6-Мавзу: Билиш назарияси: асосий муаммолари ва йўналишлари. Мавзу режаси


Ҳақиқатнинг корреспондент, когерент ва прагматик концепциялари



Download 89,85 Kb.
bet16/25
Sana18.04.2022
Hajmi89,85 Kb.
#560584
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   25
Bog'liq
6-мавзу (1) (1)

3.Ҳақиқатнинг корреспондент, когерент ва прагматик концепциялари мавжуд. Уларнинг ҳар бири фанда ривожланиш жараёнида катта қийинчиликларга дуч келади.
Ҳақиқатнинг корреспондентконцепциясиназариянинг тажрибада олинган маълумотларга мувофиқ бўлишини талаб қилади. Бу талаб фанда қабул қилинади, у таклиф қилинаётган - гипотеза фан соҳасига тааллуқли ёки тааллуқли эмаслигини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.
Когерент (назарий) концепцияэкспериментга мувофиқ бўлиши, унга зид келмаслиги, унинг натижаларини башорат қилиш имконини бериши лозим. Масалан, неопозитивистлар экспериментни назария тўғри эканлигининг мукаммал тавсифи деб ҳисоблаганлар. Назария экспериментда текширилади, верификация қилинади: у ё мазкур синовдан муваффақият билан ўтади, ё ўтмайди; у ё тўғри, ё нотўғри. К.Поппер бу фикрда камчилик топди: ҳамонки назариялар эртами, кечми инкор этилар, фальсификация қилинар экан, уларнинг экспериментга аввалги мувофиқликлари амалда ҳақиқий синов ҳисобланмайди. Попперга эътироз билдириш мумкин: агар назария экспериментда олинган айрим маълумотлар билан зиддиятга киришган бўлса, бу назариядан мазкур маълумотларни шарҳлаш учун фойдаланиш мумкин эмас, бироқ у бошқа экспериментал маълумотлар учун ўз аҳамиятини сақлаб қолади. Фанда янги назария эскисини доим ҳам истисно этавермайди. Физикада баъзи бир физик ҳодисаларни талқин қилиш учун Ньютон механикасидан ҳозиргача фойдаланилади. Ваҳоланки, у энг янги физик назариялар билан рад этилган. Ньютон механикаси нисбийлик назарияси ва квант физикасининг айрим, нисбатан содда кўриниши сифатида ўз аҳамиятини сақлаб қолган.
Ҳақиқатнинг прагматик концепциясида амалиёт мезони кўпинча тўғридан-тўғри эксперимент тушунчаси билан боғланади. Бироқ илмий амалиёт фақат экспериментдан иборат эмас, у фан қўлланиладиган бутун майдонни, унинг инсон учун ҳаётий аҳамиятини қамраб олади. Шуни ҳисобга олганда, инсоннинг бутун ҳаёти, унинг фандан амалда фойдаланиладиган барча жабҳалари фаннинг ҳақиқийлигини синаш майдонига айланган, десак, муболаға бўлмайди.

Download 89,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish