Спонсоринг - бу ўзаро манфаатдорлик тамойили асосидаги фирманинг спонсорлик фаолияти. Спонсорингнинг ҳозирги пайтда тўртта тури мавжуд: спорт соҳасида спонсоринг; маданият соҳасида спонсоринг; ижтимоий спонсоринг; экоспонсоринг. Маҳсулот-плейсмент деганда товарни силжитиш ва жойлаштиришнинг шундай шакли тушуниладики унга кўра медиадастурларда (кино, видео ва телевизион дастурларда) маҳсулотни ёки хизматни реклама қилиш билан маҳсулотни бозордаги ҳолатини яхшилашни биргаликда олиб борилади. Брэндингни маълум бир товарнинг алоҳида брэнд-имиджини яратиш ва истеъмолчи онгига сингдириш бўйича реклама берувчининг, савдо ташкилотларининг ҳамда реклама агентлигининг биргаликдаги ижодий иши сифатида тушуниш мумкин. Хозирда товарлар рақобати брэндлар рақобати даражасига кўтарилганини мутахасислар эътироф этилмоқда. Брэнд - бу харидорнинг рақобатчи маҳсулотлардан фарқ қилувчи маълум бир товар маркаси ҳақидаги тасаввурлари. Масалан, ''Мерседес бенц'' енгил автомобилларнинг дунё бозоридаги кучли брэндларидан бири. Маркетинг бюджети. Бизнес-режанинг ушбу моддасида маркетингга охирги уч йилда қилинган харажатлар ва режалаштирилаётган даврдаги харажатлар келтирилади. Хозирги давргача бюджетни шакллантиришнинг ягона услубияти ишлаб чиқилмаган бўлиб, ҳар бир корхона маркетинг бўйича харажатлар моддаларини аниқлашда ўз ёндошувидан фойдаланади ва қандай ахборотларни унда акс эттиришни ўзи белгилайди. Маркетинг бюджетини ҳисоблашда қуйидаги услублардан фойдаланиши мумкин. а) «имкониятларга кўра» молиялаштириш услуби - маркетинг ва истеъмолчилардан кўра ишлаб чиқаришга устиворлик берувчи корхоналар томонидан қўлланади. «қанча маблағ ажратиш имкониятига эгасиз» тамойилига асосланади; б) қатъий фоизлар услуби - маркетинга ажратиладиган маблағлар сотиш хажмининг ўтган даврлардаги, жорий ёки келгуси миқдорига нисбатан улушларда ажратилади; в) «рақобатчига мўлжалланган» услуб - маркетингга харажатлар даражаси бозорда ресурслари ва улушига кўра ўзига яқин турган рақобатчининг харажатларига кўра белгиланади; г) максимал харажатлар услуби – «иложи борича кўпроқ харажатлар маркетингга» тамойилига асосланади; д) мақсад ва вазифаларга асосланган услуб - корхонада қўйилган мақсадларга эришиш учун маркетинг тадбирларини олиб бориш харажатлари калкуляциясига асосланади. Бюджетнинг ҳажми аниқлангандан сўнг бажариладиган тадбирлар бўйича тақсимланади.
Қисқа хулосалар
Бизнес-режа тузилмасида маркетинг режаси корхонанинг маҳсулот сотув бозорларини ва рақобатчиларини баҳолаш ҳамда маркетинг стратегиясини асослаб бериши мўлжалланган. Маркетинг режаси доирасида бозор си\ими ҳақидаги, бозорнинг тўйинганлиги ва си\имининг ўзгариши ҳақидаги маълумотлар шакллантирилади, бозорни сегментлаштириш усуллари аниқланади, сотув ҳажми ва рақобатчилар ҳатти-ҳаракатлари башорат қилинади, товарни тарқатишнинг принципиал схемалари, баҳони шакллантириш усуллари ишлаб чиқилади. Маркетинг коммуникациялари комплекси ўз ичига қуйидаги воситаларни олади: реклама, сотувни ра\батлантириш, шахсан сотиш, жамоатчилик билан ишлаш, тў\ридан-тў\ри маркетинг, спонсоринг, маҳсулот-плейсмент, брэндинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |