6-mavzu. Korxonaning marketing rejasi


Коммуникатив сиёсат ва маркетинг бюджети



Download 175,42 Kb.
bet15/17
Sana12.06.2022
Hajmi175,42 Kb.
#657498
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
6-mavzu. Korxonaning marketing rejasi

6.6 Коммуникатив сиёсат ва маркетинг бюджети
Бизнес-режада корхона коммуникатив сиёсати дастурларининг асосий қоидалари кўрсатилади:  мақсадлар;  вазифалар;  фирма стили;  стратегиялари;  маркетинг коммуникациялари комплексининг тузилмаси; Коммуникатив сиёсатнинг мақсадларига қуйидагиларни киритилиши мумкин: маълум бир товарнинг (марканинг) бозорда ўз жойини топиши ва уни кенгайтириб бориш ёки ундан қисқа муддатли фойда олишни таъминлаш. Коммуникатив сиёсатнинг вазифалари: талабни ра\батлантириш; товарнинг хусусиятлари ва турлари, хизматнинг сифати тў\рисида ахборот бериш; корхона имиджи ва нуфузини шакллантириш ва тарқатиш; кўргазмалар, ярмаркалар ва баҳони турлари тў\рисида ахборот тарқатиш ва бошқалар.
Фирма стили - корхона томонидан ишлаб чиқилаётган маҳсулотлар бирлигини таъминловчи ҳамда корхона ва унинг маҳсулотларини рақобатчилар билан таққослашни таъминловчи усуллар. Фирма стили - ўз ичига қуйидагиларни олади:  логотип - корхонанинг тўла ёки қисқа номини махсус ишлаб чиқилган ёзилиш шакли;  фирма блоки - товар белгиси ва логотипини уйғунликдаги қўшилмаси, фирма шиори, фирма танлаган ранг, фирма танлаган ёзув шрифтлари, фирма мадҳияси. Фирма стилининг асосий вазифаси шундаки, истеъмолчида унинг ҳар соҳада тартибли эканлиги, маҳсулотларининг наъмунали эканлиги тўғрисида ишонч уй\отишдир.
Коммуникатив сиёсат стратегияси бозорни ўрганилгандан кейин ишлаб чиқилади. Уларни умумлаштириб иккига ажратиш мумкин (8.4расм). Мажбурий ўтказиш стратегияси - товар ҳаракатини бевосита истеъмолчиларга йўналтириш. Истеъмолчилар талаблари ўсиб бориши билан савдо ташкилотлари товарни сотиш учун корхона билан мажбурий алоқага киришадилар. Сиқилиб кириш стратегияси - товарни силжитиш (ҳаракатлантириш) воситачига йўналтирилади. Воситачи эса савдо каналлари орқали тақсимлашни уюштиради.

6.4-расм. Коммуникатив сиёсат стратегиялари
Маркетинг коммуникациялари комплекси ўз ичига қуйидаги воситаларни олади: реклама, сотувни ра\батлантириш, шахсан сотиш, жамоатчилик билан ишлаш, тў\ридан-тў\ри маркетинг, спонсоринг, маҳсулотплейсмент, брэндинг. Энг мақсадга мувофиқ, самарали комплексни аниқлашда ҳар бир ташкил этувчи воситаларнинг кучли ва кучсиз томонларини ҳамда самарали бўлиш шартларини ҳисобга олиш лозим. Реклама - бу маълум спонсор номидан \оялар, товарлар ҳамда хизматларни таклиф ва тақдим этишнинг ҳар қандай пуллик шакли. Шахсан сотиш - сотувчининг харидор билан алоқага киришишини кўзда тутади. Бунда маҳсулотннг истеъмол хусусиятлари тў\рисида о\заки тушунчалар берилади ва маҳсулотни олди-сотдиси бўйича биргаликда бир қарорга келинади. Жамоатчилик билан ишлаш (алоқалар) ёки паблик рилейшнз корхонанинг мақбул имиджини шакллантириш ва қўллаб-қувватлашга, корхона фаолият юритишининг зарурлиги ва унинг жамият ҳаётига ижобий таъсир этишига жамоатчиликни ишонтиришга йўналтирилган. Бу вазифаларни бажаришга қуйидаги тадбирлар орқали эришиш мумкин: журналистлар учун ахборотлар тайёрлаш; брифинг; прессконференция; очиқ эшиклар кунларини ўтказиш; корхона фаолияти тўғрисида кўргазмалар ва маросимлар ўтказиш; спонсорлик; фан тадқиқотлар, таълим, санъат ва спортни қўллаб-қувватлаш; атроф мухитни ҳимоя қилиш бўйича фаолият; болалар ва нафақахўрларга ғамхўрлик қилиш. Тўғридан-тўғри маркетинг деб, маҳсулотни сотиш мақсадида истеъмолчига бевосита таъсир ўтказиш ва мижоз билан тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантиришни тушунилади. Тўғридан-тўғри маркетингнинг бешта шаклини ажратиб кўрсатиш мумкин.
 почта орқали тўғридан-тўғри маркетинг - почта орқали потенциал харидорларга жўнатмалар, хатлар, реклама, наъмуналар, проспектлар жўнатиш;  каталоглар бўйича маркетинг - мижозларга юборилган каталоглар ёки сотиш жойларида тақдим этиладиган каталоглар орқали товар сотишни ташкил этиш;  телефон орқали сотиш. Фирма ходимлари буюртма олиш ва реклама орқали олган ахборотлари бўйича маълумот бериш учун мижозларга бепул телефон рақамларини берадилар.  телевидение орқали маркетинг. Масалан,''Телемагазин'', ''Уйда диванда ўтириб савдо'' ва бошқалар.  Электрон савдо - интернет орқали сотиш.

Download 175,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish