6-Мавзу: Билиш назарияси: асосий муаммолари ва йўналишлари. Мавзу режаси



Download 89,85 Kb.
bet11/25
Sana18.04.2022
Hajmi89,85 Kb.
#560584
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25
Bog'liq
6-мавзу (1) (1)

Гипотеза – янги далилларнинг моҳиятини тушунтирувчи қонун мавжудлиги ҳақидаги асосли тахминдир. Гипотеза олимлар томонидан илмий муаммонинг қўйилишига сабаб бўлган илмий далилларни тахминий тушунтириш мақсадида илгари сурилади. Гипотеза текшириладиган бўлиши лозим, у эмпирик текшириш имконини берувчи оқибатларга олиб келади. Агар бундай текширишнинг иложи бўлмаса, гипотеза илмий жиҳатдан асоссиз ҳисобланади.
Гипотеза формал-мантиқий қарама-қаршиликлардан холи ва ички изчилликка эга бўлиши лозим. Гипотезани баҳолаш мезонларидан бири – унинг мумкин қадар кўпроқ илмий далилдан келиб чиқадиган оқибатларни тушунтириш қобилияти. Бироқ илмий муаммони қўйиш билан боғлиқ далилларни тушунтирувчи гипотезани илмий жиҳатдан асосли деб бўлмайди.
Гипотеза илгари маълум бўлмаган нарсалар ва ҳодисаларни, эмпирик тадқиқот жараёнида ҳали аниқланмаган янги илмий далилларнинг пайдо бўлишини башорат қилади.Гипотезанинг энг ишонарли тасдиғи – эмпирик тадқиқот жараёнида гипотезада башорат қилинган оқибатларни тасдиқловчи янги илмий далилларнинг аниқланишидир. Шундай қилиб, ҳар томонлама текширилган ва амалда ўз тасдиғини топган гипотеза назарияга айланади.
Назария – ҳодисаларнинг муайян туркуми, бу туркумдаги ҳодисаларнинг моҳияти ва уларга нисбатан амал қиладиган борлиқ қонунлари ҳақидаги билимларнинг мантиқий асосланган ва амалиёт синовидан ўтган тизимидир. У ўрганилаётган ҳодисаларнинг мазмунини ёритувчи табиат ва жамият умумий қонунларининг кафш этилиши натижасида шаклланади. Гипотеза борлиқнинг муайян бўлагини тушунтириш ёки талқин қилишга қаратилган ғоялар мажмуини ўз ичига олади. Назария таркибига унинг асослари сифатида мавжуд бўлган ва юзагакелишини белгилаган барча элементлар киради. Дастлабки назарий негиз, яънижамулжам ҳолда тадқиқот объекти ҳақида умумий тасаввурни, объектнинг идеалмоделини ташкил этувчи кўп сонли тамойиллар, аксиомалар, қонунлар назариянингажралмас таркибий қисми ҳисобланади. Назарий модель айни вақтда асосий назарийтамойиллар тизимига таянувчи келгуси тадқиқотлар дастури ҳамдир.
Назария тушунтириш, башорат қилиш, амалда синаш ва синтез қилиш кабимуҳим функцияларни бажаради. Назария илмий далиллар тизимини тартибгасолади, уларни ўз таркибига киритади ва ўзини ташкил этувчи қонунлар ватамойиллардан оқибатлар сифатида янги далилларни яратади. Пухта ишлабчиқилган назария фанга маълум бўлмаган ҳодисалар ва хоссаларни башорат қилишимкониятига эга бўлади. Назария одамлар амалий фаолиятининг негизи бўлибхизмат қилади, уларга табиий ва ижтимоий ҳодисалар дунёсида йўл кўрсатади.
Назарияда илмий ғоялар, яъни унда акс эттирилган объектлар туркуми доирасидаамал қилувчи фундаментал қонуниятлар ҳақидаги билимлар марказий ўринниэгаллайди. Илмий ғоя мазкур назарияни ташкил этувчи қонунлар, тамойиллар ватушунчаларни мантиқан изчил яхлит тизимга бирлаштиради.Назариябутун бир даврнинг тафаккур услубини белгилашга қодир бўлган янги ғояларгазамин яратади. Ўз шаклланиш жараёнида назария мавжуд тамойиллар, категорияларва қонунлар тизимига таянади ва янги тамойиллар, категориялар ва қонунларникашф этади.

Download 89,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish