6-Мавзу: Билиш назарияси: асосий муаммолари ва йўналишлари. Мавзу режаси



Download 89,85 Kb.
bet8/25
Sana18.04.2022
Hajmi89,85 Kb.
#560584
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   25
Bog'liq
6-мавзу (1) (1)

Эксперимент бу шундай тадқиқот методики, унинг ёрдамида объект ё сунъий тарзда яратилади, ё тадқиқот мақсадларига мос келадиган маълум шарт-шароитларда ўрганилади. Экспериментда тадқиқотчи илмий тадқиқотни ўтказиш шарт-шароитларига фаол аралашади. У жараённи исталган босқичда тўхтатиши мумкин бўлиб, бу объектни янада муфассалроқ ўрганиш имконини беради.
Эксперимент ўрганилаётган ҳодисани сунъий тарзда гавдалантириш ва назарий ёки эмпирик билим натижаларини амалда синаш имконини беради. Эксперимент доим, айниқса ҳозирги замон фанида баъзан жуда мураккаб техника воситалари, яъни асбоблардан фойдаланиш билан боғлиқ. Асбоб – бу инсоннинг сезги аъзолари билиши мумкин бўлмаган ҳодисалар ва хоссалар ҳақида ахборот олиш учун мўлжалланган, керакли хоссаларга эга бўлган мослама ёки мосламалар тизимидир. Асбоблар бизнинг сезги аъзоларимизни кучайтириши, объект хоссаларининг фаоллик даражасини ўлчаши ёки уларда ўрганилаётган объект қолдирган изларни аниқлаши мумкин.
Тадқиқот мақсадларига кўра ўрганиш эксперименти, янги нарса ёки ҳодисани кашф этиш ҳамда янги хоссаларни аниқловчи ва уларни намойиш этувчи текширув эксперименти; (гипотезаларнинг тўғрилигини аниқлаш), объектлар ёки уларнинг хоссаларини аниқлашга қаратилган сифат эксперименти ва ўрганилаётган объектнинг хоссаларини ўлчаш билан боғлиқ миқдор эксперименти фарқланади.
Ўрганиш объектига кўра табиий ва ижтимоий эксперимент, амалга ошириш усулларига кўра эса – табиий ва сунъий, моделли ва бевосита, амалий ва тафаккур воситасида амалга ошириладиган экспериментлар фарқланади. Шунингдек илмий ва ишлаб чиқариш эксперименти ҳам мавжуд. Ишлаб чиқариш эксперименти саноат ва дала шароитидаги экспериментларни ўз ичига олади. Моделли эксперимент алоҳида аҳамиятга эга. Физик ва математик моделлаштириш фарқланади. Физик модель ўрганилаётган объектнинг номаълум хоссаларини аниқлаш учун унинг маълум хоссаларини гавдалантиришни назарда тутади (самолётлар, космик кемалар ёки нейронларнинг моделлари ва ш.к.). Математик модель ҳар хил объектларнинг умумий, функционал боғлиқлигини тавсифловчи формал (математик) ўхшашлиги асосида тузиладики, бу ҳам амалда мавжуд объектларнинг номаълум хоссаларини аниқлаш имконини беради.
Экспериментнинг асосий методи – ўрганилаётган объект мавжуд бўлган одатдаги шарт-шароитларни ўзгартириш. У ўрганилаётган объект хоссалари билан шарт-шароитлар ўртасидаги сабабий боғланиш, шунингдек шарт-шароитларнинг ўзгариши муносабати билан бу хоссаларнинг ўзгариш хусусиятини аниқлаш имконини беради. Шу билан бир вақтда, бу метод предметларнинг табиий шароитда намоён бўлмайдиган янги хоссаларини аниқлаш учун имконият яратади, масалан, сунъий иқлим лабораторияларида ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига температура, ёруғлик, намлик ва шу кабиларнинг таъсирини у ёки бу даражада тўғри аниқлаш мумкин. Ҳамонки шарт-шароитлар ўзгариши билан предметнинг муайян хоссалари ўзгарар (баъзан яна юзага келар), бошқа хоссаларида эса сезиларли ўзгаришлар юз бермаслиги мумкин. Экспериментга шарт-шароитларни назорат қилиш, жараёнларнинг кўрсаткичларини ўлчаш имкониятининг мавжудлиги ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш хосдир. Инсон тажриба ўтказиш чоғида янглишиши мумкин. Асбоблар бу камчиликдан холи. Микроскоп, телескоп, рентген аппарати, радио, телевидение, телефон, сейсмограф ва шу кабилар ёрдамида инсон ўзининг идрок этиш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтирди ва теранлаштирди. Фан, айниқса табиатшуносликда эришилган ютуқлар эксперимент ўтказиш методлари ва воситаларининг такомиллашуви билан узвий боғлиқ. Сўнгги йилларда олимлар, масалан, илмий ижод жараёнига бевосита киритилган компьютерлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар.
Экспериментни кўп такрорлаш ва шу йўл билан хулосаларни кузатувларнинг кўпроқ сонига таянган ҳолда асослаш мумкин. Эксперимент ўтказиш учун дастлабки билимлар керак, И.П.Павлов қайд этганидек, далилларни ривожлантириш предмет ҳақида умумий тасаввурга эга бўлиш лозим. Бу умумий тасаввурлар, фаразлар, гипотезалар олдинги кузатишлар, экспериментлар ва инсониятнинг барча тажрибасидан олинади. Улар экспериментга йўл кўрсатади. Аниқ англанмаган мақсадсиз, кўр-кўрона амалга ошириладиган кузатиш, эксперимент самара бериши мумкин эмас. Каллада ғоя бўлмаса, ҳеч қандай далилни кўролмайсан, деган эди И.П.Павлов.
Кузатиш ва эксперимент ўтказиш жараёнининг натижаси тавсифлаш ёки баён этиш йўли билан ифодаланади. У умумий қабул қилинган атамалар ёрдамида тузилган, графиклар, расмлар, фото ва кинотасвирлар илова қилинган, математик, кимёвий формулалар киритилган ҳисобот кўринишида ифодаланиши ҳам мумкин.
Тавсифга қўйиладиган асосий илмий талаб – кузатиш ва эксперимент маълумотларини тўғри ва аниқ акс эттиришдир. Тавсиф тўлиқ ёки нотўлиқ бўлиши мумкин, бироқ у доим материални маълум даражада тизимга солишни, яъни уни гуруҳлаш ва умумлаштиришни назарда тутади: соф тавсиф илмий ижод доирасидагина қолади.
Билиш эмпирик методларининг муҳим унсури – таққослаш, яъни ўрганилаётган объектларнинг кузатиш ёки экспериментда аниқланаётган хоссалари ўртасидаги ўхшашлик ва фарқларни аниқлашдир. Ўлчаш – таққослашнинг айрим кўриниши. Кузатиш ва эксперимент натижалари ўлчаш йўли билан ифодаланган тақдирдагина илмий аҳамиятга эга бўлади. Ўлчаш – объект хоссаларининг ривожланиш даражасини тавсифловчи катталикни аниқлаш жараёни. У ўлчаш бирлиги сифатида қабул қилинган бошқа катталик билан таққослаш шаклида амалга оширилади.

Download 89,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish