6-лабаратория иши. Касб танлашда онглилик ва мустақиллик



Download 350,18 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana21.02.2022
Hajmi350,18 Kb.
#71016
  1   2   3
Bog'liq
6-лобаратория машгулоти



6-ЛАБАРАТОРИЯ ИШИ.
КАСБ ТАНЛАШДА ОНГЛИЛИК ВА МУСТАҚИЛЛИК. 
Ишдан мақсад. Касб танлашда онглилик ва мустақиллик одамнинг 
ўз қизиқиши, қобилиятлари, иродавий сифатларига ўзи реалистик баҳо 
беришини ўрганишдан иборат. 
Бажариладиган ишлар. 
1. Касбни онгли равишда танлаш. 
2. Касбни танлашда мустақиллик. 
3. Онгли равишда касб танлаш. 
Меҳнат фаолиятини бошлаш учун касб танлашда бу ишга онгли 
равишда ѐндашмоқ ва уни мустақил равишда ҳал қилмоқ керак. Давлатнинг 
кадрларга бўлган эҳтиѐжи, танланадиган касб талабларига кишининг 
қизиқиши, майллари, қобилияти, соғлиғи мувофиқ келиши, конкрет меҳнат 
соҳасида орттирилган амалий фаолият тажрибаси, меҳнат шароити каби 
муҳим омиллар ҳисобга олинсагина касбни онгли равишда танланган деб 
ҳисоблаш мумкин (1-расм). 
Касб танлашдаги мустақиллик деганда кишининг бу соҳадаги 
макcимум дахлсизлиги, узининг ташаббускорлиги тула намоѐн бўлиши 
тушунилади. Лекин бу, сиз ишни яхши биладиган, тажрибали кишиларнинг 
насиҳатларига қулоқ солмаслигингиз керак, деган маънони англатмайди, 
албатта. 
Бунда энг аввало оиладаги катта ѐшли кишиларнинг позицияси назарда 
тутилади. Башарти, касб танлаш тўғрисидаги масалада сизнинг ва ота-
оналарингизнинг фикри бир жойдан чиқса, бу яхши, албатта. Мабодо бундай 
ҳамфикрлик бўлмаса, ўз имкониятларингизни чамалаб, сиздан каттароқ 
ѐшдаги кишиларнинг фикрмулоҳазаларини таҳлил қилиб кўринг. Шундан 
кейин ўз танлаган касбингиз фойдасига ишончли далиллар келтириб 
фикрингизни узгаргирмаисиз ѐки сизга билдирилган эьтирозлар уринли 
оулса, ўз  


1- расм. Меҳнат шароитлари илассификацияси 
қарорингизни ўзгартирасиз — бу масалани ҳал қилишда, албатта, ўзингиз 
мустақил бир фикрга келишингиз керак. 
Мустақилликни ўжарлик билан аралаштириб юбормаслик керак. 
Мустақил одам, ўжар кишидан фарқли ўлароқ, кимнингдир унга берадиган 
маслаҳатлари ўзини тўғри йўлдан адаштириб қўяди, деб қўрқмайди; у ўша 
маслаҳатларнинг фойдасини тушунади, доно фикрларни ўзига қабул қилади, 
шоша-пиша бир хулосага келишни ўйламайди. 
Касб танлашда онглилик ва мустақиллик одамнинг ўз қизиқиши, 
қобилиятлари, иродавий сифатларига ўзи реалистик баҳо беришини тақозо 
этади. Бундай ўз-ўзига баҳо бериш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. 
Шунинг 
учун 
предметчи-ўқитувчиларнинг, 
синф 
раҳбарларининг 
МОДДИЙ ШАРОИТЛАР 
— 
Иш жойи, путѐвкалар, уй-жой билан 
таъминлаш ва бошқалар 
САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА ШАРОИТЛАРИ 
Ҳароратнинг кескин ўзгариши, намлик, 
— 
шовқин, тебраниш, жисмоний зўриқиш, 
кўзнинг, қулоқнинг толиқиб чарчаши 
ва бошқалар 
ПСИХОЛОГИК ШАРОИТЛАР 
Хотиранинг самарали ишлаши, тафак-курнинг 
мустақил ва мослашувчан бўлиши кераклиги, 
иродавий сифатларнинг ривожланган бўлиши 
(дадиллик, сабр-тоқат, қатъият, ўзини тута билиш) 
зарурлиги ва шу кабилар 
СОЦИАЛ ШАРОИТЛАР 
Профессионал ва социал жиҳатдан ўсишга эришиш 
истиқболлари 
(разрядлар 
ва 
классларнинг 
оширилиши, илмий даража ѐки унвон олиш, юқори 
лавозимга кўтарилиш), коллективга мослашиб кетиш 
ГЕОГРАФИК ШАРОИТЛАР 
Касбнинг қай даражада кенг тарқал-ганлиги:
ҳамма ерда мавжудлиги ѐки чекланганлиги. 


фикрларига қулоқ солиш ва амал қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки ҳар 
бир педагог сизнинг хулқ-авторингиз, иш фаолиятингизни кузатиб бориб, 
қизиқиш-ларингиз, майлларингиз характерингиз, қобилиятингиз ва меҳнатга 
қай даражада тайѐр эканингиз тўғрисида ҳаммадан кўра яхширок фикр 
билдириши мумкин. 
Онгли равишда касб танлаш деган гапнинг маъноси шуки, сизнинг ҳар 
бирингиз ўз имкониятларингизни жамиятимиз эҳтиѐжлари билан, унинг 
ахлоқий принциплари билан таққослаб кўришингиз керак. Бунда фақат 
жамиятнинг бугунги кундаги эҳтиѐжлари ва имкониятларинигина ҳисобга 
олиш билан чекланибгина қолмай, шу билан бирга партиямизнинг мамлакат 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишини 
жадаллаштиришга 
қаратилган 
тадбирларини на зардан қочирмаслйк муҳимдир. 
Мутахассисларнинг башорат қилишларига қараганда, сизнинг ҳар 
бирингиз ўз ҳаѐтингиз давомида 5-6 марта профессионал билим ва 
малакаларни янгилашингизга тўғри келади. Бунинг учун эса мустаҳкам 
пойдевор умумий ўрта маълумот бўлиши керак. Айни мана шунда билимлар 
системаси ҳар қандай профессионал фаолиятнинг негизини ташқил этади, 
умумий қобилиятларни ҳамда профессионал жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга 
бўлган фазилатларни ривожлантиришга ѐрдам беради, ўнлаб турли 
машғулотларнинг тушунарли бўлишини, маҳоратни тез суръатлар билан 
ўстиришни таъминлайди, агар зарур бўлса фаолият соҳасини ўзгартириш 
имконини беради. 

Download 350,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish