Тп - якуний маҳсулотга номинал тариф ставкаси;
Тiт - хом ашё ва эҳтиёт қисмлар импортига номинал тариф ставкаси;
А - якуний маҳсулот қиймати таркибида импорт қилинган хом ашёлар қийматининг улуши.
Товарларни миллий ишлаб чиқаришини иқгисодий ҳимоялаш мақсадида божхона ҳимоясининг самарали даражасини ҳисоблаш асосида тайёр маҳсулот импорт божхона ставкаларини оралиқ маҳсулот импорт ставкасидан юқори қилиб белгиланиши лозим. Бунинг натижасида ҳақиқатда амал қилувчи божхона ҳимоясининг иқтисодий даражаси номиналдан юқори бўлади.
Товарларга импорт божхона божларини самарали ставкасини ҳисоблаш божхона иши иқтисодиётидан тармоқлар ва ҳудудлар кесмасида маҳсулотлар харажатлари, меҳнат унумдорлиги, нархлар, иш ҳақи, алоҳида ишлаб чиқариш тармоқларининг солиштирма баҳоси ва ҳорижий мамлакатлар маълумотларини таққослаш тўғрисида ахборотларни қайта ишланишини талаб этади. Божхона иши иқтисодиётида божхона божларини қўлланилишида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш соҳасида у ёки бу божхона ставкалари даражаларини қўллашда иқтисодий хавфсизлик мезонларини ҳисобга олиш лозим бўлади.
Бож олинмайдиган савдо божхона режими шундай режимки, бунда товарлар божхона ҳудудининг божхона органлари томонидан белгиланган жойларида божхона божлари, солиқлар тўланмаган ва иқтисодий сиёсат чоралари кўлланилмаган ҳолда божхона назорати остида туради Ҳамда реализация қилинади.
Бож олинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштирилган чет эл товарлари, шунингдек Узбекистон товарлари божхона худудидан чиқиб кетаётган ва божхона ҳудудига кириб келаётган жисмоний шахсларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет эллик шахсларга белгиланган шартларда чакана ҳолда реализация қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтмаётган жисмоний шахсларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинмаган чет эллик шахсларга бож олинмайдиган савдо дўконларида товарларни реализация қилишга (сотиб олишга) рухсат этилмайди.
Бож олинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштирилган товарларни реализация қилиш бож олинмайдиган савдо дўконларида божхона назорати остида амалга оширилади.
Бож олинмайдиган савдо божхона режимига ҳар қандай товарлар жойлаштирилади, бундан рўйхати қонун хужжатларида белгилаб қўйилган товарлар мустасно.
Бож олинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштириладиган товарни декларациялаш бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган шахс томонидан амалга оширилади.
Товарлар бож олинмайдиган савдо божхона режимида чекланмаган муддатда туриши мумкин.
Бож олинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштирилган товарлар билан қуйидаги операциялар амалга оширилиши мумкин:
-товар реализация қилингунига қадар унинг ўзгармас ҳолатда бут сақланишини таъминлаш операциялари;
-товарларни сотишга тайёрлаш бўйича, шу жумладан саралаш, ўраш- жойлаш, қайта ўраш-жойлаш, тамғалаш операциялари (акциз маркалари бундан мустасно).
Бож слинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштирилган товар реализация қилингунига қадар ўзгармас ҳолатда қолиши керак, бундан истеъмол қилиш учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш учун фойдаланиладиган товар мустасно.
Бож олинмайдиган савдо дўконида реализация қилинадиган товарлар товарнинг бож олинмайдиган савдо дўконига мансублигини англатувчи
махсус тамғага эга бўлиши ва чакана сотиш учун олдивдан ўраб, жойланган бўлиши керак.
Товарни бож олинмайдиган савдо божхона режимига «ойлаштириш учун декларант божхона органига божхона юк декларациясини ва товарнинг кузатув ҳужжатларини тақдим этади.
Акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғи солинмайдиган товарларни божсиз олиб кириш нормаси ва олиб кириш нормаси жисмоний шахс томонидан Узбекистон Республикаси ташқарисидан олиб кириладиган ва унинг томонидан Узбекиетон Республикаси божхона худудига киришда бож олинмайдиган савдо дўконларидан сотиб олинган товарларнинг жамига нисбатан қўлланилади. Узбекистон Республикаси 'Гашқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларида акциз осгидаги товарларни харид қилишнинг чекланган нормалари Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.