6-Мавзу: Билиш назарияси: асосий муаммолари ва йўналишлари. Мавзу режаси


-савол баёни: "Метод" ва "методология" тушунчалари



Download 89,85 Kb.
bet21/25
Sana18.04.2022
Hajmi89,85 Kb.
#560584
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
6-мавзу (1) (1)

4-савол баёни: "Метод" ва "методология" тушунчалари. Метод (юнон. metods — усул) кенг маънода йўл, ижодий фаолиятнинг ҳар қандай шакли каби маъноларни англатади. Методология тушунчаси икки асосий мазмунга эга — фаолиятда қўлланиладиган маълум усуллар тизими (фанда, сиёсатда, санъатда ва ҳ.к.); тизим ҳақидаги таълимот ёки метод назарияси.
Фан методологияси унинг структураси, тараққиёти, илмий тадқиқот воситалари ва усуллари, унинг натижаларини асослаш йўллари, билимни тажрибага татбиқ қилиш механизмлари ва шаклларини ўрганади. Шунингдек, методология методлар йигиндиси ва фаолият тури ҳақидаги таълимотдир.
Метод у ёки бу шаклда маълум қоида, тартиб, усул, ҳаракат ва билим мезонларининг йиғиндиси ҳамдир. У тамойиллар, талаблар тизими бўлиб, субъектни аниқ вазифани бажаришга, фаолиятнинг шу соҳасида маълум натижаларга эришиш сари йўналтиради. У ҳақиқатни излашда вақт, кучни тежайди, мақсадга энг яқин ва осон йўл билан етишишга ёрдам беради.
Методика. Метод методикада конкретлашади. Методика далилий материалларни йиғиш ва саралаш воситаси, аниқ фаолият туридир. У методологик тамойиллардан фарқ қилсада, уларга асосланади.
Усулларни танлаш ва турли методик тадқиқот фаолиятида қўллаш ўрганилаётган ҳодиса табиати ва қўйилган вазифалар билан характерланади. Фалсафа методларининг асослари бевосита амалий фаолият билан боғлиқ. Фан тарихида методлар янги назарияларни яратиш жараёнида шаклланади. Янгилик яратиш санъати янгиликлар жараёнида камол топади. Дастлабки тадқиқот тажрибада шаклланар экан, метод тадқиқотнинг бошланғич нуқтаси, амалиёт билан назарияни боғловчи восита сифатида намоён бўлади. Метод ва назариянинг узвий алоқаси илмий қонунларнинг методологик ролида ўз аксини топади. Ҳар қандай фанга оид қонун инсонни воқелиқдаги нарса ва ҳодисаларни шу фанга мансуб соҳага мос фикрлашга ундайди. Масалан, энергиянинг сақланиш қонуни бир вақтнинг ўзида методологик тамойил бўлиб, y олий нерв фаолиятининг рефлекторлик назарияси, ҳайвонлар ва инсон ахлоқини тадқиқ қилишнинг методларидан бири ҳамдир.
Илмий билиш жараёнида турли методлардан фойдаланилади. Умумий даражасига кўра, улар кенг ёки тор кўламда қўлланилади. Ҳар қандай фан ўз предметини ўрганишда y ёки бу объектнинг моҳиятидан келиб чиқувчи турли хусусий методлардан фойдаланади. Масалан, ижтимоий жараёнларни ўрганиш методи оламнинг ижтимоий шакли, унинг қонуниятлари, моҳиятининг хусусиятлари билан белгиланади.
Турли конкрет вазифаларни ҳал қилишнинг зарурий шартларидан бири универсал хусусиятга эга бўлган умумий фалсафий методларга мурожаат қилишдир. Бу методлар ҳақиқатни англашда умумий йўлни кўрсатади. Мазкур методларга фалсафанинг қрнун ва категориялари, кузатиш ва тажриба, таққослаш, анализ, синтез, индукция, дедукция ва ҳ.к.лар тааллуқли. Агар махсус методлар объектнинг қонуниятларини ўрганишнинг хусусий усуллари сифатида намоён бўлса, фалсафий методлар шу объектларда намоён бўладиган, алоҳида хусусиятлардаги ҳаракат, тараққиётнинг энг умумий қонуниятларини ўрганади. Айнан шу ўринда тажриба ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ҳар бир метод объектнинг алоҳида томонини билишга имконият яратади. Методлар умумийлик даражаси ва амал қилиш доирасига кўра бир неча гуруҳга бўлинади. Улар қуйидагилар:

Download 89,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish