6 –мавзу. Сайлов ҳуқуқи эркинлиги – фуқаролик жамиятининг


Халқаро сайлов стандартлари ва Ўзбекистон қонунчилиги



Download 332,25 Kb.
bet2/9
Sana22.02.2022
Hajmi332,25 Kb.
#87376
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
6-МАВЗУ

Халқаро сайлов стандартлари ва Ўзбекистон қонунчилиги


Мамлакатимиз ҳозирги замон сайлов ҳуқуқи халқ ҳокимиятини яққол намоён қиладиган муҳим Конституциявий институтдир. Ўзбекистон сайлов қонунчилиги эркин демократик сайловлар ўтказиш бўйича халқаро сайлов андозалари мажмуини ташкил этувчи халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормаларига тўла мос келади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Муқаддимасида таъкидланганидек, юртимизда «халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлиги»72 тан олинади.
Маълумки, ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб фуқаронинг сайлов ҳуқуқлари ва эркинликлари мавзуси нуфузли халқаро ташкилотлар жиддий шуғулланадиган масалага айланди. Ҳозирги пайтда дунёда инсоннинг сайлов ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, эркин демократик адолатли сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасига доир 20 дан зиёд халқаро норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд73.
Сайлов ҳуқуқи соҳасига тааллуқли принциплар ва андозалар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бир қанча халқаро универсал ҳужжатларида, хусусан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг (1948 йил) 21моддасида, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг (1966 йил) 25-моддасида, Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисида халқаро конвенциянинг 5-моддасида, Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисида БМТ декларациясининг (1963 йил) 6моддасида мустаҳкамлаб қўйилган74.
Давлат ҳокимияти вакиллик органига сайлов масалаларига ўзида 145 давлат парламентларини бирлаштирган ва, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳам аъзо ҳисобланувчи Парламентлараро иттифоқ айниқса катта эътибор қаратади. 1994 йили Парламентлараро иттифоқ Кенгаши «Эркин ва адолатли сайлов принциплари тўғрисидаги декларация»ни қабул қилди75. Ушбу Декларация барча мамлакатлар ҳукуматлари ва парламентларини мазкур ҳужжатда белгиланган сайлов ҳуқуқи соҳасига доир халқаро принциплар ва нормаларга амал қилишга даъват этади.
Минтақавий халқаро ташкилотлар ҳам ўзларининг Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоялаш тўғрисидаги Европа конвенцияси (1950 йил), Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги Америка конвенцияси (1969 йил), Инсон ва халқлар ҳуқуқларининг Африка хартияси (1986 йил) каби халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлари тимсолида халқаро сайлов андозаларига жиддий аҳамият қаратади. Хусусан, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) демократик сайловлар соҳасидаги асосий андозалари Инсонийлик мезонлари бўйича Копенгаген ҳужжатида





70 Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Т.3. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996. – Б. 20.
71 Каримов И.А. Парламент – жамият ҳаётининг кўзгуси // Ўзбекистон демократик тараққиётнинг янги босқичида. Тўплам.

  • Тошкент: Ўзбекистон, 2005. – Б. 13.

72 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Т.: «Ўзбекистон», 2017. – Б.3.
73 Саидов А.Х. Международное право и избирательное законодательство – Т.: ТГЮИ, 2004. – С. 19-33.
74 Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномала/Масъул муҳаррир А.Х. Саидов. – Т.: «Адолат», 2004. –Б. 34;45;86-87.
75 Декларация о принципах свободных и справедливых выборов//В кн.: Саидов А.Х. Межпарламентские организации мира: Справочник, - М.: Международные отношения, 2004. – С. 295-300.
(1990) ўз аксини топган. ЕХҲТнинг сайлов принципларини қуйидаги еттита сўз – универсаллик, тенглик, эркинлик, адолатлилик, яшринлилик, очиқлик ва ҳисобдорлик мисолида тўла ифодалаш мумкин. Бу ҳар бир овоз эътиборга олиниши ва фуқаро давлат ҳокимияти вакиллик органларини шакллантиришга кўмаклашиши мумкин эканлигининг ўзига хос далолатидир.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 21-моддасига кўра, ―Ҳар бир инсон ўзи яшаётган давлатнинг бошқарувида бевосита ёки эркин сайланган вакиллар орқали қатнашиш ҳуқуқига эгадир. Халқ иродаси ҳокимиятнинг асоси бўлмоғи лозим; бу ирода даврий ва сохталаштирилмаган, умумий ва тенг сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш ёки овоз бериш эркинлигини таъминлайдиган бошқа тенг қийматли шакллар воситасида ўтказиладиган сайловларда ўз аксини топиши лозим. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан қабул қилинган яна бир ҳужжат, яъни ―Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пактнинг 25-моддасига мувофиқ ҳар бир фуқаро камситишларсиз ҳамда асоссиз чекловларсиз: бевосита ва эркин сайланган вакиллар орқали давлат ишларини бошқаришда қатнашиш; умумий ва тенг сайлов ҳуқуқи асосида, яширин овоз бериш орқали ўтказиладиган ва сайловчиларнинг эркин ҳолдаги хоҳиш-иродасини таъминловчи чинакам даврий сайловларда овоз бериш ва сайланиш; ўз мамлакатида умумий шартларда давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эга бўлиши жоизлиги таъкидланган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш ҳақида”ги ҳамда “Аёлларга нисбатан камситишларнинг ҳар қандай шаклларига барҳам бериш ҳақида”ги халқаро конвенцияларга кўра, аёллар ҳеч қандай камситишларсиз эркаклар билан тенг сайлов ҳуқуқига эгадирлар. Ирқий ёки миллий мансублиги, терисининг ранги, этник келиб чиқишига қараб фуқароларининг сайлов ҳуқуқини биронбир тарзда бевосита ёки билвосита чеклаш таъқиқланиши белгилаб қўйилган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 1952 йил 20 декабрда қабул қилинган ҳамда Ўзбекистон Республикаси 1997 йил 30 августда қўшилган «Хотин-қизларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенциянинг 1-моддасида хотин-қизлар ҳеч бир камситишларсиз эркаклар билан тенг шароитларда барча сайловларда овоз бериш ҳуқуқига эгадирлар деб белгиланган. Мазкур ҳужжатнинг 2-моддасида эса хотин-қизлар ҳеч бир камситишларсиз эркаклар билан тенг шароитларда сайлаб қўйиладиган муассасаларга миллий қонунчиликда белгиланган тартибда сайланиши мумкин. Шу билан бирга, 1979 йил 18 декабрдаги «Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида»ги Конвенциянинг (Ўзбекистон Республикаси 1995 йил 6 майда қўшилган) 7-моддасига мувофиқ, иштирокчи давлатлар мамлакатнинг сиёсий ва жамоат ҳаётида хотин-қизлар камситилишига барҳам бериш юзасидан барча тегишли чораларни кўришлари, жумладан, аёлларга эркаклар билан тенг шарт-шароитлар асосида қуйидаги ҳуқуқларни таъминлашлари лозим:
а) барча сайловлар ва оммавий референдумларда овоз бериш ва оммавий сайланадиган органларга сайланиш;
б) давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда қатнашиш ҳамда давлат лавозимларини эгаллаш, шунингдек, давлат бошқарувининг барча бўғинларида давлат вазифаларини амалга ошириш.
Парламентлараро Иттифоқ Кенгаши томонидан қабул қилинган “Эркин ва адолатли сайловлар мезонлари тўғрисидаги Декларация”нинг 1-моддасида ҳар қандай давлатда ҳокимият халқнинг умумий, тенг ва яширин овоз бериш асосида мунтазам вақт оралиғида ўтказиб туриладиган ҳақиқий, эркин ва адолатли сайловларда билдирадиган хоҳиш-иродасидан келиб чиқади, деб белгиланган.
Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг “Инсонийлик мезонлари бўйича Копенгаген ҳужжати”да демократик сайлов принциплари кўрсатиб ўтилган бўлиб, улар универсаллик, тенглик, эркинлик, адолатлилик, яширинлилик, очиқлик ва ҳисобдорлик кабиларда ифодасини топган.
Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг давлат ва ҳукумат раҳбарларининг 1990 йил 19-21 ноябрдаги Кенгашида қабул қилинган “Янги Европа учун Париж Хартияси”да ушбу ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари зиммасига ўз давлатларини ягона бошқарув тизими сифатида куриш, жипслаштириш ва мустаҳкамлаш мажбуриятларида демократик бошқарув эркин ва адолатли сайловлар пайтида мунтазам равишда ифодаланган халқ хоҳиш иродасига асосланиш, вакиллик ва фикрлар хилмахиллиги хусусиятига эга бўлган демократик сайловларга ҳисобот беришга давлат ҳокимиятиларининг қонунларга риоя этиш мажбуриятларини таъминланиши таъкидланган.
2002 йил 7 октябрда Кишинев шаҳрида қабул қилинган “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида иштирок этувчи давлатларда демократик сайловлар, сайлов ҳуқуқлари ва эркинликлари стандартлари тўғрисида”ги Конвенциясида демократик сайловлар халқ ҳокимияти ва иродасининг бевосита олий ифодасининг бири, сайланадиган давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари халқ (миллий) вакиллигининг, сайланадиган мансабдор шахсларнинг асоси ҳисобланади. Сайловларни халқаро кузатиш, сайлов жараёни иштирокчиларининг сайлов ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга ошириш кафолатлари демократик сайловларнинг стандартлари ҳисобланиши эътироф этилади.
2002 йил 7 октябрда қабул қилинган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг «Демократик сайловлар, сайлов ҳуқуқ ва эркинликлари стандартлари тўғрисида»ги Конвенциянинг 1-моддаси 2 бандида, сайловчиларнинг эркин хоҳиш-ирода билдиришини таъминловчи, умумий, тенг сайлов ҳуқуқи билан яширин овоз бериш асосидаги сайловларнинг мунтазамлиги, мажбурийлиги, одилоналиги, чинакамлиги ва эркинлиги тамойилларини таъминлаш.



Download 332,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish