6-Мавзу: Билиш назарияси: асосий муаммолари ва йўналишлари. Мавзу режаси


Ҳиссий, эмпирик ва рационал билиш бирлиги



Download 89,85 Kb.
bet13/25
Sana18.04.2022
Hajmi89,85 Kb.
#560584
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25
Bog'liq
6-мавзу (1) (1)

Ҳиссий, эмпирик ва рационал билиш бирлиги. Кўп сонли маълумотлар сезги аъзолари орқали ва оқилона билиш нафақат бир-бири билан боғлиқ, балки бир-бирини тақозо этишидан далолат беради. Инсон руҳияти бир-бирини белгилашнинг кўп сонли занжирларига эга бўлган мураккаб тизимдир. Шу сабабли, сезгининг мазмуни нафақат ташқи таъсирлантирувчи куч, балки тафаккур, хотира, хаёлнинг ҳолати билан ҳам белгиланади.Сезги аъзолари орқали ва оқилона билишнинг бирлигини ифодалаш учун алоҳида атама керак. Антик фалсафа ва адабиётда қўлланилган «эйдос» атамаси, бизнингча, сезги аъзолари орқали ва оқилона билишнинг бирлигини ифодалаш учун энг қулай ва аниқ атамадир. Эйдос «кўриниш, образ» деган маънони англатади.
Антик фалсафада эйдос деганда кўпинча тафаккур ва кўриш мумкин бўлган нарсалар тушунилган. «Эйдос» атамаси одатда сезги аъзолари орқали ва ақл билан билиш мумкин бўлган нарсалар тўғрисида сўз юритилган ҳолларда қўлланилади.
Интуиция. Интуиция махсус билиш жараёни сифатида, бевосита янги билимни ҳосил қилувчи жараён тарзида, кишиларга хос бўлган сезги ва абстракт тафаккур каби умумий қобилият сифатида намоён бўлади.
Интуицияни экспериментал ўрганиш мумкин ва уни эксперимент ёрдамида ўрганишга бағишланган ишлар орасида Ж. Олтон, К. Факуаруи асарларини алоҳида таъкидлаш мумкин.
Интуициянинг умумийлиги ва кенг тарқалганлигини олиб борилган кўплаб кузатишлар тасдиқлаши мумкин. Кутилмагаи вазиятларда, ахборотлар чекланган шароитда тез қарор қабул қилиш зарур бўлганда, ўз қарорини «олдиндан сезгандай», айнан шундай қилиш лозимдек, қабул қиладиган ҳолатлар инсон хаётида кўп учрайди.
Инсоният тарихида олимлар, конструктор ва рассомлар ўз соҳасида «илҳом келиб қолгани» туфайли ёки «тўсатдан эсга тушиб қолиш» оқибатида янги кашфиётларга эришилганлиги билан боғлиқ мисоллар кўплаб учрайди.
Махсус билиш феномени сифатида интуиция кўп маънолидир. Биз интуиция деганда, интеллектуал интуицияни нарсаларнинг туб моҳиятига кириб бориш асосидаги билиш жараёнини тушунамиз.
Интуицияга яна бир хусусият — бевоситалик хосдир. Бевосита билим деб, мантиқий асослашга муҳтож бўлмаган билим тушунилади. Интуиция шу маънода бевосита билим ҳисобланадики, янги фикрни илгари сураётганда мавжуд хиссий тажриба ва назарий фикрдан уни мантиқий зарур ҳолда келтириб чиқариш шарт эмас. Агар интуициянинг интеллектуал боғлиқлиги ва нарсаларнинг моҳиятини акс эттириш билан алоқадорлиги эътиборга олинса, қуйидаги таърифни асос сифатида қабул қилиш мумкин интуиция ҳақиқатга эришишда билимни тугридан-туғри исботлаш ёрдамига таянмасдан қўлга киритиш қобилиятидир. Интуициянинг намоён бўлишига оид юқорида келтирилган фикрлар ушбу таърифга мос келади.
Шу билан бирга, ушбу фикрлар интуицияга хос бўлган яна иккита жиҳатни ҳам кўрсатади: кутилмаганлик ва ўйланганлик. Барча келтирилган мисолларда муаммонинг ечилиши тўсатдан, кутилмаганда, тасодифан содир бўлган ва ижод учун одатий бўлмаган ҳол бўлиб туюлади.

Download 89,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish