6-мавзу божхона омбори, эркин божхона зонаси, эркин омбор божхона режимларида божхона тўловлари. Бож олинмайдиган савдо, божхона ҳудудида қайта ишлаш, божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш, йўқ қилиш


Олиб кирилаётган қайта ишлаш маҳсулоти



Download 305,18 Kb.
bet9/9
Sana21.02.2022
Hajmi305,18 Kb.
#54472
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
6-mavzu

Олиб кирилаётган қайта ишлаш маҳсулоти:
-агар товар шартнома ёки кафолат мажбуриятига биноан текин таъмирлаш учун ёхуд ишлаб чиқариш нуқсони мавжудлиги сабабли олиб чиқилган бўлса, бу нуқсоннинг мавжудлиги товарни дастлабки эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиришда ҳисобга олинмаган бўлса, божхона божлари ва солиқлар тўлашдан;
-агар товар ҳақ эвазига таъмирлаш учун олиб чиқилган бўлса, божхона божлари ва акциз солиғи тўлашдан озод этилади.
Товарларни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлашга рухсатнома берганлик учун йиғим 150 Евро эквивалентлигида миллий валютада ундирилади.
Шунингдек, товарларни "божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш" божхона режимига расмийлаштирганлик учун товарларни қайта ишлаш бўйича хизматлар қийматининг 0,2 фоизи микдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда йиғим ундирилади.


6.7. Йўқ қилиш, давлат фойдасига воз кечиш божхона режимларида божхона тўловлари.

Йўқ қилиш божхона режими шундай режимки, бунда чет эл товари божхона тўловлари тўланмаган ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда божхона назорати остида йўқ қилинади, шу жумладан фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келтирилади.


Товарни йўқ қилиш божхона режимига жойлаштириш божхона органи томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади.
Товарни йўқ қилиш божхона режимига жойлаштириш учун декларант божхона органига:
-божхона юк декларациясини;
-товарнинг кузатув ҳужжатларини;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасй томонидан белгиланган шакл бўйича тузилган йўқ қилиш далолатномасини тақдим этади.
Рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатлар бўлган тақдирда йўқ қилинадиган товарларга нисбатан божхона органларининг ахборот тизимида бундай ҳужжатлар мавжудлигини божхона органи мустақил равишда текширади.
Товарни йўқ қилиш натижасида ҳосил бўлган чиқиндилар улар шу ҳолатда божхона ҳудудига олиб кирилганида бўлгани каби бошқа божхона режимига жойлаштирилиши лозим.
Йўқ қилиш натижасида ҳосил бўлган ва кейинчалик фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келгунга қадар қайта ишланган чиқиндилар декларацияланмайди.
Товарла.рни йўқ қилиш манфаатдор шахс томонидан ўз ҳисобидан амалга оширилади. Товарларни йўқ қилиш жараёнида товарларни транспорт воеиталарига ортиш-тушириш, белгиланган жойга олиб боршн учун транспорт харажатлари юкнинг эгаси томонидан қопланади.
“Иўқ қилиш” болосона режимида говарлар ва трансгюрт воситаларини тегишли божхона режимида расмийлаштирганлик учун божхона қийматининг 0,2 фоизи, бироқ камида 25 АҚШ доллари ва 3000 АҚТТТ долларидан ортиқ бўлмаган миқдорда йиғим ундирилади.
“Иўқ қилиш” божхона режимида божхона юк декларациясининг 1 -графаси ўрта катагига “76” белгиси киритилади.
Мисол учун, Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи корхона номига жами қиймати 148,00АҚШ долларига тенг, 62,0 кг нетто вазнли, «Электронно лучевая трубка СРТ21” товари 2016 йилнинг май ойида Хитой давлатидан тижорат мақсадларида олиб келинган.
Бироқ товар истеъмолга яроқсиз деб топилганлиги боис, товардан импорт божхона божи, акциз солиғи, қўшилган қиймат солиғи ундирилмаган ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланмаган ҳолда "йўқ қилиш” божхона режимига жойлаштирилган.
Бунда божхона расмишташтируви вақтида 72617,00сўм микдорида божхона расмийлаштируви учун йиғим ҳамда 66203,60 сўм микдорида божхона кўриги учун йиғим ундириш билан чекланилган.
Давлат фовдасига воз кечиш божхона режими шундай режимки, бунда ваколатли шахс товардан воз кечади ҳамда уни божхона тўловлари тўланмаган ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда текинга давлат мулкига ўтказади.
Товарни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириш божхона органи томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади.
Товарни давдат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириш учун декларант божхона органига:
-божхона юк декларациясини;
-давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилаётган товарни топшириш далолатномасини;
-товарнинг кузатув ҳужжатларини тақцим этади.
Рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатлар бўлган тақдирда давлат фойдасига воз кечиладиган товарга нисбатан божхона органларининг ахборот тизимида бундай ҳужжатларнинг мавжудлигини божхона органи мустақил равишда текширади.
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириладиган товарнинг божхона расмийлаштируви товар қайси божхона органининг фаолият кўрсатиш зонасида турган бўлса, ўша божхона органи томонидан амалга оширилади.
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириладиган товар ваколатли шахс томонидан божхона органига топширилаётганда икки нусхада далолатнома тузилади. Далолатноманинг бир нусхаси рухсатнома берган божхона органида сақланади. Далолатноманинг иккинчи нусхаси ваколатли шахсга берилади.
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товар давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга қонун хужжатларида назарда тутилган тартибда топширилади. Товарларни давлат фойдасига воз кечиш давлатнинг қўшимча харажатлар қилишига сабаб бўлмаслиги лозим.
Товарлардан давлат фойдасига воз кечган шахс уларни божхона органи томонидан белгиланадиган жойга етказиб берилиши бўйича барча харажатларни ўзи қоплайди.
Ушбу режимни қўллашдан асосий мақсад ТИФ қатнашчиларининг катта зарар кўришидан ҳимоя қилишдир.
Масалан, шахс божхона баҳоси 1000 сўмдан говар олиб келди. Товарни олиб келмасдан олдин товар бозорда 2200 сўм сотилаётган эди. Бозордаги нарх конъюнктурасида ўзгариш бўлди ва товарнинг нархи 1200 сўмга тушди, деб фараз қилайлик.
Олиб келган товарига, айтайлик ҳаммаси бўлиб, 90% божхона тўловлари тўлаши керак. Яъни товарнинг қиймати 1900 сўмга ва кўшимча сарф харажатлар ва хизматлар, инфляция асосида 2000 сўмга тенглашди, дейлик. Бу ҳолда божхона тўловини тўлаб, товарни сотишда 1000 сўмгача зарар кўрилиши аниқ бўлиб қолади. Товарни бошқа мамлакатга жўнатиш эса, айтайлик, товар қийматининг 1,5 бараварига тенг келади.
Бу ҳолда шахс товардан давлат фойдасига воз кечганида аввало божхона тўловларидан ва товарни сотиш билан боғлиқ сарфлардан ҳам тўлиқ озод этилади. Шахснинг зарари фақат товарни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган
харажатларгина бўлади, яъни 1000 сўмдан кам бўлиши мумкин. (фактура қиймати бўйича).
“Давлат фойдасига воз кечиш” божхона режимида расмийлаштируви учун йиғим ҳисобланмайди ҳамда ундирилмайди
“Давлат фойдасига воз кечиш” божхона режимида божхона юк декларациясининг 1-графаси ўрта катагига “75” белгиси киритилади.


21-расм, “Давлат фойдасига воз кечиш” божхона режимида ундирилган божхона тўловларининг ҳисобланиши бўйича БЮД намунаси.







Download 305,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish