9-МАВЗУ. МАРКЕТИНГ РЕЖАСИ
1.Кўп тармокли фермер хўжалигининг маркетинг режаси ва унинг аҳамияти.
2. Бозорни бахолаш ва истеъмолчилик талабини урганиш
3. Махсулотни бозорга чикариш стратегияси
4. Маркетинг режаси ва дастури
Қўлланиладиган педогогик технологиялар: Маъруза, «ақлий ҳужум», намойиш этиш
1. Кўп тармокли фермер хўжалигининг маркетинг моҳияти ва функциялари
Замонавий маркетинг бу корхонанинг юкори фойда олиш максадида харидорларнинг реал суровлари ва бозорни комплекс урганиш асосида хизмат курсатиш, товар ишлаб чикариш ва сотиш фаолиятини ташкил этиш тизимидир. Айтиш мумкинки, бизнес-режанинг барча юулимларини шакллантириш маркетингнинг улкан салохиятидан тулик ва кенг микёсда фойдаланган холда маркетинг тадкикотларини амалга оширишга асосланади.
Маркетингда асосийси икки ёклама ва бир-бирини тулдирувчи ёндашувдир. Бир томондан корхонанинг бутун фаолияти, айникса, унинг махсулотни ишлаб чикариш ва сотиш дастурини яратиш, фан-техника тадкикотлари, капитал кайилмалар ва бошкалар бозор ва ундаги узгаришларни чукур билишга асосланса, иккинчи томондан бозорга ва мавжуд талабга фаол таъсир курсатиш, яъни эхтиёжлар ва истеъмолчлик афзалликларини шакллантириш туради. Бундан маркетингнинг асосий тамойили ишлаб чикаришнинг якуний натижалари истеъмолчилар талаб ва таклифларига йуналтирилиши келиб чикади.
Ушбу комплекс вазифани бажариш учун маркетинг тахлилий, ишлаб чикариш ва сотув функцияларини бажариши лозим. Тахлилий функция асосан истеъмолчилар ва ракобатдошларни, шунингдек, товар харкатланиши ва сотув характери, нарх хосил булиш тизими ва рекламани урганишга бориб такалади. Шу билан бирга корхонанинг чики мухити, унинг ишлаб чикариш имкониятлари, ракобатбардошлиги ва хоказолар хам тахлил килинади.
Ишлаб чикариш функцияси доирасида куйидаги функциялар бажарилади:
янги товарлар ишлаб чикаришни ташкил этиш;
янада мукаммал технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий килиш;
ишлаб чикаришни моддий-техника ресурслари билан таъминлаш;
махсулот сифати ва унинг ракобатбардошлигини бахолаш.
Сотув функциясига куйидагилар киради:
товарни харакатлантириш тизимини ташкил этиш;
сервисни ташкил килиш;
талабни шакллантириш ва сотувни рагбатлантириш тизимин ташкил этиш;
максадли йуналтирилган товар сиёсатини амалга ошириш;
нарх сиёсатини юргазиш.
Маркетингда бошкарув ва назорат функцияси хам катта ахамиятга эга булиб, у куйидагиларни назарда тутади:
корхонада стратегик ва оператив режалаштиришни амалга ошириш;
жамоани бошқаришнинг ахборот таъминоти;
корхонада коммуникация тизимини ташкил килиш;
маркетинг назоратини ташкил килиш (тескари алока, вазият тахлили).
Маркетингнинг бу ва бошка функциялари унинг асосий вазифаси - тадбиркорлик
мухити динамикасини кузатиш, яъни атроф-мухитнинг режалаштириш характери ва тенденциялари бизнесни юритишга ижобий таъсир курсатиши ёки унинг олдига тусиклар куйишини кузатишни таъминлаши лозим. Тадбиркорлик мухитини тахлил килиш ва бахолашда аввало куйидаги омиллар хисобга олиниши лозим:
Do'stlaringiz bilan baham: |