6.3. Эркин божхона зонаси ва эркин омбор божхона режимларида божхона тўловлари.
Эркин божхона зонаси божхона режими шундай режимки, бунда товар муайян жойлар ва худудларда божхона тўловлари тўяанмаган ҳамда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда жойлаштирилади ва шу тарзда ундан фойдаланилади.
Эркин божхона зонаси божхона режимига ҳар қандай товар жойлаштирилади, бундан божхона ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган товарлар ҳамда ушбу ҳудуддан олиб чиқилиши тақиқлангаи Ўзбекистон товарлари мустасно.
Товарни эркин божхона зонаси божхона режимига жойлаштириш учун декларант божхона органига божхона юк декларациясини ва товарнинг кузатув ҳужжатларини тақдим этади.
Рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатлар бўл1’ан тақдирда эркин божхона зонаси божхона режимига жойлаштириладиган товарга нисбатан божхона органларининг ахборот тизимида бундай ҳужжатлар мавжудлигини божхона органи мустақил равишда текширади.
Товар эркин божхона зонаси божхона режимида чекланмаган муддатда туриши мумкин.
Эркин божхона зонаси ва эркин омбор божхона режимларида турган товар эркин муомалага чиқариш (импорт) ёки экспорт божхона режимига жойлаштирилаётганда, товарнинг ишлаб чиқарилган мамлакатига боғлиқ равишда божхона тўловлари ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилади.
Эркин божхона зонаси ва эркин омбор божхона режимларига жойлаштирилган ва божхона ҳудудига олиб кириладиган чет эл товарига нисбатан, ушбу товар бевосита божхона худуди-«ташқарисидан олиб кирилганидаги каби божхона тўловлари ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилади. Ўзбекистон товари эркин омбордан божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқилаётганда унга нисбатан божхона ҳудудидан олиб чиқишда қўлланилганидаги каби божхона тўловлари ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилади.
Эркин божхона зонаси ва Эркин омбор божхона режимларидан божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиладиган товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат бўлмаган такдирда бундай товар унга божхона тўловлари ва иқтисодий сиёсат чоралари қўллаш мақсадида Ўзбекистон товари сифатида, бошқа мақсадларда эса, чет эл товари сифатида қаралади.
Агар товар олиб чиқилаётганда божхона божлари ва солиқлар тўлашдан озод этилиши ёки тўланган суммалар қайтарилиши назарда тутилган бўлса, эркин божхона зонаси ва эркин омбор божхона режимларига жойлаштириладиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудздидан ташқарига экспорт божхона режимида олиб чиқиш мўлжалланган товар божхона божлари ва солиқлар тўлашдан озод этилади ёки тўланган суммалар қайтарилади. Бундай товарни олиб чиқиш божхона божлари, солиқлар суммалари қайтарилган ёки уларни тўлашдан озод қилинган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай амалга оширилиши керак.
Эркин божхона зонаси ва эркин омбордан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши лозим бўлган товар божхона ҳудудига қайтарилган ёки уни олиб чиқиш белгиланган муддатлар ичида амалга оширилмаган такдирда божхона божлари ва солиқлар тўданади.
2008 йил 2 декабрда Навоий вилоятида эркин индустриал - иқгисодий зона ташкил этилди. ЭИИЗ ташкил этнлиши билан ушбу зонада рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар ЭИИЗ фаолият кўрсатадиган бутун [йудцатга экснортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида мамлакатга олиб келинаётган асбоб-ускуналар, шунингдек хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилинди.
Ўзбекистоннинг ички бозорларида сотиш учун мўлжалланган маҳсулотни ишлаб чиқариш мақсадида мамлакатга олиб кириладиган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар учун божхона тўловлари, агар қонун ҳужжатларида бошқа имтиёзли тартиб кўзда тутилмаган бўлса, белгиланган ставкаларнинг 50 фоизи микдорида (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) ундирилиши кўзда тутилди, бунда уларни тўлаш муддати 180 кунгача кечиктиршгаши мумкин.
Қайд этилган имтиёзлардан фойдаланган ҳолда ЭИИЗ ҳудудига олиб кирилган асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар сотилган ёки бепул берилган такдирда, божхона тўловлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бюджетга тўлиқ ҳажмда ундирилади.
2012 йил 13 апрелда “Ангрен” махсус индустриал зонаси барпо этилди. Бунда "Ангрен" махсус индустриал зонасингшг фаолият юритиш муддати 30 йилни ташкил этиши ва бу мудцат кейинчалик узайтирилиши мумкинлиги, мазкур давр мобайнида унинг ҳудудида махсус солиқ тартиби ва божхона имтиёзлари амал қилиши белгилаб қўйилди.
“Ангрен” махсус индустриал зонаси қатнашчилари республикада ишлаб чиқарилмайдиган, лойиҳаларни амалга ошириш доирасида “Ангрен” МИЗ худудига Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ускуналар, бутловчи буюмлар ва материаллар бож тўловлари (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилиндю
2013 йил 18 мартда “Жиззах” махсус индустриал зонасини барпо этилди. Бунда “Жиззах” МИЗнинг фаолият юритиш муд дати 30 йилни ташкил этиши ва бу мудцат кейинчалик узайтирилиши мумкинлиги, ушбу давр мобайнида унинг ҳудудида махсус солиқ тартиби ва божхона имтиёзлари амал қилиши белгилаб қўйилди.
Республикада ишлаб чиқарилмайдиган, лойиҳаларни амалга ошириш доирасида “Жиззах” МИЗ ҳудудига Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ускуналар, бутловчи буюмлар ва материаллар бож тўловлари (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинди.
2016 йил 26 октябрдаги “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4853-сонли Президент Фармонини қабул қилиниши, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган эркин иқтисодий зоналар мақомини тенглаштирди, уларга берилаётган солиқ ва божхона имтиёзлари, преференциялар бирхиллаштирди. Шунингдек, жалб қилинаётган инвестицияларнинг ҳажми камайтирилиб ва имтиёзларнинг бериш муддати узайтирилди. Имтиёзлар киритилган инвестициялар ҳажмига қараб 3 йилдан 10 йил муддатгача, жумладан:
300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 3 иил муддатга;
3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар -— 5 йил муддатга;
5 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 7 йил муддатга;
10 миллион ва ундан кўп АҚШ доллари ҳажмидаги инвестициялар сўнгги 5 йилда амалдаги ставкалардан 50 фоиз кам ҳажмдаги даромад солиғи ва ягона солиқ тўлови ставкалари қўлланган ҳолда— 10 йил муддатга берилади [18].
Мамлакатимизда республика ҳудудларининг ишлаб чиқариш ва ресурс салохцятидан самарали фойдаланиш, янги иш ўринлари яратиш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг муҳим омили сифатида эркин иқтисодий зоналарини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмокда.Бу борада, Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 3 майдаги ““Нукус-фарм”, “Зомин-фарм”, “Косонсой-фарм”, “Сирдарё-Фарм”, “Бойсун- Фарм”, “Бўстонлиқ-Фарм” ва “Паркент-Фарм” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-5032-сонли Фармони қабул қилинди.
“Эркин божхона зонаси” божхона режимида божхона юк декларациясининг 1 -графаси ўр га катагига “71” рақами киритилади Марказлаштирилган назоратни ўрнатишдир. Квоталар берилиши устидан назорат лицензиялаш воситасида юритилади.