6 –мавзу. Сайлов ҳуқуқи эркинлиги – фуқаролик жамиятининг


Давлатнинг асосий органлари сайланиши, уларнинг сайловчилар олдида ҳисоб бериши, тайинлаш йўли билан шаклланадиган давлат органларининг



Download 332,25 Kb.
bet9/9
Sana22.02.2022
Hajmi332,25 Kb.
#87376
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
6-МАВЗУ

Давлатнинг асосий органлари сайланиши, уларнинг сайловчилар олдида ҳисоб бериши, тайинлаш йўли билан шаклланадиган давлат органларининг


сайловчи ташкилотлар олдидаги жавобгарлиги.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Конституция қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида миллий сайлов қонунчилигимизга тамомила янги институтни вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари тегишли ҳудудлардаги аҳоли томонидан бевосита сайлаш ғоясини илгари сурди86.
Ҳаракатлар стратегиясида Президент Ш.М.Мирзиёев илгари сурган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” – принципини ижтимоий-сиёсий ҳаётда амалга оширишга доир дастурий мақсадлар ҳам мужассамлашган. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг жойларда ишларнинг ҳолатини ўрганиш ва халқ билан мулоқот қилишга доир фаолиятини тубдан такомиллаштиришга оид Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори лойиҳасини ишлаб чиқилиб, унда ҳудудлардан сайланган депутат ва сенаторлар ҳар ойда 10-12 кун давомида бир туманда бўлиб, давлат ҳокимияти органлари фаолиятини ўрганиб, таҳлил қилиши, тегишли раҳбарларнинг ҳисоботини халқ депутатлари Кенгашлари сессияси муҳокамасига киритиши ҳамда тегишли хулосалар бериши, шунингдек Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенат Раиси иштирокида ўрганиш натижалари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгашлари сессияларини ўтказиш, Олий Мажлис Сенати томонидан ҳар бир вилоятда навбатма-навбат намунавий халқ депутатлари Кенгашлари ишини ташкил этиш белгиланди. Агар парламентнинг халқ иродаси ва манфаатлари асосида фаолият юритиши ҳамда қонунлар қабул қилиши энг асосий демократик қадриятлардан бири эканлигига эътибор берсак, депутатлар ва Сенат аъзоларининг ўз сайловчилари билан ўзаро мулоқотлари, жойлардаги муаммолардан хабардор бўлиши, уларнинг ечимларини топишда иштирок этиши, маҳаллий вакиллик органларини жонланишига кўмаклашиши мамлакатимизда фуқаролик жамияти унсурларини ривожланишига шарт-шароитлар яратади. Чунки, олий вакиллик органи депутати авваламбор ўз сайлов округидаги фуқароларнинг вакили, Сенат аъзоси эса ўзи сайланган минтақа маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг вакилидир. Шунинг учун ҳам парламент аъзоларининг халқ ичида кўпроқ фаолият юритиши давлатимиз барқарорлигини янада мустаҳкамлаш омилларидан биридир.
Ҳаракатлар стратегиясияда аҳолининг сенаторлар ва депутатлар билан ўзаро муносабатларини, Олий Мажлиснинг халқ билан мулоқотини такомиллаштириш мақсадида “Электрон парламент” тизимини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш, уни қабул қилишга доир Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини тайёрлаш, унда миллий парламент фаолияти самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш, парламент фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш воситасида халқ билан мулоқотни такомиллаштириш, депутатларга сайланган сайлов округлари жойлашган маҳаллий ҳокимият идораларининг қарорларини юбориш, шунингдек мазкур ҳудуддаги вазиятдан доимий равишда хабардор бўлиб туриш имконини яратиш вазифаларини белгиланган.
Ҳаракатлар стратегиясияда сиёсий партиялар депутатлик гуруҳларининг маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолияти устидан назорат қилишдаги ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтиришга қаратилган “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланди.



86 Мирзиёев Ш. М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови // Халқ сўзи. – 2016. – 8 декабрь
Мамлакатда “сайловчилар (фуқаролар) – сиёсий партиялар – парламентдаги сиёсий партиялар фракциялари (маҳаллий вакиллик органларидаги партия гуруҳлари) – қонунлар, меёрий ҳужжатлар, давлат органлари қарорлари” схемаси асосида фуқароларнинг манфаатлари ва иродаларини давлат ҳокимияти, жумладан, маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятида ифодалайди. Бошқача айтганда, маҳаллий давлат бошқаруви халқ манфаатлари асосида фаолият юритадиган орган сифатида намоён бўлади.
Ҳаракатлар стратегисида Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис палаталаридаги Доимий вакили (бундан кейин – Доимий вакил) лавозимини таъсис этиш, унинг доимий вазифаси қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларнинг қонун ижодкорлиги соҳасида, шунингдек ижро этувчи ҳокимият фаолияти устидан парламент назоратини ташкил этишда ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини оширишга қаратилиши кўрсатилди.
Давлатимиз раҳбари 2018 йил 12 июлда Олий Мажлис аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига, ислоҳотларнинг ташаббускори ҳамда асосий ижрочисига айланиши зарурлигини алоҳида таъкидлагани бежиз эмасди. Айни шу эзгу даъват ортидан депутат ҳамда сенаторларимиз ҳудудларга бориб, туман, шаҳар ва маҳаллаларда бўлиб, аҳоли билан юзма-юз туриб, уларнинг муаммолари билан танишдилар. Натижада, сайловда халқ ўзи ишониб, овоз берган депутатларини таниди, бевосита мулоқот чоғида дардини айтиш имконига эга бўлди.
Маълумки, яқин ўтмишда фаолият кўрсатган барча йўналишдаги депутатларнинг барчаси чуқур мафкуралашган мақсади ва фаолиятидан қатъи назар, бир хил фикрлар эди. Депутатлар корпуси ҳукмрон сиёсий партия манфаатларини ҳимоя қилар, унинг яккаҳокимлик сиёсатини қўллаб-қувватлар эди. Депутатлар кенгашларида фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий ва ижтимоий эҳтиёжларини таъминлаш сингари умуминсоний қадриятлар ўз ифодасини топмаган эди. Барча депутатлар кенгашлари, мақомидан қатъи назар, сохта фаолият юритишар эди. Аслида Парламент бутун моҳияти билан халқ ҳокимиятидир. У вакиллик органи сифатида бутун ваколатни халқдан олади ва Конституция доирасида фаолият юритади. Демак, ҳар бир фуқаро парламент таркибида ўзи сайлаган, унга овоз берган шахс орқали ҳокимият ва давлат фаолиятида ўз овозига эга. Бошқача қилиб айтганда, парламент аъзоси ҳар бир депутат ёки сенатор ўз сайловчиларининг мақсад ва интилишларини, жамият ва давлат фаолиятига муносабатини ўзида ифода этади. Шу тарзда қонунчилик ҳокимияти ва халқ иродаси ва манфаатларини ҳимоя қилади.
Депутат ва сенаторлар ўз сайловчилари билан доимий учрашувлар, очиқ мулоқотлар жараёнида жамиятнинг яхлит кайфиятини, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий эҳтиёжларини ўрганишади. Бу эса жамият тараққиётини белгилаб берадиган, ислоҳотлар жараёнини тартибга соладиган, унинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қиладиган қонунлар яратиш имконини беради
Download 332,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish