6-мавзу божхона омбори, эркин божхона зонаси, эркин омбор божхона режимларида божхона тўловлари. Бож олинмайдиган савдо, божхона ҳудудида қайта ишлаш, божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш, йўқ қилиш


-расм. Мамлакатда божхона ишини ташкил этиш модели



Download 305,18 Kb.
bet2/9
Sana21.02.2022
Hajmi305,18 Kb.
#54472
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
6-mavzu

19-расм. Мамлакатда божхона ишини ташкил этиш модели





20-расм. Божхона органларида хавфларни боўқариш жараёни таҳлили.


6.2. ”Божхона омбори” божхона режимида божхона тўловлари.

Божхона омбори божхона режими шундай режимки, бунда божхона ҳудудига олиб кирилган ва божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун мўлжалланган товар божхона божлари, соликдар тўланмаган ҳамда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда муайян биноларда (жойларда) божхона назорати остида сақланади.


Божхона омбори божхона режимига ҳар қандай товар, шу жумладан илгари бошқа божхона режимига жойлаштирилган товар жойлаштирилади, қуйидагилар бундан мустасно:
-божхона ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган товар;
-божхона ҳудудидан олиб чиқюшши тақиқланган Ўзбекистон товари;
-қонун ҳужжатларига мувофиқ божхона ҳудуди орқали транзит қилиниши тақиқланган товар;
-божхона омбори божхона режимига жойлаштириш учун маълум қилинган кундаги яроқлилик муддати маълум қилинадиган мудцатдан кам бўлган дори воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари.
Божхона омбори божхона режимида турган говарни сақлаш божхона омборида амалга оширилиши керак.
Вақгинча олиб кириш ёки божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимида турган товар ушбу режимларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш мақсадида божхона омбори божхона режимига жойлаштирилиши мумкин.
Товарни божхона омбори божхона режимига жойлаштириш учун декларант божхона оргаиига божхона юк декларациясини ва товарнинг кузатув ҳужжатларини тақдим этади.
Товарнинг божхона омбори божхона режимида туриш муддати уч йилни ташкил этади.
Товарни божхона омбори божхона режимига жойлаштирган шахс мазкур божхона режимини унинг амал қилиш муддати тугагунига қадар тугаллаш хуқуқига эга.
Яроқлилик, сақлаш, ишлатиш ва (ёки) реализация қилиш муддати чекланган товар мазкур муддат тугагунига қадар камида бир юз саксон календарь кундан кечиктирмай бошқа божхона режимига жойлаштириш учун маълум қилиниши ва божхона омборидан олиб чиқйлиши керак.
Товарларни божхона омбори режимига жойлаштиришда божхона расмийлаштируви учун йиғим, шунингдек божхона расмийлаштирувини белгиланган жойлардан бошқа жойларда ва иш вақтидан ташқари ҳолларда амалга оширганлик учун йиғим ундирилади.
Эгаси божхона органи бўлган товарларни божхона омборида сақлаганлик учун, суткалар учун:

  • дастлабки ўн сутка мобайнида (тўлиқ, тўлиқ бўлмаган) божхона қийматининг 0,1 фоизи миқцорида;

  • ҳар бир кейинги суткалар учун (тўлиқ, тўлиқ бўлмаган) божхона қийматининг 0,2 фоизи микдорида йиғим ундирилади.

Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш божхона омбори таъсис этиладиган худудий божхона бошқармаси томонидан Давлат божхона қўмитаси номидан амалга оширилади. Божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун лицензия “Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом” талаблари ва шартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсларига беш йилгача муддатга берилади.
Лицензия берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари микдорида давлат божи ундирилади ва у давлат бюджетига ўтказилади.
Божхона органлари томонидан лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун божхона йиғими ундирилмайди.
Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиққанлик учун ҳам божхона йиғими ундирилмайди.
Божхона омборида товарлар сақланиши талаблари ва шаргларига риоя этилиши учун божхона омборининг эгаси товар божхона омборида сакдаш учун қабул қилиб олинган пайтдан бошлаб жавоб беради, бу омборхона хужжати (омбор гувоҳиомаси, товарларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва ҳоказолар) расмийлаштирилиши билан тасдиқланади.
Божхона омборида сақланаётган товарларга нисбатан божхона божлари, солиқлар ва бошқа божхона тўловлари тўланиши учун божхона омборининг эгаси ёхуд товарларни сақлаш учун божхона омборига жойлаштирган шахс жавоб беради.
Божхона омбори эгаси томонидан божхона тўловлари тўланишини таъминлаш белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши ва куйидаги ҳолларда божхона тўловлари тўланиши таъминланишини назарда тутиши керак:

  • божхона органининг рухсатисиз бериш ёки божхона омборида сақланаётган товарларнинг йўқолиши;

  • лицензиянинг амал қилиш муддати тамом бўлгандан кейин, эгасинршг хоҳишига кўра ёхуд лицензия бекор қилингач ёки лицензиянинг амал қилиши тўхтатилгач божхона омборининг тугатилиши;

-божхона тўловлари тўланиши учун божхона омбори эгаси жавоб берадиган, божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларида назарда тутиладиган бошқа ҳолларда.
Божхона омборининг эгаси, агар товарлар енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида ёки сақлаш ва сотишнинг нормал шароитларида табмий камайиш туфайли йўқ қилинган ёки қайтариб бўлмайдиган тарзда қўлдан кетган такдирдагина божхона божлари, соликдар тўланиши учун жавоб бермайди.
“Божхона омбори” божхона режимида божхона юк декларациясининг 1- графаси ўрта катагига “74” рақами киритилади.



Download 305,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish