олдида ҳисоб бериши, тайинлаш йўли билан шаклланадиган давлат органларининг сайловчи ташкилотлар олдидаги жавобгарлиги.



Таянч конспект: Эркин сайловлар фуқаролик жамиятининг асосий белгиси. Сайлов тушунчаси ва турлари. Халқаро сайлов стандартлари ва Ўзбекистон қонунчилиги. Сайловнинг асосий тамойиллари. Давлатнинг асосий органлари сайланиши, уларнинг сайловчилар олдида ҳисоб бериши, тайинлаш йўли билан шаклланадиган давлат органларининг сайловчи ташкилотлар олдидаги жавобгарлиги. Фуқароларнинг сиёсий-ижтимоий жиҳатдан етуклиги унинг ижтимой ҳаётида фаол иштирок этиши билан белгиланиши. Эркин сайловларни ўтказишда оммавий ахборот воситаталарининг роли.
“Сайлов барчамиз, бутун эл-юртимиз учун Ўзбекистоннинг бундан кейинги ривожланиши қандай бўлади, мамлакатимиз қайси йўлдан боради, фарзандларимиз, оиламиз, бутун юртимиз келажагини қандай барпо этамиз, деган саволларга, ҳаммамизни оддий бир фуқаро, инсон сифатида ўйлантирадиган саволларга жавоб берадиган ғоят муҳим сиёсий тадбирдир”61.

Шавкат Мирзиёев







61 Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олий жаноб халқимиз билан бирга қурамиз Т.: Ўзбекистон, 2017, 5 бет.
      1. Эркин сайловлар фуқаролик жамиятининг асосий белгиси.


Фуқароларнинг сайловларда ва бошқа сиёсий жараёнларда фаол иштирок этиши фуқаролик жамиятининг муҳим мезонларидан биридир. «Сайловлар – бу мамлакатимизда амалда бўлган ҳуқуқий меъёрларнинг нечоғлиқ демократик руҳда эканини намоён этадиган, демократик ҳуқуқий давлатнинг узвий белгиси, халқнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этишининг, фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокининг асосий шакли бўлиб, ўта муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга масаладир»62. Демократик сайловлар орқали демократик мезонлар амалга татбиқ этилади, халқнинг ишончли вакили ҳокимият тепасига келади, барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланади, орзу-умидлари рўёбга чиқади.
Сайлов халқ ҳокимиятчилигининг тимсоли бўлиб, энг аввало ўзида жамият аъзоларининг, қолаверса сайловчи – фуқаро манфаатини ифода этади. Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари амалга оширилаётган ислоҳотларда сайловларнинг ўрни беқиёсдир. Ўзбекистон мустақил тараққиёт йўлининг ҳозирги босқичида давлат ҳокимиятининг вакиллик органларини эркин, қонуний ва адолатли сайловлар асосида шакллантирилиши демократик жараёнлар ва янгиланишларнинг ижтимоий ҳаётда олий қадрият сифатида ифода этилаётганлигининг ёрқин намунасидир63.
Эркин сайловларни ўтказиш жараёнида қонунийлик, тенглик каби бир қатор умумий ҳуқуқий тамойилларга оғишмасдан амал қилиниши уларни муваффақиятли амалга оширишга ва фуқаролик жамиятини шакллантиришга хизмат қилади. Биринчи Президентимиз И.А.Каримовнинг эътирофича, «демократия ва сайлов тушунчалари доимо ёнма-ён юради, улар ўзаро бирлашиб кетган. Сайлов – демократия дегани. Демократия – бу сайлов дегани». Дарҳақиқат, сайловсиз демократияни, демократиясиз сайловни тасаввур қилиш қийин. Демократия сайлов асосида, эркин фикр муштараклигида, сиёсий плюрализм мавжудлигида намоён бўлади.
Сайловлар кишилик жамиятининг бир неча асрлик тарихий ривожланиш маҳсули бўлиб, давлат ва жамиятнинг такомиллашган моделларини шакллантириш мақсадида пайдо бўлган институтдир. Ҳозирги даврга келиб, дунёнинг аксарият мамалакатларида давлат ҳокимияти ва ўз- ўзини бошқариш органларини шакллантириш билан боғлиқ бўлган демократик сайловлар сиёсий тизимининг ажралмас таркибий қисмига айланиб бўлди. Турли мамлакатлардаги ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг ривожланиш даражасини уларда ўтказиладиган сайловларга, сайловлардаги аҳолининг иштирокига, сайловларнинг савиясига кўра белгиланади64. Бундан ташқари мамлакатдаги тинчлик, барқарорлик хукм суриши ва шахс, жамият, давлат хавфсизлигининг таъминланишидемократик сайлов тамойилларининг қай даражада рўёбга чиқишига ҳам бевосита боғлиқдир.
Эркин сайлов ҳуқуқининг амалга оширилиши, эркин ҳамда чинакамига ифода
этиладиган халқ иродаси ҳокимият ва ҳар қандай ҳукумат қонунийлигининг асоси эканлиги ва ҳар бир шахснинг ўз давлатини бошқаришда бевосита ёки ўз вакиллари орқали қатнашиш ҳуқуқи кўпгина халқаро ҳужжатларда алоҳида таъкидланган. Фуқароларнинг бевосита сайлов жараёнида, ўзлари эркин сайлайдиган вакиллари орқали мамлакатни бошқаришда қатнашиш ҳуқуқининг амалга оширилиши учун яратилган имкониятга қараб, у ёки бу давлат қай даражада демократик тамойиллар асосида яшаётганлигига баҳо бериш мумкин.
Ўзбекистон халқи демократик тараққиёти ҳуқуқий давлат қуриш орқали фуқаролик жамиятини барпо қлишни кўзлайди. Бу хусусда, Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти шундай деган эди: ―Биз учун фуқаролик жамияти – ижтимоий макон. Бу маконда қонун устувор бўлиб, у инсоннинг ўз-ўзини камол топтиришга монелик қилмайди, аксинча ёрдам беради. Шахс



62 Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза. 2010 йил 12 ноябрь. –Т.: «Ўзбекистон», 2010. –Б. 35.
63 Парламент сайлови: миллий қонунчилик ва хорижий тажриба: илмий-амалий қўлланма // М.Абдусаломов ва бошқалар; Масъул муҳаррир проф. Ш.Х.Файзиев; –Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузиридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти нашриёти, 2009. 26-бет.
64 Жўраев Қ.А. Сайлов тизимини эркинлаштириш – демократик тараққиёт омили. Адолат. 2011 йил 6 май
манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўла даражада рўёбга чиқишига кўмаклашади. Айни вақтда, бошқа одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари камситилишига йўл қўйилмайди. Яъни эркинлик ва қонунга бўйсуниш бир вақтнинг ўзида амал қилади65. Бунинг учун, энг аввало, кишиларнинг сиёсий фаоллигини юксак даражага кўтаришга алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади. Фуқароларнинг сиёсий-ижтимоий жиҳатдан етуклиги унинг давлат ҳаётида фаол иштирок этиши билан белгиланиши шубҳасиз.
Демократиянинг ушбу энг муҳим тамойилини ҳаётга татбиқ этиш, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқини, ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалаш, ўз қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш ҳуқуқини таъминлаш учун ҳақиқий шарт-шароит, ҳуқуқий асос яратиб берилиши лозим. Ўзбекистонда буларнинг барчаси яратилган. Умумхалқ сайловлари орқали давлат ҳокимият вакиллик органларини шакллантириш демократик ҳуқуқий давлатнинг энг муҳим белгисидир. Демократик давлатларда сайловлар муҳим аҳамиятга эга эканлиги шундаки, улар мамлакат парламенти қандай сиёсий кучлардан ташкил топишини аниқлаб беради. Сайловлар мамлакат аҳолисининг кайфияти ва кимни афзал билишини намоён этувчи кўрсаткич сифатида ҳам катта аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида таъкидлаганидек, «илк бор икки палатали парламентга бўлиб ўтган сайловлар Ўзбекистоннинг янги тарихида алоҳида, ғоят муҳим ўрин эгаллади»66. Зеро, демократиянинг энг таъсирчан механизми ҳам сайловлардир. Демократия ва сайлов тушунчалари доимо ёнма-ён юради, улар ўзаро бирлашиб кетган. Аслида ҳам, сайлов – демократия дегани, демократия – бу сайлов, демакдир. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи йиғилишида давлатимиз раҳбари уқтирганидек, депутат деган юксак ишончга сазовор ҳар қайси инсон аввало ўзи учун овоз берган одамлар ҳақида ўйлаши ҳам демократиянинг яна бир белги-аломати ҳисобланади67.
И.Каримов эътироф этганидек, «Фуқароларимиз сайловларга мамлакатимиз ҳаётидаги энг муҳим, жамиятимизнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун- моҳиятига, демакки, ҳар бир сайловчи тақдирига таъсир кўрсатадиган сиёсий воқеа сифатида ёндашдилар3.
Ўзбекистон Республикасида демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришга қаратилган изчил ислоҳотлар ўтказиб келинмоқда. Бу ислоҳотлар давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган. Хусусан, давлат қурилиши ва бошқаруви, халқ ҳокимиятчилигини таъминлаш, давлат ҳокимияти органлари фаолиятида демократик принципларни мустаҳкамлаш соҳасида муайян ютуқларни қўлга киритдик. Бироқ, ҳали олдимизда Конституциявий тузумни янада мустаҳкамлаш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш, демократия ва ижтимоий адолатни ўрнатиш каби, шунингдек мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллигига асосланган сиёсий институтларни янада ривожлантириш орқали инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишдек улкан вазифалар турибди.
Зотан, ўзининг ташкил этилиши, тузилиши жиҳатидан ва фаолиятида халқнинг иродасига таянган, барча умумэътироф этилган инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига таъминлашга интилган давлат деганда том маънодаги демократик давлат тушинилади. Бунда, демократик давлат фуқароларнинг эркинлиги ва ҳурфикрлилигига асосланган фуқаролик жамияти демократиясининг муҳим ажралмас қисмидир. Мазкур давлатнинг легитимлилиги асосини эса халқ суверенитети ташкил этади. Ўз навбатида, халқ суверенитетининг амалда намоён бўлишининг асосини сайловлар орқали ташкил этилган давлат ҳокимияти ифода этади.



65 Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. - Т.: Ўзбекистон. 1997. 173-бет.
66 Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. – Т.: «Ўзбекистон», 2005. – Б.30.
67 Саидов А. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва сайлов тизими. - Т.: ТДЮИ нашриёти, 2005. – 44 б. 3 Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир.
– Т.: «Ўзбекистон», 2005. – Б.33.
Ҳар қандай давлатнинг демократик давлат, деб эълон қилишнинг ўзи кифоя эмас, муҳими, унинг ташкил этилиши ва фаолиятини тегишли ҳуқуқий институтлар, ҳуқуқий кафолатлар билан таъминлашдан иборатдир. Бундай, Конституциявий-ҳуқуқий институтларнинг негизини сайлов ҳуқуқи институти ташкил этади.
Ана шу нуқтаи назардан қараганда, юқорида кўрсатилган мақсадларга эришишда сайловлар бир вақтнинг ўзида иккита йирик вазифани ечишга хизмат қилади: Биринчидан, сайловлар демократияни амалга оширишнинг бевосита шакли бўлиб, фуқароларни уюшган ҳолда ўзлари яшаб турган давлат ва жамиятни бошқариш жараёнларига сафарбар этади. Ҳақиқатдан ҳам ―халқ ҳокимиятининг бевосита олий ифодасини эркин сайловлар ташкил этади2. Бунда фуқаролар ҳар қандай жараённинг иштирокчиси бўлганидек, сайлов жараёнида иштирок этиб ўзига сиёсий тажриба орттирадилар. Улар, авваламбор, ўзларининг сиёсий онгини чархлаб, сиёсий-ҳуқуқий маданиятини оширади ва бу жараёнда иштирок этишнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатларини такомиллаштириб борадилар. Шунингдек, фуқаролар уюшқоқлик, ҳамжиҳатлик билан, ўз ҳаракатларини келишув асосида намоён қилишларида сиёсий тажриба ва кўникмаларини орттириб борадилар.
Демократик давлатнинг муҳим белгиларидан бирини вакиллик демократияси ташкил этади. Вакиллик демократияси фуқароларнинг манфаатларини бирлаштириб, қонунлар ва қарорлар қабул қилишга мутлоқ ҳуқуқ берилган сайланадиган муассасалар орқали халқ ҳокимиятини амалга оширишидир. Бундан келиб чиқадики, том маънодаги вакиллик демократиясининг амалга оширилиши сайлов жараёнининг демократик тамойилларга амал қилишлиги билан тўғридан-тўғри боғлиқдир. Бундан хулоса қилиш мумкинки, демократия ва сайловлар бир-бири билан узвий боғлиқ тушунчалардир.
Бу борада буюк давлат ва жамоат арбоби И.А.Каримов шундай таъкидлайди: “Демократия ва сайлов тушунчалари доимо ёнма-ён юради, улар ўзаро бирлашиб кетган. Сайлов – демократия дегани. Демократия – бу сайлов дегани”68. Мазкур ғояларнинг мазмун-моҳияти негизида сайловларнинг давлат ҳокимияти органларини шакллантиришга алоқадорлик даражаси ётади. Давлат ҳокимияти органлари иккита услубда шакллантирилади: сайловлар йўли билан ва тайинлаш йўли билан. Ўзбекистонда ижро ҳокимияти ва суд органларининг олий мансабларига тайинлашлар сайланадиган органлар томонидан амалга оширилиб келинмоқда.
Шундай қилиб, сайловлар давлат ҳокимияти органларининг бутун тузилмасига олий бошланғич легитимликни беради69. Ўзбекистонда бевосита сайловлар йўли билан Олий Мажлиснинг битта палатаси – Қонунчилик палатаси ва давлат бошлиғи – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайланадилар. Сайланиш йўли билан маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари ҳам шакллантирилади. Шу тариқа сайланадиган давлат ҳокимияти вакиллик органлари ваколатига давлат ва жамият ҳаётидаги энг муҳим масалаларни ҳал этиш киритилган. Бу барча даражадаги сайловларнинг ўта муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади.
Сайловлар, референдум каби, халқ иродасини тўғридан-тўғри намоён этилишининг қонунлаштирилган шаклидир. Сайловлар орқали фуқаролар давлат ҳокимияти органларининг шаклланишида иштирок этадилар ва бу билан давлат бошқарувидаги ўзининг Конституциявий ҳуқуқини амалга оширадилар.
Фуқаролик жамияти билан сайловларнинг алоқадорлиги асосан шу билан белгиланадики, фуқаролик жамияти, фуқароларнинг фикрлари ва манфаатларининг хилма-хиллигига асосланган ҳолда, ташкил этилади, давлат органлари фуқароларнинг иштироки билан адолатли сайловлар асосида ташкил этилмайдиган бўлса, фуқароларнинг ихтиёрий равишда қонунга итоат этишини таъминлашга, ўткир ижтимоий қарама-қаршиликлардан қочиб-қутилишга имконият бўлмайди, Демократик сайловлар – ҳокимият масаласининг куч билан ҳал этилишини тамоман инкор этади. Бу борада Биринчи Президентимиз И.А.Каримов, “Демократия шароитларида эса давлат



68 Каримов И.А. Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди. Т.13. – Тошкент: Ўзбекистон. 2005. – Б. 165.
69 Конституциявий ҳуқуқда легитимлик деб (лотинчадан legitimus – қонуний) давлат ҳокимияти органининг ёки олий мансабдор шахсларнинг ҳуқуқ ва ваколатларини қонуний деб топилиши уларни конституцияга ва халқни қонуний билдирилган иродасига аниқ мос келиши тушунилади.
ижтимоий қарама-қаршиликларни зўрлик ва бостириш йўли билан эмас, балки ижтимоий келишув, халқ таъбири билан айтганда, муросаи-мадора билан бартараф этиш воситасига айланади”70 деб таъкидлайдилар.
Сайловлар бевосита жамиятнинг сиёсий тизимини акс эттиради ва ўз томонидан унга таъсир кўрсатади. Уларнинг ташкил этилиши ва овоз беришнинг якунларини аниқлаш тартибига тегишли барча жараёнлар сиёсий партиялар билан яқиндан боғлиқдир. Биринчи Президентимиз таъкидлаганидек: “Айнан сайлов пайтида партиялар ўзининг асосий ва устувор фикр-қарашларини, ҳаётни қандай яхшилаш, ислоҳотларни қандай амалга ошириш, Ўзбекистон деб аталмиш мустақил давлатнинг эртанги ҳаётини қандай барпо этиш борасидаги ғояларини илгари суради”71. Сайловлар фуқароларга ҳокимият учун курашаётган сиёсий партияларнинг дастурларини ҳақиқий мазмун- моҳиятини англашга имконият беради. Фақатгина сайловлар орқали халқнинг кўпчилигининг иродаси аниқланади, унинг асосида эса демократик ҳокимият яратилади.

      1. Download 332,25 Kb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish